Капитализм дунёни жаҳаннамга айлантирди
3 март куни Туркманистон фуқароси икки қизнинг онаси Икбал Эгенбердиева ўзига ўзи ўт қўйиши натижасида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида Centralasia.media ахборот агентлигининг хабар тарқатди. Хабарга кўра, доимий иш жойига эга бўлмаган Иқбол Эгенбердиева ва унинг турмуш ўртоғи ижарага ер олиб буғдой етиштириш билан кун кечириб келган. Бу иш оилани боқиш учун етарли бўлмаганлиги учун Иқбол бозорда мева ва сабзавотлар сотиб келган. Бироқ пандемияга қарши чоралар туфайли бозорлар бир йилдан бери ёпиқ бўлгарлиги сабабли оиланинг харажатлари учун маблағ етарсизлигидан қаттиқ қийналган Иқбол 3 март куни уй жиҳозлари бўлган хонага кириб, ўзига бензин сепиб, ёқиб юборган ва касалхонага олиб кетилаётганида вафот этган.
Туркманистон газ қазиб олиш бўйича дунёда 11-ўринда туради. У йилига 80 миллиард кубометрдан зиёд газ қазиб олади. Шунга қарамай халқи қашшоқликда кун кечиради. Мамлакатда одамлардан кўра итлар ва отларнинг қадри баланд туради. Улар учун байрамлар нишонланади ва ёдгорликлар ўрнатилади. Мамлакат бойликлари президент ва атрофидаги бир ҳовуч бойларнинг қўлида. Бундан ташқари, Туркманистон ҳам бошқа мусулмон давлатлари сингари йирик давлатларнинг мустамлакаси бўлганлиги сабабли, мамлакат бойликларининг ҳақиқий эгаси ҳам ўша мустамлакачилардир, бошқача айтганда, туркман режими газни кимга сотади ва қанча баҳога сотади, буни мустамлакачилар ҳал қилади.
Бу ҳодиса араб баҳори қўзғолонига сабаб бўлган Тунисдаги воқеани эслатмоқда. Ўша пайтда ҳам Тунис фуқароси кун кечириш учун аравачасида мевалар сотаётган пайтда, полициячилар унинг савдосини тақиқлаб, меваларини олиб қўйишган эди. Ўшанда Тунислик йигит норозилик сифатида ўзини ёқиб юборган эди. Бундай воқеалар дунёда жуда кўп. Фақат кун кечириш учун одамлар эрталабдан кечгача тиним билмай меҳнат қилишади. Кўпчилик учун пул топиш жаҳаннамга айланган. Капитализм (демократия) тузуми инсониятга ғамхўрлик қилиш ва иш билан таъминлашга қодир эмаслигини кўрсатди. Чунки капитализм кучлиларга имкон яратадиган тузумдир. БМТнинг маълумотларига кўра, дунёда қарийиб 1 миллиард инсон ўта қашшоқликда кун кечиради. Дунё аҳолисининг 50 фоизидан кўпроғининг кунлик даромади 2,5 доллардан камдир. Капитализм (демократия) тузуми – бир ҳовуч бой одамларнинг янада бойишига ва қолган аҳолининг ўта қашшоқлашишига йўл очадиган мустамлакачилик тузумидир. Шунинг учун капитализм қулаб, табиий бойликларни адолатли тақсимлайдиган ва инсонларга инсон сифатида ғамхўрлик қиладиган тузум ўрнатилмагунча инсоният яна узоқ вақт азоб чекишда давом этаверади. Бундай тузум эса фақат Исломда мавжуд.
Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади:
وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا
“Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур” [20: 124]
Ҳорун Абдулҳак