بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
يُرِيدُونَ أَنْ يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَنْ يَكْفُرُوا بِهِ
«Улар шайтонга ҳукм сўраб боришни истайдилар. Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди»
Тунис президенти Қайс Саид 2021 йил 6 апрел сешанба куни Ҳабиб Бурқибанинг қабрини зиёрат қилди. Зиёрати чоғида «мен Тунис конституциясини ҳурмат қилишга Қуръон билан қасам ичганман», деди. Кейин Бурқибани мақтаб, унинг ҳаётдаги барча жабҳаларда жамият ва онгни эркинликка олиб чиққанини иддао қилди. У жумладан бундай деди: «Мен мусулмонман ва Исломим билан фахрланаман. Ҳар бир мусулмон Ислом мақсадларини амалга оширишни истайди. Аллоҳга имон келтирдим деб, сўнгра тўғри бўл. Бироқ баъзилар том маънода динсизликка қайтишни истаяпти».
Бунинг муқобили ўлароқ, Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими нашр қилган баёнотда бундай дейилади:
«Исломни ҳаётдан четлатган ғайриилоҳий конституцияни ҳурмат қилишга қасам ичиш Аллоҳнинг динида гуноҳдир. Президент Саид Ислом билан фахрланишини айтди ва бир вақтнинг ўзида, Исломга қарши курашган собиқ президент Бурқибани мақтади. Бу эса, Ислом билан фахрланиши тўғрисидаги гапга мутлақо тескаридир…
Ислом ҳаёт учун кенг қамровли тузумдир. Шахсга тааллуқли аҳкомлар ҳам эмас, инсон нафс-ҳавоси билан изоҳлайдиган мақсадлар ҳам эмас».
Матбуот баёноти қуйидаги савол ўртага ташланди:
«Ислом аҳкомлари ҳаётда йўқ бўлиб, унинг шариати динсизлик қонунларига алмаштирилган бўлса-ю, қандай қилиб «Аллоҳга имон келтирдим деб, сўнгра тўғри бўл», дейиш мумкин?!».
Баёнот сўнггида бундай дейилди:
«Тунис халқи 2010 йил «халқ режимни ағдаришни истайди», деган шиорни кўтариб чиққан эди. Бундан яққол кўриниб турибдики, улар ўз ақидасидан балқиб чиқадиган янги бошқарув фойдасига, ғайриисломий бошқарувдан, яъни, «халқ республикаси» бошқарувидан қутулишни истамоқдалар. Аллоҳ Таоло бундай деган:
أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُوا بِمَا أُنْـزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنْـزِلَ مِنْ قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَنْ يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَنْ يَكْفُرُوا بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُضِلَّهُمْ ضَلالا بَعِيداً
«(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга имон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди» [Нисо 60]
Роя газетасининг 2021 йил 21 апрел чоршанба кунги 335-сонидан