Кофир Ғарб ҳамда арманлар геноциди ҳақидаги ёлғон

472
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Кофир Ғарб ҳамда арманлар геноциди ҳақидаги ёлғон

АҚШ президенти Жо Байденнинг 1915 йил Усмонли давлат замонида бўлган ҳодисани геноцид, деб аташи ва Туркия давлатининг бунга миқ этмаслиги ортидан, Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлими қуйидагиларни таъкидлади:

Қўшма Штатлар ва мустамлакачи давлатлар «геноцид», деган ёлғонлари билан ҳар йили 24 апрелда Усмоний давлатга ва Исломга қарши ўз нафратларини сочиб келишади. Исломнинг буюк тарихи тўғрисида шубҳа уйғотиш билан ўзларининг қонли тарихларини яширишга уринишади».

Матбуот баёнотида яна бундай дейилди:

«Оқ уй томонидан мутакаббирларча берилган бундай баёнотни асло қабул қилиб бўлмайди. Бироқ Туркия президентлиги бунга қарши муносабат сифатида баёнот бериши керак. Шунингдек, асли геноцид Ироқ, Афғонистон ва Сурияда содир этилганини Америкага эслатиб қўйиши керак. Аданадаги Инжирлик базасини ёпиши ҳамда АҚШнинг Анқарадаги элчисини зудлик билан чиқариб юбориши, Туркиянинг Вашингтондаги элчисини Анқарага чақириб олиши лозим. Бироқ Эрдоган буларни қилмади, аксинча, Байденнинг баёнотидан олдин Арманистоннинг Туркиядаги патриархи Саак Машалянга бевосита мактуб юбориб, Биринчи Жаҳон урушида ҳалок бўлган арманларга ҳурмат изҳор қилди. Шундай қилиб, Қўшма Штатларга журъат бераётган нарса Туркия сиёсатидаги мана шундай хорлик, итоаткорлик, ҳукмдорларнинг қўрқоқлиги, раҳбарларнинг ўз курсиларини севишлари ва келажакларидан хавотирланишларидир».

Баёнот сўнггида бундай дейилди:

«Турк ҳукумати янги муддатда бошқарув стулларини сақлаб қолишда Байден маъмуриятидан ёрдам умид қилмоқда. Мухолафат ҳам Байденга хушомад қиляпти. Шу сабабдан бу ҳукмдорлардан бирортаси Американинг такаббурлигига чек қўя олмайди. Бунга чек қўйишга қодир ягона куч, яқинда Аллоҳнинг изни ила барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидир».

Роя газетасининг 2021 йил 12 май чоршанба кунги 338-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here