Салибчи Россия ҳукумати Керч кўпригида 120 нафар фаолни қамоққа олди

450
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Салибчи Россия ҳукумати Керч кўпригида 120 нафар фаолни қамоққа олди

Араб тилидаги «Украина Арабия» веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 2 жумодуссоний, милодий 2021 йил 15 январ жума куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«АҚШнинг Украинадаги элчихонаси Керч кўпригида 120 нафар қрим татар фаолининг ҳибсга олинганини қоралади. Фаоллар Ҳизб ут-Таҳрир иши бўйича суд мажлисига йўл олишган эди.

АҚШ элчихонаси ўзининг Твиттердаги саҳифасида Қримдаги Россиянинг ишғолчи ҳукумати томонидан амалга оширилган таъқиб ва ҳибсга олиш амалиётларига нисбатан ташвиш билдирган.

«Биз ўз ватандошларининг ноқонуний ҳибсга олинганига норозилик билдиргани учун 120 нафар Қрим татарларининг Россия ҳукумати томонидан таъқиб қилиниб, қамоққа олинганидан ташвишдамиз. Биз ушбу ноқонуний ҳибсларни Украина полицияси томонидан тергов қилинишини қўллаб-қувватлаймиз», дея таъкидлайди АҚШ элчихонаси.

Россия ҳукумати 2021 йил 11 январ душанба куни 120 нафар қрим татарларни қамоққа олди. Улар Белогорскдаги «Ҳизб ут-Таҳрир иши» бўйича суд мажлисида қатнашиш учун Ростов-на-Донуга кетаётган эдилар.

Таъкидлаш лозимки, Украинадаги Европа давлатларининг элчилари ҳам Россияни «Ҳизб ут-Таҳрир иши» бўйича судланганларни озод қилишга чақирган».

Роя:

Бир сўз билан айтганда, АҚШ билан Европа Исломга ва Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига хайрихоҳлигидан келиб чиқиб, Россиянинг бу жиноятини қоралашаётгани йўқ, албатта. Уларнинг бу жиноятни қоралашдан нимани кўзлаганлигидан қатъий назар, бу хабар салибчи Россиянинг Ислом ва мусулмонларни қанчалар қаттиқ ёмон кўришини ҳамда Исломнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати соясида қайта татбиқ этилишини олдини олишга уринаётганини яна бир бор тасдиқламоқда. Шунинг учун ҳам Россия Ҳизб ут-Таҳрирни тақиқлаб, террористик ташкилот, деб ҳисоблаб келмоқда. Унинг аъзоларини қамоққа олиб, қийноқларга соляпти, узоқ йилларга озодликдан маҳрум этяпти. Хўш, шулардан кейин ҳам бу жинояткор Россиянинг этагидан ушлайдиган ва – хусусан, Фаластиндаги исломий ҳаракатлар орасида – ундан адолат талаб қиладиганлар борми?!

Роя газетасининг 2020 йил 20 январ чоршанба кунги 322-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here