АҚШ кучлари қаерга жойлаштирилади
АҚШ Афғонистондан олиб чиқаётган қўшинларини Марказий Осиё давлатларига жойлаштириши мумкин. Бу ҳақида оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди. Хабарларга кўра, 15 апрел куни АҚШ расмийлари минтақадаги базалардан фойдаланиш масаласида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон расмийлари билан боғланган.
АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишни режалаштирмоқда. Бироқ, бу Америка нуфузининг Афғонистондан тўлиқ чиқиб кетишини англатмайди. Ҳали АҚШ кучларининг 11 сентябргача тўлиқ чиқиб кетиши ҳам даргумон. Америка Афғонистондан чиқиш баҳонасида Марказий Осиё давлатларида базалар очишга уринаётганга ўхшайди. Бу АҚШ араб дунёсида қўллаган вариантнинг ўзгинасидир. Масалан, АҚШ Саддам Хусайн баҳонасида Саудия Арабистони ва Форс кўрфазидаги араб давлатларида ҳарбий базаларини очди. Аммо бугунги кунда Саддам ролини Эрон ўйнамоқда. Аниқроғи, АҚШ ушбу араб мамлакатларини Эрон олабўжиси билан қўрқитиб, минтақада ўз базаларини сақлаб қолди ва ҳаттоки Саудия Арабистонда бўлаётгани каби янгиларини очишга тайёрланмоқда.
Агар АҚШ шу йўлдан борадиган бўлса, ғарбпараст оммавий ахборот воситалари: “Афғонистондаги Толибон ва ИШИД Марказий Осиё учун жиддий хавф туғдирмоқда” дея сайрай бошлайди. Минтақада АҚШ базаларининг очилишини осонлаштириш учун Афғонистон худди Эрон сингари таҳдид сифатида кўрсатилади.
Шунинг учун мусулмонлар мамлакатда ҳар қандай хорижий ҳарбий базаларнинг очилишига қарши туришлари керак. Чунки, Ислом буни ман қилади.
Ҳорун Абдулҳак