Саноғи кўп… ташрифлар ҳақида
Охирги кунларда президент бош бўлган ҳукумат вакилларининг кўплаб хорижий сафарларига гувоҳ бўлдик. Қуйида бу сафарлардан кўзланган мақсад ва уларнинг ортига яширинган баъзи омиллар ҳақида сўз юритамиз.
Россияга амалга оширилган ташриф
Қирғизистон Россиянинг бевосита мустамлакаси бўлгани сабабли, Қирғизистоннинг ҳар бир янги ҳокимияти у билан муносабатларини ўз фаолиятини асоси қилиб олади. Садир Жапаровнинг Россияга амалга оширган ташрифидан кўзлаган мақсади ҳам шундай бўлди. Кўпчилик ушбу ташриф ҳақида “танишув сафари” бўлди дейишмоқда. Бу жуда юзаки ва одамларни ҳақиқатдан чалғитувчи фикрдир.
Маълумки, 2019-йили Путин бошчилигидаги делегация Қирғизистонга давлат ташрифини амалга оширган эди (давлат ташрифи бошқа ташрифларнинг барчасидан юқори туради). Ана шунда кўпалаб очиқ ва маҳфий битимлар тузилиб, сиёсий жиҳатдан Қирғизистон Россиянинг Ўрта Осиёдаги мустамлакачилик сиёсатининг таянч базасига айланган (масалан, 2020-йилнинг 7-8-февралида Россия Қирғизистондан туриб Қозоғистонда миллатлараро можаро чиқариб қозоқ ҳукуматига муаммолар туғдира олди). Иқтисодий жиҳатдан барча табиий бойликларни Россия эгаллаб олиб, ундан ортгани Россия рухсати билан бошқаларга бериладиган бўлди. Бунга қадар Атамбаевнинг баъзи “айланиб ўтиш” тадбирлари бекор қилиниб, Жээнбеков “тўлиқ итоат қилиш” стратегиясини қабул қилди. Бироқ, уларни ижро этишда оқсоқланиб, Путиннинг ғазабига дучор ҳам бўлган эди. Масалан, ғарбпарастларга қарши кескин чоралар кўришга журъат қила олмади… Қизил-Омпол уран конидаги рус компаниялари иши тўхтатилди… ва бошқалар. Садир Жапаров эса экс-президент имзолаган шартномаларни давом эттириш ва уларни яхшилаб бажаришни ваъда бериб келди. Яъни, аввалги стратегия Қирғизистон Россия сиёсати учун яна асос бўлиб қолди.
Шунинг учун ҳам Садир Жапаров “Российская газетага” берган интерьвюсида, мамлакатда тоғ-кон соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини, бу соҳа бўйича давлат компанияси ташкил этилишини, аммо бу аввалдан лицинзияга эга бўлганларга тааллуқли эмаслигини айтди. Бу аввалдан лицензияга эга бўлган хорижий инвесторлар (хусусан Россия, ундан кейин Хитой компаниялари) аввалги битимлар бўйича ишини давом эттираверади дегани. Уларни амалга оширилишининг биринчи исбати сифатида биз Жеруйдаги завод очилганига гувоҳ бўлдик.
Бундан ташқари, Қирғизистон учун баъзи муҳим масалалар очиқ ва муаллақ ҳолда қолганлигини кўрмоқдамиз. Масалан, газ нархини арзонлатиш масаласи хал этилгани йўқ. Шунингдек, Юқори Норин ГЭСи каскадини қуриш бўйича масала ҳам очиқ қолди. Аслида, Юқори Норин каскадини қурилишида Қирғизистон халқи манфаатлари кўзланган эмас. АҚШ ва Ғарб империалистлари Ўрта Осиёни Россия мустамлакасидан тортиб олиш стратегияси доирасида бир нечта иқтисодий лойиҳаларни ишлаб чиқдилар. Улардан бири CASA-1000. Бу лойиҳадан Қирғизистон ва Тожикистондан Афғонистон ва Покистонга электр энергиясини экспорт қилиш мақсади кўзланган. Бундай экспорт амалга ошиши учун янги ГЭСлар қурилиши керак. Бу лойиҳа АҚШ манфаатларига хизмат қилмаслиги учун Россия уларни назорат қилиши керак бўлади. Бошқача айтганда, Россия эгалик қилиши, нархни Россия белгилаши, тушган фойдани Россия олиши керак. Шу сабабли Русгидро Юқорин Норин ГЭС каскадларини эгаллаб олди. Атамбаевнинг ундан қутулиш ҳаркатларидан натижа чиқмади. Агар Қирғизистон энди Россиянинг рухсатисиз бошқа инвесторга бермоқчи бўлса, у ҳода Россия улкан жаримага тортади ва шу орқали бошқа инвесторга ўтказа олмайди.
Энди, Россияни Қирғизистонга қурол-яроқ ваъда қилишига келсак, бу Тожикистонни ЕОИИга мажбурлаб олиб кириш доирасида бўлмоқда. Яъни, Қирғизистон Россия берган қуроллар билан фақатгина Тожикистонга овозини кўтариши мумкин ва бу қуроллар воситасида – Россия хоҳлаган вақтда – Тожикистон учун чегара муаммоларини пайдо қилиши мумкин.
Президентнинг Қозоғистонга бўлган ташрифи
Қозоғистон ҳам Қирғизистон каби мустамлакачиларга тобе давлат. Фарқи, қозоқ ҳукумати минтақада етакчи бўлишга ҳаракат қилиб келади. Уни бунга АҚШ бош бўлган Ғарб империалистлари ундаб келишади. Шу орқали улар Россияга қарши тура оладиган, Россия мустамлакаси остидаги Ўрта Осиё мамлакатларини ундан узоқлаштириши мумкин бўлган бир давлат қилишни кўзлашади. Бироқ, Россия уни минтақада етакчи бўлишига имкон бермай келади.
Қирғизистон президентининг Қозоғистонга бўлган сафарида аввалги ҳолатдан фарқ қиладиган ҳеч қандай қарор қабул қилингани йўқ. Аслида, ҳозир Қирғизистон учун Қозоғистон билан бўлган муносабатда 2 муҳим нуқта мавжуд. Биринчиси, ЁММ (ёнувчи-мойлаш материаллари) масаласи бўлса, иккинчиси, транзит масаласи. Қирғизистонни Россияга энг кўп қарам қилаётган нарсалардан бири – Қирғизистон ЁММни Россиядан импорт қилишидир. Қозоғистонда эса орзон ЁММ тўлиб ётипти. Бироқ шунга қарамай – стандартлар баҳонаси билан – Қозоғистоннинг ўзи ҳам Россиядан ЁММ импорт қилади. Агар Қирғизистон Қозоғистондан арзон ЁММ импорт қила олганида, мамлакатда бир қатор енгилликлар бўлар эди. Бироқ, Қирғизистон ва Қозоғистон ҳукуматларининг бунга сиёсий эрклари етмайди. Бу сафарги ташриф давомида ҳам ушуб масала бўйича бирор бир қарорга келинмади. Иккинчидан, Қирғизистон Қозоғистон орқали Россияга чиқишда ҳар доим чегара тўсиқларига дуч келади. Яъни, Қозоғистон ҳукумати Россиядан кўрган хўрлик аламини Қирғизистондан олади. Россиянинг ўзига бевосита қарши чиқа олмайди. Унинг мустамлакачилигига, масалан, ЕОИИ ташкилоти фаолиятига мана шу йўл билан қарши чиқади. Россия эса, қачонки зарурат туғулмагунча бунга кўз юмиб туради. Чунки, ушбу мамлакатлар ўртасидаги зиддият унинг мустамлакачилик сиёсатига хизмат қилади. Қирғизистон президентининг бу сафарги ташрифида ҳам – баъзи протоколлик тадбирлар тадбирлар ўтгани билан – транзит масаласи шу ҳолича қолди.
Президентнинг Ўзбекистонга бўлган ташрифи
Ўзбекистон ҳам Қирғизистон каби мустамлакачиларга қарам давлат. Шу сабабли уни ўзи мустақил ташқи сиёсат юрита олади деб айтиб бўлмайди. Фақат империалистик кучларнинг мустамлакачилик низоларида унга минтақавий етакчи мақомини бериш имкониятлари бор. АҚШ бошчилигидаги Ғарб империалистлари Ўрта Осиёни Россиядан тортиб олиш учун бир нечта халқаро ташкилотлар ва халқаро лойиҳалар тузишган. Уларнинг режаси амалга ошишида Ўзбекистон муҳим аҳамиятга эга. Ўрта Осиё республикаларида ўзаро интеграцияни кучайтириш мана шу лойиҳа доирасида олиб борилади.
Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон ҳукумати чегара муаммоларидан узоқроқ бўлишни кўзлайди. Россиянинг чегара можароларидан фойдаланиб КХШТ орқали муаммолар яратишидан қочади. Бунга Қирғизистон ҳукуматининг ҳам мойиллиги бор. Чунки, чегара масалаларини йўқ бўлиши ҳар икки давлат фуқароларига бирдек ёқади, сабаби, бундай кўриниш турмушда енгилликлар пайдо қилади. Шунинг учун чегара масалаларини хал этиш халқнинг ҳокимиятга нисбатан ишончини орттиради. Бироқ, ҳозирги ҳаракатлар чегара муаммоларини бутунлай хал қила олмайди. Чунки, уларнинг “калити” мустамлакачилар қўлида. Масалан, бу сафарги чегара масаласида эришилган енгилликларга нисбатан мустамлакачиларнинг бошқа бир малайлари томонидан ишончсизлик келтириб чиқаришга қаратилган кучли уринишларни кўрдик.
Ўзбекистонни ГЭСлар қурулишида инвесторлик қилишига келсак, бу ҳам Россия чангалидан қутулишга бўлган ҳаракатлар жумласидандир. Бироқ, Россия бунга қарши дарҳол реакция кўрсатмади. Чунки, Ўзбекистон ёлғиз ўзи Қамбарота-2 ГЭСига инвесторлик қила олмайди. Лойиҳа ишга тушганидан кейин ҳам яна бошқа бир инвесторни жалб қилиш эҳтиёжи туғилади. У шунда Ғарб компанияларини жалб қилишни кўзлайди. Бироқ, агар Россия қудратини йўқотмаса, у ўз компаниясини олиб киради ва лойиҳадаги бош ролни эгаллайди, акс ҳолда лойиҳани тўхтатиб қўяди. Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумати Россиянинг заифлашишидан умидвор.
Қирғизистон делегациясининг Тожикстонга бўлган ташрифи
Сафар олдидан МХДҚ раиси Тожикистонга қаттиқ талаблар қўйиши борасида баёнот берди. Талаблар қаторида Тожикистонга Қирғизистон орқали кириб бораётган ЁММ контрабандаси ва Қирғизистон орқали Хитой товарларига тақиқ қўйилиши айтилди. Чегарадаги баъзи қишлоқлар контрабанда орқали тирикчилик ўтказаётганига қарамай, уларга тақиқ қўйилиши, қонуний йўлга қайтилиши билдирилди. Бу – қонунлар орқали тўсиқ пайдо қилинади дегани. Аслида, бу Россиянинг Тожикистонни ЕОИИ ташкилотига мажбуран олиб кириш учун амалга оширилмоқда. Сабаби, Тожикистон ЕОИИга кирган Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон давлатлари қандай қийинчиликларга дучор бўлаётганини кўриб ташкилотга аъзо бўлишдан қочиб келмоқда. Россия эса уни турли чоралар билан қийнаб ташкилотга олиб кириш ҳаракатида. Бунга қадар Қирғизистон Россиядан келган ва Қозоғистондан конртабанда йўли билан импор қилинган ЁММни Тожикистонга контрабанда йўли билан экспрот қилар эди. Мана энди ҳозир гувоҳи бўлиб турганимиздек, бунга тўсиқ пайдо бўлиши билан Тожикистонда ЁММ нархи ўта кўтарилиб кетди. Делегация бу масалани ечишга яқин ҳам боргани йўқ. Демак, вазият шундай давом этадиган бўлса тожик ҳукумати Россия ҳукумати олдида тиз чўкиши керак бўлади. Акс ҳолда, халқ норозилиги Тожикистон ҳукуматига таҳдид туғдирадиган даражага етади.
Бу саноғи кўп, сифати гумон бўлган ташрифларнинг баъзи жиҳатлари ҳақида эди. Кўриниб турганидек, минтақа аҳолиси империалистларнинг мустамлака талашишлари ва уларнинг малайларининг тож-тахтларини сақлаб қолиш амаллари остида эзилиб келмоқда. Мусулмонлар учун бундай зулмлардан қутулишнинг биргина йўли бор. Бу – бутун дунё мусулмонларини бирлаштирадиган Халифалик давлатини барпо этишдан иборат. Халифалик давлати Исломни ҳаётга татбиқ қилиб, даъватни бутун оламга ёяди.
Абдулҳакийм Қорахоний