Тожикистон ва Қирғизистон ўз мамлакатларидан қўшни давлат паспорти бўлган шахсларни депортация қилмоқда

714
0

Тожикистон ва Қирғизистон ўз мамлакатларидан қўшни давлат паспорти бўлган шахсларни депортация қилмоқда

 Сўнгги бир неча кун ичида Қирғизистон ҳукумати тожик паспорти бўлган 42 кишини мамлакатдан чиқариб юборди. Уларнинг аксарияти Тожикистоннинг Лахш вилоятида яшовчи қирғизлар ва Қирғизистондаги олий ўқув юртлари талабаларидир.

 Лахш вилояти вакили Файзулло Баротзода депортация қилинганлар билан тожик-қирғиз чегарасида шахсан ўзи учрашганини айтди. “Уларнинг барчаси коронавирус синовидан ўтган. Энди улар ўз уйларида. Улар орасида асосан оилалар, қолганлари эса талабалар эди. Беш фуқарода икки фуқаролик аниқланди”, – деди туман раҳбари.

 Лахш туман ҳокимияти маҳаллий аҳоли Қирғизистондан 3, 4 ва 6 май кунлари депортация қилинганлигини таъкидлади.

 Айни пайтда, Қирғизистон оммавий ахборот воситалари – Eurasia Today, AkiPress АкиПресс ва 24.kg хабарларига кўра, Тожикистон ҳам Қирғизистон паспорти билан Лахш вилояти аҳолисини депортация қилган. 24.kg ахборот агентлиги “муҳожирлар”нинг қариндошларига асосланиб хабар беришича, фақат паспортини ўзгартиришни рад этган фуқаролар чиқариб юборилади.

 “Биз дарҳол таъкидлаймизки, ҳеч ким ҳеч кимни мажбурламайди, босим йўқ. Қирғизистон фуқаролари ҳокимиятга таклиф қилинади ва уларга бир ой ичида қирғиз паспортидан воз кечиб, Тожикистон паспортини бериш таклиф этилади. Кўпчилик рози бўлиб, Тожикистонда қолмоқда. Ва қарши бўлганлардан мамлакатни тарк этишни сўралади”, – дея расмийларнинг сўзларини келтиради 24.kg мухбири.

Маълумки, Россия Ўрта Осиёда ким “хўжайин” эканлигини кўрсатиб қўйиш учун чиқарган қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувларда  қурбон бўлганлар, жабр кўрганлар асосан тинч аҳоли вакиллари бўлди. Ҳар қирғиз ҳукумати ҳам, тожик ҳукумати ҳам ушбу қонли тўқнашувлар ортида Россия турганлигини аниқ билсада унга қарши бир сўз айтишга ёки қарши бирор ҳаракат қилишга журъат қилишмади. Аксинча, улар бир бирларидан “қасос” олишга киришиб кетишди. Расмий ҳукуматларнинг мазкур курашида ҳам жабр кўраётганлар яна оддий фуқаролар бўлмоқда. Ҳар икки ҳукумат Россия билан ҳар қандай алоқаларни узиш, уни ўз ерларидаги иштирокига барҳам бериш ўрнига, паспорти йўқлигини баҳонаси остида одамларни оиласи, фарзандларидан айриб депорт қилиши, талабаларни чиқариб юбориши “ёмоннинг кучи япалоққа” етганини билдиради.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here