Инсоннинг чекланган ақли маҳсули бўлган конституциялар ўзгаришларга маҳкум
Қирғизистон парламентида асосий қонунни муҳокама қилиш давом этмоқда. Куни кеча ушбу лойиҳа Жогорку Кенешнинг тегишли қўмитаси томонидан маъқулланган.
Кўплаб депутатлар лойиҳа муаллифларининг исмларини эълон қилишни сўрашмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, уларнинг номлари на электрон, на қоғоз ҳужжатларда кўрсатилмаган. Ҳозирги вақтда 10 нафар депутат янги конститутциядан норози эканлигини билдирган.
Депутатлар сўзларига кўра, конституциянинг янги таҳрири президент ваколатларини кучайтиради. Бош вазир ваколатлари президентга нисбатан анча кам этиб кўрсатилган бўлиб, ҳукуматни президент маъмурияти раҳбари бошқариши ва президент ижро этувчи ҳокимият учун жавобгар эканлиги таъкидланган.
Парламент спикери Талант Мамитов конституция лойиҳасини муҳокама қилмасликка, балки референдум кунини белгилашга чақирган. Референдумни 11 апрелда ўтказиш таклиф қилинмоқда.
Изоҳ: Коммунизмнинг Яратувчи борлигини тан олмайдиган, демократиянинг Яратувчининг дунё ишларига алоқадорлигини инкор қилиш асосига қурилган мафкурасида, қонунлар учун манбаа ҳисобланган конституцияни тузиш ва қонунлар ишлаб чиқиш ҳуқуқи инсонга берилди. Ҳар икки тузумда ҳам конституция инсоннинг чекланган ақли маҳсули бўлгани сабабли доимий ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, зиддиятларга мубтало бўлиб келди. Бу тузумларда конституция ҳар доим бирор етакчи гуруҳ ёки якка шахснинг хоҳиш-истагига қараб ўзгартирилди ёки қўшимчалар киритилди. Қирғизистон конституцияси ҳам бундай ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдан ҳоли бўлмади. Қирғизистон “мустақиллик”ни қўлга киритганига 30 йил тўлаётган бўлса, шу вақт мобайнида “асосий қонун” 10 марта ўзгартириш ва янгиланишларга дучор бўлди. Дастлаб, “афсонавий парламент”1993-йил 5-майда мамлакатни социализмдан капитализмга олиб ўтган конституцияни қабул қилди.
Қирғизистон конституциясига ўзгартиришлар биринчи бор 1994-йили киргизилди. Бу орқали президент Акаев ўз салоҳиятларини кенгайтириб, 105 одамдан иборат “қўлбола” қўшпалатали парламентни олиб келишга йўл очди (бунга қадар 350 депутатдан иборат бўлган “афсонавий парламент” тарқатиб юборилди).
Иккинчи ўзгартириш 1996-йили бўлди. Бу орқали президент вазирлар, маҳаллий ҳукумат раҳбарларини ўзи тайинлайдиган бўлди ва парламентни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга бўлди.
Учинчи ўзгартириш 1998-йили амалга оширилди. Бу ўзгартиришда ер хусусий мулк сифатида бериладиган бўлди. Бу социализмдан капитализмга босқичма-босқич ўтиш лойиҳаси доирасида ишга ошди.
Тўртинчиси; 2001-йилги ўзгартиришларда, асосан, рус тили расмий тил бўлиб киритилди. Бу Россиянинг бевосита хўжайин сифатида тан олиш ва уни рози қилиш илинжида бўлди.
Бешинчиси; 2003-йилги ўзгартиришлар бўйича, фуқароларнинг намойишлар ўтказишларига чекловлар киритилди, собиқ президентга нисбатан дахлсизлик қабул қилинди, собиқ президентнинг яқинлари давлат бюджетидан таъминланадиган бўлди. Бундан ташқари, президент қаторасига икки мартадан кўп сайланиш имконига эга бўлди. Бу эса Акаев президентлиги узлуксиз давом этишини билдирар эди. Шунингдек, парламент 90 депутатдан иборат бўлиб бир палатага айлантирилди ва партиявий тизимда сайланадиган бўлди. Бу ўзгартиришлар ҳам Акаев оила аъзоларининг ҳукмронлигига хизмат қилар эди. Халқ бунга қарши чиқиб, 2005-йилги тўнтаришда Акаевни қувиб юборди, ҳокимият тепасига Бакиев келди.
Бакиев ҳокимиятга келганида унинг дастлабки даври “конституциявий кураш” йиллари бўлди. 2006-йилнинг икки ойи ичида (ноябр-декабр) конституцияга икки марта (олтинчи ва еттинчи бор) ўзгартиришлар киритилди. Бунга бакиевчилар билан унинг мухолифлари келишмовчиликлари сабаб бўлди. Бир йилдан кейин, 2007-йили янги конституция қабул қилинди ва шу сабабли 2005-йилда сайланган партамент тарқатиб юборилди. Бўлиб ўтган парламентга сайловларида Бакиевнинг “Оқ йўл” партияси ғолиб бўлди.
2010-йили Бакиев ағдарилганидан сўнг яна янги конституция қабул қилинди. Бу конституция Россия мустамлакачилигига қарши, Қирғизистонга Ғарб мустамлакачиларининг кириб келиши доирасида бўлди. Чунки, Ғарб мустамлакачилари Россияга қарши курашда “демократиялашув”, “ошкоралик”, “сўз эркинлиги”, “инсон ҳуқуқлари”, “парламентлик бошқарув” ва шу каби фикрларни ишга солиб келади. Булар орқали Россиянинг мустамлакаларига қарата олиб бораётган зулмларини очиб ташлади. Шундай қилиб, Қирғизистонда 2010-йили ҳукумат тепасига Ғарбга мойил сиёсатчилар келиб, конституцияни шулар тузишди. Бу конституцияга ўша вақтдаги Россия президенти Медведев қарши чиққан, Венеция комиссияси эса олқишлаган эди.
2010-йилги конституцияда 2020-йилга қадар ўзгартиришлар киритилишига тақиқланган эди. Бироқ, бу мораторий 2016-йилга қадар тура олди. Атамбаев 2016 йили асл нусхаси йўқотиб қўйилган конституцияга яна (ўнинчи бор) ўзгартиришлар киритди.
2020-йил, октябр ойидаги парламент сайловлари натижасидан норози бўлган халқ кўтарилиши натижасида Жээнбеков “тахтдан” ағдарилди. Унинг ўрнига келган ва бир вақтда ҳам президент, ҳам бош вазир вазифаларининг бажаришни ўз зиммасига олган Садир Жапаров конституцияга яна ўзгартиришлар киритиш ташаббусини кўтарди. Январ ойида бўлиб ўтган президент сайлови ва мамлакатда бошқарув шаклини ўзгартириш бўйича референдумда “кўпчилик овоз” билан Жапаров президент бўлди ва президентлик бошқаруви танланди. Зудлик билан “асосий қонун” лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ўзгартиришлар референдум орқали қонунлаштириладиган бўлди.
Юқорида айтиб ўтилганидек, дунёвий конституциялар бирорта етакчи гуруҳ, якка шахс ёки мустамлакачи кучларнинг манфаатларини кафолатлаш учунгина тузилади. Вақт ўтиши билан улар ўртасида вужудга келган келишмовчилик, шахс ўзгариши ёки манфаатлар кураши доирасида конституция ўзгартириб борилаверади. Қирғизистонда бошқарув шаклини парламентликдан президентликка ўзгартирилиши ҳам Россия истаги ва уни рози қилиш илинжида қилинмоқда.
Амалдаги ҳукумат конституцияга ўзгартириш киритиши ёки киритмаслигидан қатъий назар, бу конституция куфр конституцияси ҳисобланади. Чунки, унинг асоси – демократия куфр ақидаси, ундан келиб чиққан қонунлар эса – демократик-капиталистик қонунлардир.
Мусулмон одам учун бундай конституцияларга амал қилиш, ўзгартириш бўйича референдумларда иштирок этиш ҳаром. Мусулмон бундай конституцияларни рад қилиши, конституцияларни ҳам, улар учун асос бўлаётган куфр тузумларини қулатиб, унинг ўрнига икки дунё саодатига олиб борувчи Аллоҳнинг қонунлари асосида ҳукм юритувчи Халифалик давлатини барпо этиши вожиб. Ҳизб ут-Таҳрир Аллоҳнинг Китоби, Расулининг Суннати ва шу икки асосидаги саҳобалар ижмоси ва қиёсга таянилган Халифалик давлати дустури (конституция) лойиҳасини ишлаб чиққан. Биз сизларни Халифалик қулатилганининг аламли 100 йиллигида Ҳизб билан елкадош бўлиб шу давлатни қайта барпо этиш йўлида ҳаракат қилишга чақирамиз!
Туркистон