بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Имон ва эркаклик ғурурига бурканган Сулаймон Қонуний қайдаю, Эрдоган илмоний қайда
Носир Лаҳабий – Яман
Ақида ва мабдасига чекланган киши билан нафс-ҳаво, малайлик ва истак-майлига қул бўлган кимса ўртасида катта фарқ бор. Аллоҳ Таоло бундай деган:
أَفَمَنْ يَمْشِي مُكِبّاً عَلَى وَجْهِهِ أَهْدَى أَمَّنْ يَمْشِي سَوِيًّا عَلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ
«Ахир, юз тубан (яъни оёғининг остидан ўзга ёққа қарамасдан) юрадиган кимса ҳақ йўлни топгувчироқми ёки қадди рост ҳолида тўғри йўлда юрадиган кишими?!» [Мулк 22]
Ҳа, салибчиларни ер тишлатган холис мужоҳид, Ислом давлати қўрғонини ҳимоя қилган султонлар султони Сулаймон Қонуний Франция қироли Франциск Iга мактуб йўллаб, бундай деган эди: «Менга етиб келган хабарга кўра, юртларингда эркак-хотин ҳаёсиз ва ахлоқсиз аҳволда рақсга тушар экан. Юртларинг чегараси бизнинг юртга туташ бўлгани боис, бундай уятсизликлар бизнинг ҳам диёрга келиши мумкин. Шунинг учун ушбу мактубим қўлингга теккан пайтдан бошлаб айни уятсизликни тўхтатишинг шарт. Акс ҳолда, ўзим бориб тўхтатаман». Мактуб остида султонлар султони Сулаймон қонуний, деган имзо қўйилди. Бу воқеани австриялик тарихчи Йозеф фон Хаммер қайд этган. Ўшанда мазкур аҳволда рақс тушиш тўхтатилиб, юз йил яширинча давом этган. 1525 йил 25 февралда Франция Павия шаҳридаги жангда мағлубиятга учрайди ва унинг қироли мана шу Франциск I Карл VI томонидан асирга олиниб, Мадридда ҳибсда ушлаб турилади. Ўшанда Сулаймон Қонуний Франциск Iни асрликдан қутқариб олган.
Бу – куч-қудрат, улуғлик, мардлик ва имондан балқиб чиққан эркаклик ғуруридир. Эркаклик ғурури билан ёзилган бундай мактубни рувайбиза Эрдоганнинг мард аждодлари йўллаган эди. Мусулмонларга турли ҳийлалар ишлатаётган бу масхарабоздан эса, «юртингизда дискотекалар ва фоҳишахоналар бор, сиз давлатнинг биринчи бошлиғи, президенти бўла туриб, юртингиздаги дискотека ва фоҳишахоналарни нега тақиқламайсиз, нега бунга рухсат бергансиз?», деб сўрашган. (Ал-Арабийя, 2017 йил 17 феврал). Бу маккор Эрдоган уят ва дин нималигини билмаган ҳолда «Мен бундай нарсалардан ўзларини ўзлари ҳимоя қиладиган бир авлод бўлишини истайман!», дея одамларни чалғитувчи жавоб берган эди. Туркиянинг TRT телеканалига кўра, Истанбулнинг Бешиктош минтақасида султон Абдулҳамид II роҳимаҳуллоҳ томонидан қурилган тарихий Йилдиз Ҳамидия жоме масжидининг таъмирлаш ишлари 2017 йил 5 августда тамом бўлади. Шундан кейин, масжиднинг очилиш маросими чоғида Эрдоган «бизнинг мақсад ўз динини биладиган ва бу каби ишларни ўзи рад этадиган авлодлар етиштиришдир», дейди.
Бу билан Эрдоган исловотхона ва тунги клубларга рухсат берганини тан олди. Мен уни ўзининг оғзидан чиққан гап асосида қоралаяпман. Агар Эрдоганнинг бу гапини султонлар султони Сулаймон Қонунийнинг билиши ва бу разил рувайбизага адабини бериш учун қабрдан чиқиши имкони бўлганда эди, албатта қабрдан чиқиб келиб, Эрдоганнинг тилини суғуриб олган бўлур эди. Гўё Эрдоган – аёлларимиз ва қизларимизни ҳурматлари топталиб, расво бўлишига қўйиб бераман, қачон мусулмонларнинг болалари улғайганда ўшалар буни ман қилишади, демоқда!! Бу даюсликнинг энг юқори чўққисидир. Хўш, сен аёлинг ёки қизингни, то фарзандлари улғайиб, уларни зинодан қайтаргунига қадар зино қилишларига йўл қўйиб берасанми?!! Ибн Умар розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини ривоят қилган:
«ثَلاَثَةٌ لاَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ: الْعَاقُّ بوَالِدَيْهِ، وَالدَّيُّوثُ، وَرَجِلَةُ النِّسَاءِ»
«Уч тоифа кимса жаннатга кирмайди: ота-онасига оқ бўлган, даюс ва эркак шаклига кирган аёл». (Имом Аҳмад, Насоий ва Ҳоким ривояти).
Эрдоганнинг илмонийлик ва Халифаликка нисбатан позициясига келсак, у Арабия телеканалига берган интервьюсида «шахсларнинг илмоний бўлишлари мумкин эмаслигини, у айтаётган илмонийлик барча эътиқод ва динларга бағри кенглик қилувчи давлатнинг илмонийлиги эканини» таъкидлаган. Миср халқини ўз конституцияларини ўзгартириш орқали илмонийликни қуришга даъват қилган ҳам, «эр-хотинлик ўртасидаги хиёнатни жиноий жавобгарликка тортишдан бош тортиб, бундай қилиш Ғарбнинг жаҳлини қўзғаши мумкин», деган ҳам Эрдоган бўлади. У Халифалик ҳақидаги саволга бундай жавоб берган: «Дунё бугун тезлик билан ўзгариш ҳолатида турибди. Биз эса, бу пайтда ўзимиз бошқараётган ва айни дамда ўзимиз хоҳлаётган тузум ҳақида гаплашамиз. Ўзингизга маълумки, Туркия сайловларга яқинлашмоқда. Бу сайловлар президентлик бошқарувига ўтиш борасида бўлади. Туркиядаги тузум сиз ҳозиргина айтиб ўтгандек бўлиши мумкин эмас. Туркия халифаликка айланиши мутлақо мумкин эмас. Гап одамларга ўз фикрларини эркин билдириш ва эркин яшаш имкониятини бериш ҳақида кетмоқда. Халқнинг барча вакиллари эркинлик ва демократияни тан олади, зотан, мана шу илмонийликдир».
Ҳаммасидан ҳам ҳайрон қоладиган ери, баъзилар Эрдоганни «халифа», дея шарафли лақаб билан чақиришади. Ваҳоланки, бу кимса Американинг минтақадаги хизматкори бўлиб, куфр билан ҳукм юритмоқда, хўжайини Американинг буйруғини бажариш учун Ироқ, Сурия ва Ливияда мусулмонларни қирмоқда. Яҳудий вужуди билан иттифоқ тузиб, у билан ўзаро яхши муносабатлар ўрнатмоқда. Салибчилик коалицияси доирасида НАТО билан иттифоқчилик қилмоқда. Ҳаромга рухсат бериб қўйган. Иқтисодиётни судхўрлик, фоҳишабозлик ва қиморга асослаган. Кейин, бу кимса куч-қудрат, бирлик, ғолиблик ва ер юзида Халифалик бўлсин, дея даъват қилаётган холис Уммат фарзандларига қарши курашишдан тап тортмаяпти.
Аллоҳнинг ваъдаси ва Росули ﷺнинг «Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», дея берган башоратлари рўёбга чиқмагунигача, Ҳизб ут-Таҳрир йигит ва қизларининг Эрдоган томонидан қамоққа олиниши уларни ушбу жиддий ва шонли фаолиятдан қайтаролмайди.
Эрдоганнинг ёлғон иддаолари билан унинг аждодларининг рост ҳақиқатлари ўртасида катта фарқ бор!
فَخَلَفَ مِنْ بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيّاً
«Сўнг уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар. Энди у (ўринбосарлар) албатта ёмонликка (яъни ёмон жазога) йўлиқурлар» [Марям 59]
Роя газетасининг 2021 йил 21 апрел чоршанба кунги 335-сонидан