Садир Жапаров: Қирғизистон хорижий сармоядорларни мамлакатга жалб қилишдан манфаатдор

0
661

Садир Жапаров: Қирғизистон хорижий сармоядорларни мамлакатга жалб қилишдан манфаатдор

26 апрел куни Президент Садир Жапаров БМТнинг Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг 77-сессиясига видеоконференция орқали иштирок этди. Жапаров Пандемия иқтисодиётга зарар этказганини таъкидлар экан, Қирғизистон учун халқаро ёрдам зарурлигини ва БМТ дастурларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

«Қирғизистон хорижий сармоядорларни мамлакатга жалб қилишдан манфаатдор. Биз инвестиция ва савдо сиёсатини такомиллаштириш бўйича фаол иш олиб бормоқдамиз. Бизнинг асосий мақсадимиз – бизнесни ривожлантириш учун қулай шароит яратиш, тадбиркорлар ва инвесторларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашдир”, деди Жапаров.

Бугунги кунда Ғарб “сармоя жалб қилиш ва савдо-сотиқни изга солиш иқтисодий ривожланишга олиб келади” деган фикрни учинчи дунё давлатларига мажбурлаб тиқиштирмоқда. Шунинг учун бизнинг раҳбарларимиз ва Ғарбга маҳлиё бўлган кимсалар халқаро конференциялар ва учрашувларда инвестиция ва савдо ҳақида кўп гапиришмоқда. Аслида бундай тизим учинчи дунё давлатларининг бойликлари талон-тарож қилинишига ва Ғарб маҳсулотлари учун бу мамлакатларнинг бозорга айланишига олиб келади.  “Сармоя” бу – мустамлакачиларнинг табиий бойликларимизга эгалик қилишига хизмат қилса, “эркин савдо” эса, ушбу бойликларимизни хорижга олиб чиқиб кетилиши ва Ғарб маҳсулотларини бизнинг бозорларимизга эркин кириб келишига имконият яратади. Фақат бир тарафни бойитадиган бундай тизим  албатта учинчи дунё давлатларининг янада қашшоқлашишига ва қарз ботқоғига ботиб қолишига олиб келди. Аслида вазият шу қадар оғирки, бундай иқтисодий тизим натижасида юзага келган оғир вазиятлар туфайли одамлар очликдан ўлмоқда. БМТнинг статистик маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 50 фоизи кунига 2,5 доллардан кам маблағ билан кун кечиради ва ҳар куни 26 500 – 30 000 нафар болалар қашшоқлик туфайли вафот этади. Кўриб турганингиздек,  ушбу тизим фақат бойлар манфаатига хизмат қилади ва оддий одамларни қашшоқликка маҳкум қилади.

Пандемия капитализм зулмини фош қилган ҳодиса бўлди. Шунингдек капитализмнинг ҳар бир тармоғини, айниқса иқтисодиётни ларзага келтирди. Ҳозирда турли хил конференциялар ва музокаралар ўтказилмоқда ва ушбу золим тузумни аввалги қолипига келтириш учун ҳаракатлар қилинмоқда.

Биз мусулмонлар бу ваҳший капитализмдан қутқарадиган ва адолатни таъминлайдиган тузумга эгамиз. Бу Ислом тузумидир. Унда иқтисодий соҳадан тортиб, маъмурий бошқарувгача бўлган барча соҳаларни қамраб олган мафкура мавжуд. Исломга қайтиш вақти келмадими?!

Ҳорун Абдулҳак

NO COMMENTS