Қирғизистон 1,5 миллиард, “Центерра” 11,5 миллиард доллар фойда олди
Қумтор олтин конидан Қирғизистон 1,5 миллиард доллар, “Центерра” 11,5 миллиард доллар фойда олган. Бу ҳақда “Кумтор Голд” компанияси фаолиятини текширган давлат комиссияси томонидан тайёрланган фильмда айтиб ўтилди. Фильм 17-май куни парламентнинг навбатдан ташқари йиғилишида намойиш этилди.
Жогорку Кенеш 17-майда Қумтор бўйича масалани кўриб чиқиш учун навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди. Йиғилишда вазирлар кабинети раиси Улукбек Марипов бошчилигидаги ҳукумат аъзолари иштирок этди.
16-май куни “Центерра” компанияси қирғиз ҳукуматига қарши Халқаро арбитиражда тергов бошланганини эълон килди.
12-майда Қумтор фаолиятини текшириш давлат комиссияси раиси Акилбек Жапаров “Қумтор Голд” компаниясида вақтинчалик бошқарув жорий этиш ва май ойидан бошлаб олтинни Қирғизистонда қолдиришни таклиф қилинаётгани”ни маълум қилиб, компания Қирғизистонга солиқ ва экологик санкциялар шаклида 4 миллиард 252 миллион доллар тўлаши кераклигини айтди.
Изоҳ: “Қумтор” олтин кони бўйича эришилган келишув ҳам Қирғизистон ҳукумати йўл қўйган хатолардан бири бўлиб, шу вақтга қадар бу келишув асоратидан қутула олмай келяпти. Ҳукумат бир неча бор олтин конидаги давлат улушини оширишга, конни миллийлаштиршга ҳаракат қилиб кўрди, аммо уддасидан чиқа олмади.
2013-йили Канаданинг “Centerra Gold Inc” компанияси билан олиб борилган сўнги музокаралар натижаси кўриб чиқилган парламент йиғилишида ўша вақтдаги Бош вазир Жонтўра Сатбалдиев “Қумтор қўшма корхонаси лойиҳасини амалга ошириш бўйича Қирғизистон улушини 67 фоиз қилиб ошириш учун ҳукуматни кучи етмади. Биз судлаша олмаймиз, чунки яхши натижаларга эришиш мураккаб бўлади. Аммо, парламент биздан сўраганидек, қўшма корхонанинг 67 фоизлик улишига эришиш учун кучимиз етмади”, – деган эди.
Чунки, халқаро судлар фақат йирик мустамлакачи давлатлар манфаатларини ҳимоя қилиш асосига қурилган. Масалан, 2015-йили қирғиз парламенти “Қумтор” масаласини қайта кўтарганидан бир ҳафта ўтмай Канада суди “Centerra Gold Inc” компаниясидаги Қирғизистонга тегишли бўлган 6,5 миллион дона акцияни ҳибсга олиш ҳақида ҳукм чиқарди. Сабаби, 2014 йилнинг 24 октябр куни Париж арбитраж суди Белоконнинг аризаси асосида қирғиз ҳукумати тадбиркорга 16,5 миллион доллар тўлаши ҳақида ҳукм чиқарган эди. Мана шу ҳукм асосида Канада суди акцияларни вақтинчалик музлатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилди.
2009-йили имзоланган шартномага мувофиқ “Қумтор”га қўшимча қазиш ишларини олиб бориш учун қўриқхона ҳисобидаги 26 минг гектар ер ажратилган эди. Бироқ, 2012- йили ҳукумат бу қарорни бекор қилган ва ажратилган ер майдони 10 минг гектар бўлиб қолганди. Ушбу шартнома қисман бажарилмагани учун “Centerra Gold Inc” компанияси Қирғизистонни халқаро судга берди. Бу судда Қирғизистон ютиб чиқмаслиги юз фоиз аниқ бўлгани сабабли ҳам қирғиз ҳукумати аввалги шартномага қайтишга қарор қилди ва 2019-йили компанияга қолган 16 минг гектар ер қайтариб берганидан сўнг томонлар ўртасидаги суд жараёни тўхтатилди…
Ҳукуматнинг “Қумтор” масаласи бўйича бошлаган навбатдаги ҳаракатига қарши Халқаро арбитираж тергов бошлагани ва иш судгача етиб боришини ҳисобга оладиган бўлсак, расмий ҳукуматнинг судда ютиб чиқиш имконияти деярли нолга тенг. Компанияга тўлаш учун юклатилган 4 миллиард 252 миллион долларлик жарима ҳам “эртак”, халқни умидвор қилишдан бошқа нарса эмас. Агар қирғиз ҳукумати конни хорижий компания қўлига топширмай, белкурак ва лом билан қазиб олганида ҳам ҳозиргидан кўра кўпроқ даромад қилган, мустамлакачи давлат компаниясига фойда кўринишида кетган олтинлар эса келажак авлод учун заҳира бўлиб қолган бўлар эди.
Эй мусулмонлар, Исломни тузум сифатида ҳаётга олиб келиш вақти келмадими? Фақат Ислом давлатигина бизларнинг бойликларимизни бу ачофатлардан сақлаб қолиши мумкин. Капиталистик-демократик тузумда хатто ҳақ бўлиб туриб ҳам ғолиб бўла олмасак, бу тузумни бизга нима кераги бор? Бу ботил тузумнинг ўрнини эгаллаши ва уни мағлуб этиш қувватига эга бўлган ягона тузум эса Исломдир. Агар биз Исломга қайтмас, уни ҳаётга татбиқ қилмас эканмиз мустамлакачи давлатлар компаниялари бизларни писанд ҳам қилмай, бойликларимизни ташиб чиқиб кетишда давом этаверишади.
Абдураҳмон Одилов