АҚШ денгиз кучлари: “Биз қизил чироқда тўхтамаймиз”

819
3

АҚШ денгиз кучлари: “Биз қизил чироқда тўхтамаймиз”

АҚШнинг денгиз кучларига оид Твиттер ва Инстаграм ижтимоий тармоғида тарқатилган фотосурат ва сурат остига ёзилган сўзлар Туркия ҳарбийларининг таъбини хира қилди.

Қизил чироқлар билан безатилган Султон Салим кўприги ёнида тортилган тасвир остида “Биз қизил чироқда тўхтамаймиз” деган ёзув Туркия ҳарбийларини диққатини тортди. Бунга “Ҳар доим тайёрмиз” деган ёрлиғ ҳам илова қилинган эди. Мазкур фотосурат АҚШнинг “USS Porter” ракета фрегати Украинада режалаштирилган машғулотларда иштирок этиш учун Босфор бўғозидан, аниқроғи Ёвуз Султон Салим кўприги остидан Қора денгизга ўтаётган пайтда тортилган эди.

Туркия ҳарбийлари ва таҳлилчилар давлат телевиденияси орқали бунга ўз норозилигини билдиришди. Собиқ генерал-лейтенант Абдуллоҳ Барутчи, агар бу пост ҳарбийларнинг шахсий саҳифаларида тарқалганда эътиборсиз қолдирилиши мумкинлигини, аммо АҚШ денгиз флотига оид Твиттер ва Инстаграм ижтимоий тармоғида тарқатилган пост ҳақорат сифатида кўрилишини таъкидлади.

Изоҳ: АҚШ Ироққа қарши уруш очганда унинг ёнида турган ва “НАТОга аъзо”лигини рўкач қилиб АҚШ билан бирга Афғонистон босқинига иштирок этаётган Туркиянинг бу даъвосига ишониш қийин. Аслида, бу Туркияга нисбатан амалга оширилган биринчи ҳақоратомуз ҳаракат эмас! 2018 йилда ҳам кемадаги оғир қурол ёнида турган аскар дурбин билан Султон Салим кўпригини кузатаётгани акс эттирилган фотосуратлар ижтимоий тармоқларда тарқаган эди. Унда “Марҳамат, Биз учун жанг бу тўй демакдир”, “Биз у ерда Туркия байроғининг дастасини Жон Бассга совға қиламиз”, “Ота-боболаримизга раҳмат. Кимга қўли етса, уни қуйруқ оғриғидан юқорига сакрашга мажбур қилди”, “Мен ҳар доим бу ярамасларнинг қандай тугаши ҳақида ўйлайман…  Умид қиламанки,  бу бизнинг қўлимиз билан бўлади, бу муқаддас вазифани Раббим бизга беради”, “Март бўлсангиз келинг, Анадолида кутамиз”, дея твитлар қолдирилган эди.

Нима бўлган тақдирда ҳам, бугунги кун ўзини ва ўзлигини билганлар учун хафа бўладиган ёки танқид қиладиган кун эмас. Балки АҚШдан ҳисоб талаб қиладиган ва ҳаддини билдириб қўядиган кундир. Табиийки Туркия бундай қила олмайди. Буни қиладиган ягона давлат Халифалик давлатидир. Тарихга бир назар ташланг! Бир пайтлар АҚШ кемалари ушбу бўғозлардан ўтиш учун Халифалик давлатининг Жазоир вилоятига солиқ тўлар эди.

1795 йил Вашингтон ўз кемаларининг Ўрта ер денгизи ва Анадолу соҳилларида эркин сузиши учун Халифалик давлатининг Жазоир вилояти билан боғланиб, тинчлик битими тузишни сўради. 1210 ҳижрий сафар ойининг 21 куни, яъни 1795 милодий йил сентябр ойининг 5 куни турк тилида ёзилган 22 моддадан иборат битимга Жорж Вашингтоннинг шахсан ўзи қуйидагиларга имзо чекди: «АҚШ Усмоний Халифалик давлатига бўйсунувчи Жазоир вилоятига ҳозирнинг ўзида 642500 олтин доллар тўлайди ва ҳар йили 12 минг олтин Усмоний лирасини солиқ сифатида тўлаб туради. Бунинг эвазига Жазоирдаги америкалик асирлар қўйиб юборилади ва Жазоир вилояти Атлантикада ҳам, Ўрта Ер денгизда ҳам бирорта Америка кемасининг йўлини тўсмайди». (Бу маълумотлар Қўшма штатлар миллий архивларида сақланаётган шу ҳужжатнинг асл нусхасидан ва инглизча таржимасидан олинган). Мазкур битимдан сўнг Америка 29 йил давомида Халифалик давлатига солиқ тўлади. Ушбу шартнома АҚШнинг бутун тарихи мобайнида бошқа тилда ёзилган ягона битим сифатида,  шунингдек, Американинг хорижий давлатга солиқ тўловларини тан олган ягона ҳужжат сифатида тарихга кирди. Бу сизнинг тарихингиз, уни қайта барпо қилиш сизнинг қўлингизда.

“Бу ҳолат тарихда қолди, энди қайтиб келмайди”, дейишга асло ўрин йўқ. Чунки ўша пайтдаги мусулмонлар билан ҳозирги мусулмонларнинг ақидаси битта ақида, яъни Раббоний тирик ақидадир. Тирик ақида – модомийки унга амал қилинар экан – ўз соҳибини доимо юксаклик сари етаклайди. Оламдаги ҳар қандай буюк давлат ва ҳеч қайси ҳарбий куч – қанчалик даражада зўр қуролланган армияга эга бўлмасин – Раббоний тирик ақидани маҳкам тутган ва уни ўз ҳаётида шакллантирган Умматни асло мағлуб эта олмайди. Мусулмонлар ўз ақидасидан ҳамда ақидаси белгилаб берган ҳаёт тарзидан юз ўгириб, бошқа умматларга эргаша бошлаган лаҳзадан тортиб бугунги аҳволга тушди. Шундай экан, Мусулмонлар Аллоҳнинг бетакрор неъмати бўлмиш Раббоний ақидага қайтишлари ва ушбу тирик ақидадан балқиб чиққан шаръий аҳкомларни ўз ҳаётларига татбиқ этишлари вожибдир. Масала жиддий, бугунги кун “Қачон ёруғ кунлар келар экан”, деб кофирларга лаънат айтиб ўтирадиган кун эмас, балки, Аллоҳнинг динига ёрдам бериш учун бел боғлайдиган кундир.

Зеро, Раббимиз Субҳонаҳу ва Таоло шундай марҳамат қилади:

إِنْ تَنْصُرُوا اللَّهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ

– „… агар сизлар Оллоҳга ёрдам берсангизлар У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва қадамларингизни собит-барқарор қилур“. [47:7]

Қиёмуддин Шариф

3 COMMENTS

  1. But if someone is having difficulty breathing when at rest, it’s cause for concern.
    Make sure that when you sildenafil 60mg simply because it is inexpensive and produces results you want
    Night time hypos Avoiding diabetic complications Bringing down high blood glucose levels How to treat a hypo Tools Blood sugar checker Blood sugar converter HbA1C units converter Blood glucose ranges Download a free chart of the IDF recommended blood glucose ranges.

  2. None of this requires hospitalisation.
    Beneficial treatment is attainable if you ivermectin 1 in the price chart published on this site
    Gestational diabetes: During pregnancy, there is an increase in the blood sugar levels of the pregnant woman leading to diabetes.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here