АҚШдаги вазият Ҳизб ут-Таҳрирнинг сайлов оқибатларига доир тахминларини тасдиқламоқда

0
428

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

АҚШдаги вазият Ҳизб ут-Таҳрирнинг сайлов оқибатларига доир тахминларини тасдиқламоқда

2021 йил 6 январ куни АҚШ президентининг тарафдорлари Конгресс биносига бостириб кириб, унинг рақиби Байденнинг сайловдаги ғалабасини тасдиқлаш бўйича ўтказилаётган йиғинни тўхтатиб қўйишди. Трамп бу йиғинни қонун ва суд орқали бузишга муваффақ бўлолмагач, зўравонлик билан бузмоқчи бўлган эди. Бу ҳодисада тўрт киши ҳалок бўлди. Йиғин тўрт соат тўхтаб қолди. Сўнг Трамп ўз тарафдорларини уйларига қайтишга чақиргандан сўнг қайта бошланди.

Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта 2020 йил 20 ноябрда нашр қилинган «АҚШдаги президентлик сайлови натижалари» номли саволга жавоб варақасида Америкадаги вазиятни ўзининг ўткир ёрқин назари билан ёритиб, бундай деган эди:

«Америка ҳар доим қадрлаб келган демократия – президент Трампнинг ҳокимиятда қолиш учун қилаётган шармандали ишларини юмшатиш учун олиб борилаётган суд ва қонуний баҳоналар билан бузиб ташланмоқда. Америкада ҳар хил сценарий ва ўч олиш ҳаракатлари ҳар лаҳзада юз бериши мумкин. Кейинги президент ғолиб номзод Байден бўлиши ҳам, мағлубиятини тан олишни истамайдиган ва иккинчи муддатга боришни истаган амалдаги президент Трамп бўлиши ҳам мумкин. Ким бўлажак президентга айланса, у рақибидан қаттиқ ўч олишга киришади, бу эса қўлларни қайришдан кўра кўпроқ суякларни синдиришга ўхшайди. Шундай қилиб, Америка бетартиблик ва хавотир ва ички муаммоларга ботиш ёқасида. Американинг бўлиниш ҳолатига юз тутишини ҳам истисно қилиб бўлмайди. Бунда Техас Трамп ва республикачилар ва уни қўллаб-қувватловчи компаниялар учун марказ бўлади, Калифорнияда эса Байден, демократлар ва уни қўллаб-қувватловчи компаниялар учун яна бир марказ бўлади. Ушбу жанжал Трампнинг қолган икки ой президентлик даври билан чекланмай, бундан кейин ҳам давом этиши мумкин». Яна бундай дейилади:

«Нуқсонлар – демократик капиталистик тизимнинг ажралмас хусусиятидир. Ҳар бир ақли расо киши буни ниҳоятда аниқлик билан пайқамоқда. Демократик капиталистик тизимнинг энг ёрқин қадриятлари манфаатпарастлик ва моддий манфаат. Шунинг учун бу нарсалар президент томонидан унинг ваколатларига мувофиқ ҳамда ўз партиясининг вакиллар палатасидаги таъсирига мувофиқ тўғридан-тўғри ёки билвосита белгиланади. Шу сабабли, президентларнинг ушбу манфаатпарастлик ва моддий манфаат даражасини белгилашдаги қарорлари бириники иккинчисиникидан фарқ қилади. Шундай қилиб, битта президент ўз хоҳишига кўра фойдали нарсани кўриб чиқади ва ижобий қарор қабул қилади, бошқа президент эса, буни нафақат фойдасиз, балки аксинча, зарарли деб ҳисоблайди ва президентнинг аввалги қарорини бекор қилади. Уларнинг ҳар бири демократик капиталистик тузумни ва халқ томонидан қабул қилинган конституцияга риоя қилганлигини эълон қилади, лекин аслида ҳар бири ўз хоҳиш-истагига мувофиқ иш тутади».

Саволга жавоб сўнгида бундай дейилди:

«Хулоса қилиб шуни таъкидлашни истардимки, гарчи ботил баъзида устунликни қўлга киритишга муваффақ бўладиган бўлса ҳам, ҳақиқат ҳар доим ҳаммадан устун туради. Айниқса, «Ҳизб ут-Таҳрир» Ислом Уммати орасида кунни тунга улаб фаолият олиб борар экан, Халифалик тонги яна отади, Шарқу Ғарбдаги тоғутлар тахти қулайди. Аллоҳ Таоло айтади:

وَتِلْكَ الْأَيَّامُ نُدَاوِلُهَا بَيْنَ النَّاسِ وَلِيَعْلَمَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا وَيَتَّخِذَ مِنكُمْ شُهَدَاءَ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ الظَّالِمِينَ وَلِيُمَحِّصَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا وَيَمْحَقَ الْكَافِرِينَ

«(Биз)бу кунларни (яъни ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз. Токи, Аллоҳ ҳақиқий имон келтирган кишиларни билиб, орангиздан шаҳидларни саралаб олсин. Аллоҳ золим кимсаларни севмас. Ва токи, Аллоҳ имон келтирган зотларни (гуноҳларидан) поклаб, кофирларни ҳалок қилсин» [Оли Имрон 140-141]

Роя газетасининг 2020 йил 13 январ чоршанба кунги 321-сонидан

NO COMMENTS