Ғарб ҳазорати «самара»ларидан: Франция Руандадаги геноциднинг улкан жавобгарлигини бўйнига олмоқда

491
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ғарб ҳазорати «самара»ларидан: Франция Руандадаги геноциднинг улкан жавобгарлигини бўйнига олмоқда

Ал-Жазира нет сайти (ҳижрий 1442 йил 13 шаъбон, милодий 2021 йил 26 март жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Бир расмий ҳисобот хулосасига кўра, Франция Руандадаги 1994 йилги Туци этник озчилигига қарши содир этилган геноцид жинояти жавобгарлигини хуту ҳокимияти билан иттифоқ қилиш орқали ўз бўйнига олмоқда.

Тарихчилар комиссияси томонидан президент Эммануэль Макронга тақдим этилган ҳисоботга кўра, Франция Руанданинг ўша пайтдаги президенти Жювеналь Хабиариманага – унинг Туци озчилигига қарши жиноятлар содир этилишини рағбатлантирувчи ирқчилик сиёсатига қарамай – қасддан давомли тарзда ҳарбий ёрдам кўрсатиб келган.

Ҳисоботда «Туци озчилигига қарши геноцидга сабаб бўлган ҳодисаларда асосий ва катта жавобгарлик Руандага кескин аралашган Франция зиммасига тушади», дейилади. Ҳисобот хулосаларида «Франциянинг Руандадаги камчилиги» ҳақида сўз юритилиб, унинг геноцидга «шериклигини исботловчи ҳеч нарса йўқ»лиги бидирилади.

Бироқ ҳисобот Францияни айни жиноятлар содир этилишига кўз юмганликда айблади. БМТ томонидан чиқарилган ҳисоботга кўра, мазкур қатли омда 800 мингдан зиёд инсон нобуд бўлган.

Комиссия Франциянинг 1990-1994 йилларда социалист президент Француа Миттеран қудратда бўлган даврдаги муваффақиятсизликларга ишора қилар экан, «Франция ўша пайтда Руанда ҳукуматига мослашиб олган ва ўз позициясини ўзгартирмаган, ўзгартирганда эса кеч бўлган», деди».

Роя:

Бу салибчи Франция ва капиталистик ҳазоратининг инсониятга қарши содир этган жиноятлари шу қадар ҳисобсизки, ҳисоботда айтилган бу жиноятлари денгиздан бир томчи, холос. Зотан, унинг асрлар давомида содир этган ваҳший жиноятлари мусулмонлардан ошиб, ҳатто ғайримусулмонларгача етиб борган. Бунинг мустамлакачилик қилиш ва халқлар қонини ичишдан бошқа сабаблари йўқ. Шунча жиноятлардан кейин, Франция ва Ғарб раҳбарлари қаршимизга чиқиб, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлар ҳақида оғиз кўпиртиришмоқда. Бас, уларга ҳам, уларнинг инсониятга хонавайронлик, бузғунчилик ва бузуқликдан ўзга нарса келтирмаган ҳазоратларига ҳам лаънат бўлсин.

Роя газетасининг 2021 йил 31 март чоршанба кунги 332-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here