Фаластин мусулмонларнинг эътиқодий масаласидир

668
0

Фаластин мусулмонларнинг эътиқодий масаласидир

 Қуддуси Шариф ва Ақсо масжидининг Исломда тутган ўрни беқиёсдир. Чунки, Ақсо масжиди мусулмонларнинг илк қибласи, шунингдек, Набий солаллоҳу алайҳи ва саламнинг Исро масканидир. Бу ҳақда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай марҳамат қилган:

سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلاً مِنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الْأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آيَاتِنَا إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ

 (Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни – унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул-ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжидул-Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир. Дарҳақиқат, У эшитгувчи, кўргувчи Зотдир”. [Исро 1]

 Бу замин асрлар давомида мусулмонлар учун муқаддас масканлардан бир бўлиб келди. Бу замин юз минглаб шаҳидлар қони билан суғорилган бўлиб, мусулмонлар унинг ҳимояси учун жанг олиб боришди. Дастлаб мўғиллар босқини, кейинчалик салбчилар ишғоли мусулмонлар томонидан мардонавор даф қилинди. Бу замин озод бўлгунга қадар кулишни ўзига ҳаром қилган Салоҳиддин, яҳудлар бир парча ер сўраб, эвазига катта маблағ ваъда қилганида “Мен Фаластиннинг бир қарич тупроғини ҳам сотмайман. Зеро у менинг эмас, Ислом Умматининг мулкидир” дея рад этган халифа Абдулҳамид иккинчи томонидан озод ва ҳимоя қилинган заминдир…

 Буюк Британия 1924-йили аср жиноятчиси Мустафо Камол қўли билан Халифалик давлатини қулатишга муваффақ бўлганидан сўнг, 2-жаҳон урушидан кейингина яҳудийлар муборак заминда “давлат” барпо этишга эришди. Бузғунчи яҳудийлар ўз табиатига мос ҳолда “давлати” барпо бўлган дастлабки кундан бошлаб минтақада фитна тарқатиш ва ўз вужудини кенгайтиришга киришди. Ғарб давлатлари ва айрим исломий юрт раҳбарлари ҳам уни давлат сифатида тан олишди. Ҳолбуки, уни давлат сифатида тан олиш шаръий жиҳатдан ҳаром эди. Аммо малай режимлар нафақат тан олишди, балки соҳта мағлубиятлари билан уни енгилмас куч сифатида намоён қилишга ҳам ҳисса қўшишди. Мана, 70 йилдан ошди, ўз пайғамбарининг тилида лаънатланган яҳуд қавми муборак юртда фасод тарқатмоқда. Ал-Ақсо масжидини оёқости қилиб, фаластинлик биродарларимизни ўлдирмоқда.

 Аллоҳ таоло шу яҳудийлар томонидан фасод келишини хабар қилган:

وَقَضَيْنَا إِلَى بَنِي إِسْرَائِيلَ فِي الْكِتَابِ لَتُفْسِدُنَّ فِي الْأَرْضِ مَرَّتَيْنِ وَلَتَعْلُنَّ عُلُوّاً كَبِيراً

“Биз Бану Исроилга ушбу Китобда – сизлар албатта (Шом) заминида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга тушурсизлар, дея хабар бердик [Исро 4]

 Исломий юртлар раҳбарлари эса бу фасодга қарши армияларни ишга солиш ўрнига, ташвиш билдириш, танқид қилишдан бошқасига ярамаяптилар. Аксинча, улар мустамлакачи кофир белгилаб берган бир қарич ер учун армияларни жалб қилиб, ўзаро биродаркушлик урушларига киришишмоқда. Муборак Рамазон ойида қирғиз-тожик чегарасида юзага келган қуролли можаро натижасида ҳар икки томондан ўнлаб тинч аҳоли қурбон бўлди, бир неча юз киши турли даражада жароҳатланди, юзлаб уй-жой, ижтимоий обьектлар вайрон қилинди. Ҳар икки давлат можарода бир-бирини айблашга шошилди. Орадан ўн кун ўтмай босқинчи яҳуд вужуди мусулмонлар учун муққадас бўлган Ақсо масжидини топтаб, диндош биродаларларини қирғин қилишни бошлаганида эса ҳар икки давлат раҳбарлари, гўёки бу иш уларга тааллуқли эмасдек, ҳеч бўлмаганда норозилик билдиришга, яҳуд тажовузини танқид қилишга ҳам ярашмади. Ҳолбуки, улар икки диндош, қўшни халқларга қарши жалб қилган ҳарбийларини Фаластинни озод қилиш, яҳуд вужудини янчиб ташлаш учун оёққа турғизишдан жавобгар эдилар. Ҳозир ҳам кеч эмас, давлат раҳбарлар қирғиз-тожик адоватини бир четга суриб қўйиб, зиммаларидаги асл вазифа мазлум мусулмонларга нусрат бериш учун армияларини жалб қилишлари зарур. Чунки, Қиёматда бу давлат раҳбарлари ўз имконияти ва салоҳияти доирасидан сўралишади. Ана шу кунда ўз фойдаларига ҳужжат бўлиши учун ҳозир ҳаракат қилиб қолишлари шарт. Мусулмонларнинг босиб олинган юртларини, муқаддас замини бўлмиш Қуддус билан муборак Ақсони озод этишнинг шаръий йўли дуо қилиб, намоз ўқишда эмас. Балки исломий юртлар ўз армияларини ишга солишларидадир. Бу салоҳият эса ушбу қўшинларнинг олий бош қўмондонлари бўлмиш давлат раҳбарлари қўлидадир. Биз сизларни шу имкониятдан фойдаланиб қолишга чақирамиз. Зеро, Фаластинни озод бўлиши вақт масаласи ва сизлар ёрдам берсангизлар ҳам, бермасангизлар ҳам албатта озод бўлади. Масала – биз ўз томонимизни аниқлаб олишимизда!

 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат қилган ҳаққи-рост ваъдадир:

«لَتُقَاتِلُنَّ الْيَهُودَ فَلَتَقْتُلُنَّهُمْ، حَتَّى يَقُولَ الْحَجَرُ يَا مُسْلِمُ هَذَا يَهُودِيٌّ فَتَعَالَ فَاقْتُلْهُ»

“Сизлар яҳудийларга қарши жанг қилиб, уларни ўлдирасизлар. Ҳатто тош ҳам: эй мусулмон, мана яҳудий, кел уни ўлдир, дейди” (Муслим ривояти).

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here