بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти яҳудийларнинг муборак Ақсо масжидига бостириб киришларига қарши норозилик намойиши уюштирди
Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти Даккадаги катта масжид олдида яҳудийларнинг муборак Ақсо масжидига бостириб киришларига қарши норозилик намойиши уюштирди. Намойишда сўзга чиққанлар бундай дея таъкидлашди:
«Мусулмон юртларидаги хоин режимларнинг эътиборсизлиги ва сукути яҳудий вужудига жиноятлар содир этиши ва ошкора зўравонлик қилишига журъат беряпти. Яҳудий вужуди малай ҳукмдорларнинг Ақсо масжиди нолаларига асло жавоб бермасликларини, балки муносабатларни нормаллаштириш учун бўлган АҚШ чақириғига жавоб беришларини тушуниб турибди. Шунингдек, Эрдоган ва Имрон Хон кабиларнинг таҳдиди ва қоралашлари ҳам, бошқа малай ҳукмдорларнинг қоралашлари ҳам ҳеч бир реал жанговар зарбани англатмаслигини ҳам тушуниб турибди. Ваҳоланки, уларнинг зарбаси муборак заминнинг ҳар бир қарич ерини, шу жумладан, Қуддус ва Ақсони озод этиш учун кифоядир».
Сўзга чиққанлар мусулмонларни ундаб, бундай дедилар:
«Бу ваҳший яҳудий вужуди қилмишига муносиб ва ягона жавоб уларни илдизи билан қўпориб ташлашга тайёр ва қодир армияларни сафарбар қилишдир. Бундан бошқа ҳар қандай кичик ҳаракат яҳудийларнинг зулмини ва муқаддас даргоҳни топташини, Қуддус билан Ақсонинг босқинчилар оловида жизғинак бўлишини давом эттиради… Ушбу муносиб жавоб олдида турган бирдан-бир ғов мусулмон армияларни казармаларда кишанлаб турган малай ҳукмдорлардир. Шунинг учун бу ҳукмдорларни ағдариб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишимиз вожибдир. Зеро, Халифалик армияларимизни нафақат Фаластинни, балки Кашмир каби бошқа босиб олинган юртларимизни ҳам озод этиш сари етаклайди».
Сўзга чиққанлар армия сафидаги холис зобитларимизга мурожаат қилиб, бундай дейишди:
«Эй Уммат армияларини сафарбар қилаётган, машқлардан ўтказиб, қўмондонлик қилаётган Салоҳиддин набиралари! Анави қўрқоқ режимларга итоат қилишни бас қилиб, ўз динингизга ва Пайғамбарингизнинг Исро масканларига, икки қибланинг биринчисига нусрат беринг. Йўлингизга ғов бўлаётган ҳар бир хоин режимларни янчиб ўтиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беринг. Зеро, Халифалик давлати фатҳлар ва юртларни озод қилиш жангларида сизларга етакчилик қилади.
Роя газетасининг 2021 йил 19 май чоршанба кунги 339-сонидан