بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Тоғутларни илдизи билан қўпориш қанчалик кечикса зулм ва алам шунчалик ортмоқда
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими чиқарган баёнотда бундай дейилади:
«Ҳар қандай касални даволаш кечиккани сари унинг аҳволи ёмонлашаверади. Бизнинг зулм ва туғённинг устимиздан ҳукмрон бўлишидаги мусибатимиз ҳам худди шунга ўхшайди. Тоғутларга ҳар қанча сукут қилиб, уларни ўзгартиришни кечиктирганимиз сари, устимиздан зулму туғён қилишлари ҳам шунчалар ортмоқда, уларни ўзгартириш иши борган сари оғирлашмоқда.
Онгли равишда ташхис қўймаслик, ҳар қанча қурбонлар ва холис саъй-ҳаракатлар қилинса-да, муолажа муваффақиятини кечиктирмоқда. Касал маҳоратли шифокорга муҳтож бўлгани каби, Уммат ҳам ўзининг хавфли касаллигига ташхис қўйиш ва тўғри муолажа олиб боришда ўз фарзандлари орасидаги онгли гуруҳга муҳтождир».
Матбуот баёнотида бу онгли гуруҳнинг Ҳизб ут-Таҳрир эканига диққат қаратилиб, бундай дейилади:
«Ҳизб ут-Таҳрир Умматнинг касаллигига аллақачон ташхис қўйган бўлиб, у касалликнинг сабаби Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритилмаётгани ва кофир Ғарб манфаатларини қўриқлаётган бадбўй режимларнинг ҳукмронлик қилаётгани эканини баён қилган. Шунинг учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта барпо этиш бизнинг тақдирий масаламиздир».
Роя газетасининг 2021 йил 21 апрел чоршанба кунги 335-сонидан