بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Иордания режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига зўравонлик қилишда давом этмоқда
Иордания хавфсизлик хизмати ўзининг зулму зўравонлик сиёсатини давом эттириб, муҳандис Амин Мустафо Сарсур ва унинг отасини қамоққа олди. Уларнинг қамоққа олинишига «Халифалик ағдарилишининг аламли юз йиллик хотираси… Эй мусулмонлар Халифаликни барпо қилинглар!» номли Ҳизб ут-Таҳрир томонидан олиб борилаётган халқаро кампания тадбирларида қатнашишлари сабаб бўлди. Маълумки, хавфсизлик хизмати бундан бир ҳафта аввал ҳам айни сабаб билан Ҳизб ут-Таҳрирнинг беш нафар аъзосини қамоққа олган эди.
Золим хавфсизлик хизмати ходимлари ўз одатларига кўра тунги кўршапалаклар каби, Амин Мустафо ва унинг отаси хонадонига ярим кечада уйга бостириб кириб, аёллар ва болаларга қўрқув солишди. Уларнинг Роббимиз Аллоҳ дейишдан ҳамда одамларга ер юзида Аллоҳнинг шариатини қоим қилиш фарзини эслатишдан бошқа «жиноят»лари йўқ эди.
Бу ҳодиса ортидан Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:
«Иордания режими ва унинг мустабид профилактик хавфсизлик ва разведка хизмати Ҳизб ут-Таҳрир ва унинг аъзоларини ҳар қанча бостирмасин, Азиз ва Жабборнинг мадади ила, бу нарса Ҳизб аъзоларининг қаддини ҳаргиз буколмайди. Ҳизб аъзолари, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишдаги Росулуллоҳ ﷺнинг тариқатларидан оғмаган ҳолда, фикрий ва сиёсий кураш орқали Умматга эзгулик улашишда давом этадилар».
Роя газетасининг 2021 йил 17 март чоршанба кунги 330-сонидан