Жапаров: Россия ва Қирғизистон абадий иттифоқдошлар

469
0

Жапаров: Россия ва Қирғизистон абадий иттифоқдошлар

 Қирғизистон ва Россия ҳамиша абадий иттифоқдош ва иқтисодий ҳамкор бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Россия-1” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

 “Россия учун, Владимир Владимирович Путин учун Қирғизистон тақдири бефарқ эмас. Биз – абадий иттифоқдош ва савдо-иқтисодий ҳамкорлармиз, шу боис биринчи навбатда биз Қирғизистоннинг кейинги ривожланишини муҳокама қилдик. Умуман олганда учрашувимиз якунларидан жуда мамнун бўлдим”, – деди Жапаров.

 Жапаровнинг ушбу баёноти Россияни рози қилиш ва тинчлантиришга қаратилган. Чунки, бунга қадар Жапаров ҳокимият тепасига келадиган киши келишидан аввал қарам ҳолатда тахтга ўтиради деган эди. Бунинг асосий сабаблари – айни вақтда мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан ортга кетиши ва миллиондан ортиқ фуқароларнинг Россияда ишлаётганида. Агар қирғиз ҳукумати Россиядан юз ўгира бошласа дарҳол меҳнат мигрантларига босим кучаяди. Чегара ва миллатлараро можаролар орқали ҳокимиятни кескин обрўсизлантириш ҳаракатлари бошланади. Қирғизистонни ЕОИИга олиб киришда ҳам рус ҳукумати мигрантлар муаммосидан фойдаланган. Бунга қўшимча, молиявий ва савдо муносабатларида ҳам босимга учраши мумкин.

 Қирғизистонни олдинга силжитиши мумкин бўлган иқтисодий лойиҳалар тўхтаб, аҳоли ҳаёти оғирлашиб бормоқда. Шу сабабли ҳукумат Россия эътибор бермаётган Темир йўл, ГЭС каби лойиҳаларни Ғарб ва Хитой билан ҳамкорликда амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Чунки, Россиянинг халқаро майдондаги мавқейи борган сари заифлашиб, иқтисоди ортга кетаётгани аниқ. Шу туфайли ҳукумат халқ эҳтиёжларини таъминлаш учун халқаро ташкилотлардан қарз олишга мажбур. Бунга қўшимча, мамлакатда Ғарб сақофий томондан таъсирини кенгайтириб, жамоатчилик фикрини ўзгартира оладиган даражага етди. Ўз навбатида бу ҳукуматни бир томонлама сиёсат юритишини қийинлаштиради. 

 Аслида, Россия, АҚШ, Хитой ва Европа ҳам Қирғизистонни, шу жумладан, Ўрта Осиёни мустақил бўлишини исташмайди. Минтақадаги табиий бойликлар ва хомашёлар уларнинг кўзларини куйдиради. Демак, ҳозир татбиқ қилинаётган капиталистик тузум билан халқ умидини оқлаш мумкин эмас. Чунки, Қирғизистонга ривожланган давлатлар сифатида кўринаётган АҚШ, Европа ва Хитой давлатлари, ҳатто СССР ҳам мустамлакачилик сиёсати ортидан иқтисодий жиҳатдан ривожланган. Бошқача айтганда, улар Осиё ва Африкадаги “учинчи олам” давлатлари хомашёларини сувтекинга ташиб кетиш, улардаги арзон ишчи кучидан фойдаланиш ва бу минтақаларни ўз махсулотлари учун бозорга айлантириш натижасида иқтисодий ривожланишга эришишди. 

 Демак, биз мусулмонлар аввало ушбу мустамлакачи давлатлар зулмидан қутулишга ҳаракат қилишимиз шарт. Қутулишнинг ягона йўли – Ислом динимизни ҳаётга татбиқ қилишимиздан иборат. Бунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам тариқатидан оғишмай, тинимсиз фикрий ва сиёсий кураш олиб боришимиз зарур. Ушбу фикрий ва сиёсий курашлар бузуқ сиёсий доирани ўнглашга ёки холис мусулмонлардан иборат янги сиёсий доирани шакллантиришга қаратилиши керак. Шунингдек, жамоатчиликка устимизда татбиқ қилинаётган капиталистик тузум зулмини фақат Исломни татбиқ қилиш билангина тўхтатиш мумкинлигини тушинтириб боришимиз зарур. Акс ҳолда мамлакат “ёмғирдан қочиб, дўлга тутилган”ича қолаверади.

 Мумтоз Моварауннахрий 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here