بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эрдоган ўзининг разил башарасини тўлиқ очганидан сўнг нима бўлишига бир қаранглар!
Арабия нет веб-сайти (ҳижрий 1442 йил 6 шаъбон, милодий 2021 йил 19 март жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади: «Анқаранинг сўнгги баёноти Қоҳирага яқинлашиш ҳамда муносабатларнинг янги саҳифасини очиш уринишларини келтириб чиқарди. Ушбу баёнот ортидан Туркия ҳукумати Истанбулдаги Ихвонул Муслиминга тегишли фазовий каналга Қоҳирани танқид қилишни тўхтатиш тўғрисида кўрсатма берди.
Арабия нетнинг билдиришича, турк ҳукумати бир неча соат муқаддам Ихвонул Муслимин жамоасига қарашли Истанбулдан эфирга узатиладиган «Ватан», «Шарқ» ва «Макмалайн» номли фазовий каналларга сиёсий дастурларни тўхтатиш ёки уларни эстрада ва драматик дастурларга айлантириш тўғрисида кўрсатма берган. Хабарда қўшимча қилинишича, Туркия Ихвон раҳбарлари билан бу кўрсатмаларга амал қилиш тўғрисида битим имзолаган ҳамда жазо қўллаш билан таҳдид қилиб, бу жазо эфирни буткул тўхтатиб қўйиш ва қоидабузарларни Туркиядан чиқариб юбориш даражасида бўлиши мумкинлигини билдирган».
Роя:
Туркиядаги Эрдоган режими Ихвонул Муслиминни ўтган узун йиллар бўйи бошпана билан таъминлаб келди. Чунки бу жамоа Сисий режими томонидан қувғинга учраган эди. Эрдоган уларни пул ва ахборот минбарлари билан таъминлаган. Шунингдек, оташин баёнотлар билан уларни мақтаб, Сисийга ҳамда унинг Мурсий роҳимаҳуллоҳга қарши инқилобига ҳужум қилган. Аммо ҳозирга келиб, АҚШдаги янги маъмуриятнинг буйруқларини бажариш вақти келди. Чунки бу маъмурият баъзи сиёсий масалаларни тинчитишга ва уларни тартиблаштириб, янги устувор йўналиш билан шуғулланиш учун вақт ажратишга ҳаракат қилмоқда. Мана, Эрдоган Ихвон жамоасининг арқонини қирқиб, уларни ўзи истаган томонга, аниқроғи, Америка истаган томонга тортиб кетяпти.
Туркия бундан олдин Сурия шимолидаги Шом қўзғолончиларини худди шу тарзда ўз бағрига олган эди. Ўшанда Шом қўзғолони етакчиларини меҳмон қилди, пуллар бериб, Истанбулдаги люкс тоифадаги меҳмонхоналарга жойлаштирди ва ниҳоят, Америка истаган вақт келгач, бу гуруҳлар ва уларнинг етакчиларини Шом аҳлининг душманларига айлантирди, улар Американинг режаларини бажарадиган ва сурияликларга душманлик қиладиган гуруҳ бўлиб қолишди.
Бу Эрдоган Умматнинг душмани, Американинг дўстидир. Ҳатто ўзининг жарангдор шиорлари ва сохта маърузалари билан бунинг аксини даъво қилса ҳам. Шунинг учун бу кимса билан дўстлашмоқ ва унга таянмоқ ҳаромдир. Билъакс, ундан эҳтиёт бўлмоқ ва бошқа исломий юртлар ҳукмдорлари қатори, уни ағдаришга ҳаракат қилмоқ вожиб. Аллоҳ Таоло айтади:
إِنَّ فِي ذَلِكَ لَذِكْرَى لِمَن كَانَ لَهُ قَلْبٌ أَوْ أَلْقَى السَّمْعَ وَهُوَ شَهِيدٌ
«Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган ҳолда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бордир» [Қоф 37]
Роя газетасининг 2021 йил 24 март чоршанба кунги 331-сонидан