Халифаликсиз ўтган сўнгги аср Уммат учун энг оғриқли аср бўлиб қолди

543
0

Халифаликсиз ўтган сўнгги аср Уммат учун энг оғриқли аср бўлиб қолди

Бу аламларга чек қўйиш вақти келди

Ҳизб ут-Таҳрир ражаб ойининг биринчи куни, фазилатли уч ойнинг кириб келиши ҳамда Халифалик қулатилганига юз йил тўлишининг аламли хотираси муносабати билан оламий кампания бошлади. Ҳизб ушбу кампания орқали барча мусулмонларга, хусусан, мазлумларга ёрдам бериш ва уларни золимлар зулмидан қутқариш имконига эга бўлган қувват эгаларига юзланиб, бундай дейди: Эй мусулмонлар! Халифасиз ўтган юз йил етар энди! Халифалик қулатилишининг юз йиллигида биз сизларни уни қайта барпо этишга чақирамиз!

Ҳа, Халифалик қулатилганидан бери юз йил ўтди. Ўтган ушбу узун йиллар, Ислом Уммати ўтказган энг оғир йиллар бўлди. Ислом Уммати ўз тарихида юз йилга чўзилган бундай зулмга дучор бўлмаган! Исломнинг муқаддас масканлари ушбу йиллар давомида учраган ҳужумларга аввал учрамаган! Тарихда мусулмонлар қони ушбу асрда тўкилганчалик бу қадар очиқ ва осонлик билан тўкилмаган! Мусулмонлар бу қадар очиқчасига парчаланиб, бошлиқсиз қолмаган!

Эй мусулмонлар, инсонлар учун чиқарилган умматнинг энг яхшиси бўлган умматга мана шундай аҳволга тушиб қолиш ярашадими? Мусулмонлар ваҳий нозил бўлишни бошлаган пайтдан бошлаб Халифалик қулатилганига қадар Аллоҳнинг буйруқларига амал қилишдан ва Ислом арқонини маҳкам тутишдан чекинмаганлар. Улар бир неча бор мағлубиятга учраган бўлсалар-да, ҳар сафар Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутиш ва қайта оёққа туриш билан ютуққа эришганлар. Улар оғриқли аламларни тотган бўлсалар-да, Исломдан бошқа нарсадан даво изламаганлар. Мусулмонлар Аллоҳнинг буйруқларига қанчалик риоя қилсалар, шунчалик ютуққа эришганлар, Аллоҳнинг шариатини ҳукмрон қилиш учун қанча куч сарфласалар, шунча ғалаба қучганлар.

Сиз аждодларингиз сингари бўлишни истамайсизми? Аламли кунлардан, қолоқликдан, бўлинишлардан, одамлар зулмидан ва Ғарб мустамлакачилигидан халос бўлишни истамайсизми? Муқаддас масканларингизга ҳужум қилган Ислом душманларига муносиб тарзда сабоқ бериб қўйишни истамайсизми? Буларнинг барчасига эришиш йўли очиқ равшан бўлиб, унда ҳеч бир ноаниқлик йўқ. Сиз миллатчиликни рад этинг. Чунки уни Аллоҳ ҳаром қилган бўлиб, у парчаланишингиз сабабчисидир. Сиз демократиядан юз ўгирин, чунки у сизни Аллоҳнинг динидан узоқлаштиради. Илмонийликдан юз ўгиринг, чунки у «Аллоҳ дунё ишларига аралашмайди» деб даъво қилади. Аллоҳ улар айтган нарсадан Пок ва ниҳоят даражада Юксакдир. Сиз бирлигингизни қайта тикланг ва пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта барпо этинг!

Мана, Ҳизб ут-Таҳрир сизларни нажот йўлига чақирмоқда, сизлар унутган ҳақиқатларни сизларга эслатмоқда. У сизларга яхшиликни, нажотни ва Аллоҳ Таолонинг розилигига эришишингизни истамоқда. Ҳизб ут-Таҳрир дунёдаги бирон бир гўдак ўлимга учрашини, бирон бир мусулмон зулмга дучор бўлишини ва юртингиз бойликка тўла бўла туриб, сизларнинг қашшоқликда яшашингизни истамайди. У сизларга ҳақни ва сабрни тавсия этади. У ўзи асосланган шаръий асосга мувофиқ сизларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаради. Аллоҳим Ўзинг гувоҳ бўл!

#أقيموا_الخلافة

#خلافت _ کو _ قائم _ کرو

#YenidenHilafet

#ReturnTheKhilafah

#Халифаликни_барпо қилинглар

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Туркиядаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here