بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Мусулмон журналистлар учун Халифалик мафкурасини хиралаштириш ва бузиб кўрсатиш ўрнига Уммат мабдаси тарафига ўтиш ҳамда уни қўллаб-қувватлаш вақти келмадими?!
Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти матбуот бўлими чиқарган баёнотда бундай дейилади:
Юз йилдан зиёд вақтдан буён оммавий ахборот воситалари мустамлакачилар ва уларнинг мусулмон юртларидаги малайлари қўлида қолди. Ўтган шунча йиллар давомида Ислом фикрларини бузиб кўрсатишга ва бу фикрлар ҳақида шубҳа уйғотишга ҳаракат қилиб келинди. Бу вазифа мустамлакачи Ғарб фикрлари билан суғорилган диндошларимизга юкланди. Дарҳақиқат, мустамлакачи биздан журналистларни тортиб олиб, уларни малай режимларга ҳамду сано айтувчи итоаткор қуролларга айлантирди ҳамда Умматнинг фикр ва туйғуларидан бегона кишиларга айлантирди».
Матбуот баёнотида мусулмон журналистларга қуйидаги мурожаат йўлланди:
«Сизнинг вазифангиз қанчалар фитна остида қолганини биламиз. Бироқ Уммат олиб бораётган кураш зиммангизга курашувчанлик позициясини эгаллашни ҳамда Умматни уйғотиш тарафига ўтиб, душманга қарши линияда туришни юклайди. Ахир, Умматнинг бағрига қайтиб, у билан бирга Халифалик ғоясини кўтаришингиз ва унга чақириш шарафига эришишингиз учун юз йил давомида мустамлакачи Ғарб ва унинг малайлари сафида юриб, унинг фикрларини ташвиқ қилиб келганингиз етарли бўлмадими?! Умматнинг мабдаси тарафга ўтишингиз учун юз йиллик сохта «бетарафлик» чеклови етарли эмасми?!
Роя газетасининг 2021 йил 17 март чоршанба кунги 330-сонидан