Казино – қиморхона, қимор эса ҳаромдир

819
0

Матбуот баёноти

Казино – қиморхона, қимор эса ҳаромдир

 21-апрел куни парламент Иссиқкўл вилоятида қиморхоналар очишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. 68 депутат ёқлаб, 23 нафари қарши овоз берди. Янглишиб овоз берганларнинг қайта овоз бериш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланмади. Президент қонун лойиҳасини ёқлаб баёнот берди. Бунга нисбатан мусулмон киши қандай мовқеда (позиция) туриши керак? 

 Ҳар бир мусулмон шахс бирор ишга киришишдан олдин унинг шаръий ҳукмини билиши фарз. Шу сабабли, дастлаб қимор ўйинлари ҳақидаги шариат ҳукмларини баён қиламиз.

 Қимор Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти билан қатъий ҳаром қлинган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ * إِنَّمَا يُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُوقِعَ بَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاءَ فِي الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ وَيَصُدَّكُمْ عَنْ ذِكْرِ اللَّهِ وَعَنِ الصَّلَاةِ فَهَلْ أَنْتُمْ مُنْتَهُونَ

 “Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, майсир (қимор ўйнаш), бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайдир. Энди тўхтарсизлар?!” [5:90-91]

 Буни эшитган саҳобалар (розияллоҳу анҳум) “тўхтадик, тўхтадик, ё Роббим” деб юборишган.

 “Майсир” сўзи “енгиллик”, “осонлик” деган маъноларини англатади. Демак, қимор ўзгалар мулкига енгил ва осонлик билан эга чиқиш. Барча қимор ўйинлари майсирга киради.

 Ҳозир президент бош бўлган баъзи депутатлар кўкрак кериб айтаётган “фойдалар” қиморни ҳаромликдан чиқариб қўя олмайди. “Иш ўрни яратилади, бюджетга даромад бўлади” деган сўзлар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.

 Жоҳилият даврида кенг тарқалган қимор қуйидагича бўлган: Бир неча киши сўйиладиган ҳайвонинг нархини келишиб, сотиб олишган. Кейин бир нечта ўқ ясаб, ҳар бир ўққа маълум бир улушнинг билдирувчи белги қўйишган. Масалан, бир ўққа бир улуш, бошқа ўққа икки улуш, учинчисига эса ҳеч қандай улуш йўқ қилиб белги қўйишар эди. Сўнгра ўқларни ўқдонга солишар, бир киши ўқдонга қўлини солиб, ўқларни икки ёки уч марта аралаштирар эди. Шундан сўнг ўқларни бирма бир олиб берарди. Ҳар бир киши қандай ўқ чиққанига қараб улуш олар эди. Ҳеч қандай улуш белгиланмаган ўқ чиққан одам ҳеч нарса олмас, бироқ, сўйилган ҳайвониннг пулини тўлар эди.    

 Ютуқдан камбағалларга ҳам берилар эди. Ҳатто, баъзи қиморбозлар ютган гўштни ўзлари емаган. Ҳаммасини камбағалларга бериб юборишган ва шу ишлари билан фахрланиб юришган. Бундай қилмаганларни маломат ҳам қилишар эди. Шундай бўлсада қимор ҳаром қилинган.

 Ислом давлатида қимор билан шуғулланганлар таъзирий жазога тортилади. Токи бошқалар ушбу жазони кўриб, бу жиноятни қилишдан тийилишсин. Бундан ташқари, кимки қимор орқали мол топган бўлса, бу унинг мулки ҳисобланмайди ва эгасига қайтарилади. Агар эгаси тайинсиз бўлса Байтулмолга қўйилади.

 Иккинчи масала, ушбу қонун лойиҳасини муборк Рамазон ойида кўриб чиқилиши. Бу нарса ҳокимиятни кофир хўжайинларига кўрларча итоат қилиб, Исломга қарши курашнинг янги босқичига қадам қўйилганидан далолат қилади. Бу мусулмонларга қарши фитна (провокация)дан бошқа нарса эмас. Шу сабабли биз ҳокимият эгаларини огоҳлантирамиз:

 Эй ҳукмдорлар, сиз бундай ҳаром амалинглар ва маккор ҳийлаларинг билан ҳеч қачон кофир хўжайинларингизни рози қила олмайсиз, хизматга ярамай қолган кунингиз сизларни улоқтириб ташлашади. Аллоҳнинг қахрига қолишинглар эса аниқ.

Аллоҳ таоло айтади:

وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ

Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар” [2:120]

 Шу ўринда мусулмон биродарларимизга ҳам мурожжат қилмоқчимиз. Эй мусулмонлар, сизларнинг ҳар бирингиз – фикрий ва сиёсий кураш орқали – бор имкониятинглар билан бундай ҳаром амалларга қарши туришинглар вожиб.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:

 “Аллоҳ азза ва жалла то омма мункарни ўзгартишига қодир бўла туриб, уни ўз ораларида (ёйилишига) қараб турадиган ҳолда бўлмагунларича хос кишиларнинг амали сабабли уларга азоб туширмайди. Энди агар шундай қилсалар, Аллоҳ хосу омни баробар азоблайди”. (Имом Аҳмад “Муснад”, Абу Довуд “Сунан”).

 Эй мусулмонлар, айрим депутатлар намоз ўқиган ва рўза тутган ҳолда ушбу қонунга овоз беришди. Улар буни “дунёвий” давлат, ундаги кофир тиқиштирган “анъанавий ислом”ни ниқоб қилиб қилишди. Сизларгачи, соф Исломга юзланиш вақти келмадими? Мана, ҳокимият эгалари охиратларини дунёга алмаштиришаётганини кўриб турипсиз. Ҳаромга йўл очиш орқали очиқ гуноҳга ботишмоқда. Бас, қачонгача уларни “худо” қилиб юрасизлар?

 Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳу айтади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келганимда у киши “Бароат” сурасидаги қуйидаги оятни ўқидилар:

اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ

“Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини Парвардигор деб билдилар”. [9:31]

 Яна у зот бундай дедилар:

«أَمَّا إِنَّهُمْ لَمْ يَكُونُوا يَعْبُدُونَهُمْ، وَلَكِنَّهُمْ كَانُوا إِذَا أَحَلُّوا لَهُمْ شَيْئاً اِسْتَحَلُّوهُ، وَإِذَا حَرَّمُوا عَلَيْهِمْ شَيْئاً حَرَّمُوهُ»

“Тўғри, одамлар роҳибларга ибодат қилишмаган, лекин роҳиблар бирор нарсани ҳалол дейишса, одамлар уларни ҳалол санашган, бирор нарсани ҳаром дейишса, уни ҳаром дейишган”.

 Эй мусулмонлар, афсуски, бугунги кунда бунга ўхшаш мункарларни сон-саноғига етолмаймиз. Буларнинг барчасини йўқ қилиш учун Ислом давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаёт тарзини қайта олиб келишимиз зарур. Ислом Давлати эса фикрий ва сиёсий кураш олиб бориш билан барпо бўлади. Шу сабабли ушбу курашга келиб қўшилинг!

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

 24. 04. 2021

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here