Мўъминлар аҳамият бериши зарур бўлган ишлар (2)

821
0

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Мўъминлар аҳамият бериши зарур бўлган ишлар (2)

Аллоҳ Таолонинг аҳкомларига беэътибор бўлган, мункарларга тўлиб тошган бундай жамиятни гувоҳи бўлган мўмин уни ўзгартириш учун шошилишлиги иймон талабидир. Бу ишда Росулуллоҳ(с.а.в)ни намуна қилиб олиш фарз, Аллоҳ Таоло ҳар қандай ишнинг тўғри ечимини қуйида шундай баён қилмоқда:

 فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ 

«Бордию бирор нарса ҳақида талашиб қолсангиз, у нарсани Аллоҳ ва Росулига қайтарингиз!» [Нисо 59], нафақат ибодатларда, балки оммага алоқадор ишларимизни ҳам тўғри олиб боришимиз учун Росулуллоҳ(с.а.в)ни намуна қилиб олишимиз зарур:

لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ

Сизлар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир.    [33:21], шунда Аллоҳ Таоло биздан рози бўлади ва шу кунгача бепарво бўлган хато-камчиликларимизни, гуноҳларимизни мағфират қилади, Аллоҳ Таоло айтади:

قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمْ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ

Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гунохларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир».[3:31].

Ўзимизни яхши таниган ҳолда Аллоҳ Таолога қуллик қилишни Росуллуоҳ(с.а.в) каби Исломни ўрганиш ва ўргатишдан бошлашимиз билан Росулуллоҳ(с.а.в)ни ўзимиз учун намуна қилган бўламиз, чунки Росулуллоҳ(с.а.в) ишни аввало Арқам ибн Арқам(р.а)нинг уйида Исломни ўрганиш, ҳамда бир вақтнинг ўзида ўргатишдан бошлагани жуда машхур ва ҳаммага маълум. Исломни ҳаққи-рост, қандай бўлса шундайлигича, ҳозирда амал қиладиган қилиб фақат Ҳизбут таҳриргина ўргата олади. Бу сўзимиз ҳаққа қарши чиқиш, тарафкашлик ҳулосаси эмас. Агар бундай бўлмаса далил келтиринглар! Бундай дейишимизга сабаб, сарой олимлари ҳукуматдан қўрққанлигидан Исломни сиёсий вазиятларга мослаштириб баён қилмоқдалар ёки сукут сақлашда давом этишмоқда. Ҳақни ошкор қилишни даъво қилаётганларда эса ҳозирги даврда Исломни мукаммал ҳолда ижро қилиш учун саҳиҳ ижтиҳод билан нусусларга асосланиб ишлаб чиқилган низомлари йўқ. Бошқарув, иқтисод, ижтимо, таълим-тарбия, жазолар низоми каби жамият учун зарур бўлган, Аллоҳ Таоло рози бўладиган тартиб-низомлар ишлаб чиқилмаган, умумий гаплардан нарига ўтилмаяпти.

Исломда бошқарув қандай бўлиши “Халифалик давлати жиҳози” китобимизда, Исломдаги иқтисод “Исломдаги иқтисод низоми” ҳамда “Ҳалифалик давлатида моллар” китобларимизда, ижтимо “Исломдаги ижтимо низоми” китобимизда, бошқа соҳалар ҳам “Жазолар низоми”, “Ҳалифалик давлатида манҳажий таълим асослари” каби китобларимизда муфассал баён қилинган. Ҳозирда мўминлар учун Исломни ўрганиш  энг зарур иш, чунки Аллоҳ Таолони шариатини ҳаётга қайтиши ҳам, мункарларни жамиятдан тозалаш ҳам, ер юзидаги мазлум, бечора мўмин бродарларимизга ёрдам бериш ҳам, нафақат Ислом оламини балки бутун дунёни жабр-зулмлардан, жаҳолат-куфр қаронгулигидан Ислом нурига, Аллоҳ Таолонинг адолатига олиб чиқиш ҳам шу ишга – Исломни яхшилаб ўрганиб, Умматга ўргатишга, бу дунёдаги вазифасини эслатишга боғлиқ. Аллоҳ Таоло айтади:

وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطًا لِتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيدًا

Шунингдек, сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта (адолатли) бир миллат қилдик. [2:143].

(давоми бор)

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here