Инсоният бошига тушган иқтисодий инқироз ва қашшоқликдан капитализм жавобгардир

752
0

Инсоният бошига тушган иқтисодий инқироз ва қашшоқликдан капитализм жавобгардир

 Капитализм тузумининг асоси бўлган демократия мафкураси 4 эркинлик – шахс, фикр, мулк ва эътиқод эркинлиги асосига қурилган. Бу ақида инсон ҳаётида мажбурий давом этадиган доимий алоқаларни тартиблаштириш инсонларнинг ўзларининг қўлларида, бу алоқаларни тартиблаштирадиган омил қонун эканлигидан, уни ишлаб чиқувчи инсон мутлоқ эркин бўлиши лозим деган фалсафани илгари сурди. Доимий алоқалар эса, иқтисодий (бир бирлари билан мол айирбошлаш), ижтимоий (эркак билан аёл ўртасидаги муносабатлар), сиёсий (инсонлар ўртасидаги алоқаларни мавжуд қонунлар асосида бошқариш)… масалаларидан келиб чиққан бўлиб, уларнининг ҳар бири давлат томонидан муҳофаза қилинади. Капиталист-демократлар динни ҳаётдан ажаратишгач барча қонунлар инсон томонидан тузилиши шартлиги белгиланди. Инсон ўзининг чекланган ақли ёрдамида ишлаб чиққан қонунлар эса бу тузумни ҳар соҳада инқироз ёқасига олиб келиб қўйди. Шахс эркинлиги натижасида одамлар хайвондан ҳам тубан даражага тушиб, инсон зоти давомийлиги учун зарур бўлган оила муносабатлари дарз кетди. Фоҳишалик, бир жинсли никоҳ, фуқаровий никоҳ… ва бошқалар иллатлар натижасида капиталистик тузумни татбиқ қилувчи давлатлар туғилиш даражаси паст, тез қариб бораётган жамиятга айланиб қолди.

 Капитализм сиёсий-бошқарув жиҳатидан ҳам инқирозга юз тутгани бугун ақли расо инсон учун сир бўлмай қолди. Бутун дунёга ёйилган коронавирус пандемияси капиталистик тузумнинг айбу нуқсонини очиб ташлади, Ғарб ҳазоратидаги кўз илғамас чиркинликни ва унинг қадриятлари тизимида ин қурган бузуқликни фош этди. Бу шундай бир манзарада рўй бердики, ҳатто дунёнинг йирик давлатлари ҳам, катта, машҳур ва энг тараққий топган шаҳарлари ҳам бу вирус олдида ожиз қолди. Йирик давлатларнинг тиббий материаллар учун, ҳатто оддий ниқоб учун бир-бирига қарши қароқчилик қилишаётганига гувоҳ бўлдик. Масалан, Америка Германияга учун мўлжалланган тиббий ниқоблар партиясини тортиб олди. Худди шу ишни Францияга нисбатан ҳам содир этди.

 Капитализмнинг инсоният бошига кулфат ва балолар олиб келган қадриятларидан яна бири – мулк эркинлигидир. Бу инсонларга хоҳлаган соҳасидан пул топиб, истаган ўринга сарфлаш эркинлигини бергани сабабли, инсоният қашшоқлик ва очлик исканжасига тушиб қолди. Ундаги шахсларни мулк эркинликларини ҳимоя қилиш масаласи нотўғри асосда қурилгани сабабли вақт ўтиши билан мулк бир гуруҳ шахслар қўлига ўтиб қолиши табиий содир бўлади. Ушбу иқтисодий низомда, инсоннинг чексиз эҳтиёжларига нисбатан товар ва хизматларнинг нисбий камлиги деган назарда барча эътиборни товар ва хизматларни кўпайтиришга қаратди, аммо унинг тақсимотини эътиборсиз қолдирди. Натижасда дунё бойликларининг 99 фоизи дунё аҳолисининг бир фоизини ташкил қилувчи бир ҳовуч капиталистлар қўлида тўпланиб қолди. Бундай адолатсизлик туфайли ер аҳолисининг қарйиб ярми қашшоқликда кун кечириб, ҳар дақиқада 18та ёш бола очлик қурбони бўлмоқда.

 Халқаро озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) жамиятларга хатар туғдираётган ушбу очарчилик ҳақида, шундай дейди: “Дунёнинг турли бурчаклари, хусусан ривожланаётган юртлардаги 820 миллиондан ортиқ шахс озиқ-овқатга бўлган асосий эҳтиёжларини қондира олмаяпти. Ҳолбуки, озиқ-овқат таъминотида кенг миқёсда ёрдамлар кўрсатилаётган бўлса-да, очарчилик ва қашшоқлик ҳамон давом этмоқда”.  Охирги 3 йил ичида очарчиликдан азият чекаётганлар сони 10 млн кишига кўпайган.

 Бундан ташқари, 1971 йили АҚШ президенти Никсон Бреттон-Вудс иттифоқи тугатилгани ва олтин билан доллар ўртасидаги боғлиқлик бекор қилинганини эълон қилди. Ўшандан бошлаб олтиннинг пул билан бўлган алоқаси узилиб, бошқа товарлар қатори оддий товарга айланди. Американинг бундан кўзлаган мақсади долларни дунёдаги асосий пулга айлантириб, халқаро молиявий бозор назоратини қўлга киритиш эди. Шундан буён дунёдаги барча мажбурий қоғоз пуллар АҚШ долларига боғланиб, давлатлар пули қадри ва айирбошлаш қийматлари долларга қараб белгиланадиган бўлди. Америка истаган вақтда доллар курсини кўтариш ёки тушириш орқали бу давлатлар ички молиявий бозорларини издан чиқариш ва иқтисодий босим ўтказиш имконига эга бўлди. Америка доллари нефт нархини белгилайдиган ва молиявий тўловлар валютасига айланди. Натижада дунё иқтисоди молиявий инқирозлар гирдобига тушиб қолди. Аслида капиталистик тузум пайдо бўлгандан бери молиявий ва иқтисодий инқирозалар тузуми бўлиб келди. Бу тузум 1929 йилдаги буюк депрессия ва 2008 йилдаги инқирозлардан ортиб бугунги кунимизгача фақат инқирозлар кетидан инқирозлар келтириб чиқарди. Коронавирус пандемияси бу тузумни янги инқирозга – Аллоҳнинг изни билан яксон қилувчи – олиб кирмоқда. “Bank of America”даги иқтисодчи эксперт Мишел Мэйер 2020-йил баҳорида: “Биз АҚШ иқтисодиётининг рецессияга кирганини расман эълон қиламиз, дунёнинг бошқа давлатлари иқтисодиёти ҳам шундай”, деди… Ҳа, капиталистик тузумнинг инқирози вақт масаласи бўлиб қолди холос. У ўзининг сўнгги нафасини олмоқда, ин ша Аллоҳ.

 Ислом бойлик моддасини ишлаб чиқаришга ундади ва умумий шаклда касбга тарғиб қилган чоғда унга ҳам тирғиб қилди, лекин ишлаб чиқаришни кўпайтириш кайфияти ва ишлаб чиқарилган нарсанинг миқдорига аралашмади, балки хоҳлаганларидек амалга оширишлари учун буларни одамларнинг ўзига қўйиб берди. Ислом иқтисод илмига аралашмади, аммо мулкка эга бўлиш, мулкни сарфлаш, бойликни инсонлар ўртасида тақсимлашдан иборат бўлган иқтисодий низомга алоҳида эътибор қаратди.

 Ислом шариатида мусулмон одам хоҳлаган йўли билан мулкка эга бўлиши ва уни истаган ўрнига сарфлаши мумкин эмас. Ислом шахсга мулкка эга бўлиш сабаблари: меҳнат, мерос, яшаш учун мол-мулкка бўлган эҳтиёж, давлат ўз мулкидан фуқароларга ажратиб бериши ва шахслар мол ёки меҳнат сарфламай қўлга киритадиган моллар – васият, ҳадия ва совғалар – билан чеклади. Мулкни ўстириш ва сарфлашда ҳам мусулмон эркин бўлмай, шариат кўрсатмаларига амал қилишини шарт қилди. Ислом бойликдан фойдаланиш ишига очиқдан-очиқ аралашиб, хамр (маст қилувчи) ва ўлакса каби баъзи нарсаларни истеъмол қилишни, шунингдек, рақс ва бузуқлик каби баъзи инсон меҳнатидан фойдаланишни ҳам ҳаром қилди ва ейиш ҳаром қилинган нарсаларни сотишни тақиқлади ва бажариш ҳаром бўлган ишларнинг ижарасини ҳам ҳаром қилди.

 Исломдаги иқтисодий сиёсат ҳар бир одамнинг барча асосий эҳтиёжлари тўлиқ қондирилишини кафолатлаш, шунингдек, камолий эҳтиёжларини имкон қадар қондириш имкониятларини хосил қилишдан иборат. Ислом яҳлит ҳаёт тузуми бўлиб, ундан иқтисодий низомни ажратиш мумкин эмас. Ислом “жамият қандай бўлиши лозимлигини” инсон эҳтиёжларини қондириш учун асос этиб белгилади.

  Ислом қашшоқликка қарши курашади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Қўшниси оч бўла туриб, тўқ бўлган киши мўмин эмас”, бошқа ҳадисда:

“Қўшниси оч бўла туриб, уни билиб, тўқ ҳолда тонг оттирган киши менга имон келтирмабди” деганлар.

 Ислом жамиятдаги очарчилик ва қашшоқликка қарши курашишни Аллоҳга бўлган имоннинг аломати деб ҳисоблайди. Унга иқтисодий муаммо деб эмас, балки инсоний муаммо деб қарайди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қашшоқликка барҳам беришни имонга боғлади ва Росулуллоҳдан кейин рошид халифалар ҳам мана шу йўлдан юрдилар ва камбағалликдан холи жамият сари ҳаракат қилдилар. Хулоса қилиб айтганда, Ислом ҳар бир шахснинг асосий эҳтиёжларини қондиришга кафилдир. Ислом ер юзида татбиқ қилиниб, унинг устидан ҳукмронлик қилган пайтда қашшоқликка қарши курашиб, унга барҳам берган. Чунки Ислом шахсни меҳнат қилиш, ризқ топиш ва унга ҳаракат қилишга ундади, қариндошларга алоқадор нафақани фарз қилди. Закот ва садақалар ҳамда умумий ва давлат мулкидан камбағаллар учун нафақа белгилади.

  Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here