بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эроннинг Шом тоғутига ёрдам бериш учун Сурияга кириши юз минглаб шаҳидларни келтириб чиқарди
«RT» веб-сайти (ҳижрий 1442 йил 26 жумодулаввал, милодий 2021 йил 10 январ якшанба куни) нашр қилган хабарда қуйидагилар таъкидланган:
«Эроннинг Сурияга аралашиши 500 минг шахснинг ўлимини келтириб чиқарди, деди Эроннинг вафот этган президенти Али Акбар Рафсанжонийнинг қизи Фоиза Рафсанжоний. Бу билан у отасининг Сурияга аралашишга қарши чиққанини таъкидлади.
Фоиза хонимга кўра, унинг отаси президентлик вазифасидан сўнг амалий маслаҳат кенгаши раиси бўлиб ишлаётган пайтда Эроннинг Суриядаги урушга аралашишига қарши чиққан. Суриядаги инқироз бошланганда отаси ўз қаршилигини Қуддус инқилоб гвардиясининг собиқ қўмондони Қосим Сулаймонига етказган.
Фоиза хоним «Инсоф Ньюс» веб-сайтига «Сулаймоний Сурияга кетишдан олдин дадам билан маслаҳатлашди ва дадам унга у ерга бормаслиги кераклигини айтди».
Яна бундай дейди: «Сулаймоний суиқасди хотирланаётган экан, биз бирор кишининг унинг қилмишлари ҳақида гапирганини эшитмаяпмиз. Лекин менинг дадам ақл-заковатли ва узоқни кўра биладиган инсон эдилар. Сулаймонийга насиҳат қилиб, Сурияга бормасликка чақирардилар ва у ҳақ бўлиб чиқди».
Собиқ парламент раиси Фоиза хоним «Сулаймонийнинг хатти-ҳаракати ва бизнинг қаршилик ҳаракатига оид сиёсатимиз қандай оқибатга олиб келди, иқтисодиёт, эркинликлар ва ташқи сиёсат соҳаларида бизга нима берди?!, дея савол ташлади. Сўнг «қаршилик ҳаракат сиёсатимиз бизга фахрланишимизга арзирлик ҳеч нарса келтирмади!», дея қўшимча қилди.
Фоиза Рафсанжоний Эроннинг минтақадаги сиёсатини танқид қилиб, «бу сиёсат бизнинг дўстларимизни йўқотишимизга олиб келди, натижада, ташқи сиёсатимиз ички сиёсатимизга ўхшаб қолди… Шу сабабли, қўллаб-қувватловчилар аввал танқидчиларга, сўнг танқидчилар рақибларга айланиб қолишди», деди.
Роя газетасининг 2020 йил 20 январ чоршанба кунги 322-сонидан