بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти намойиши
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти аъзолари Ғарбий Ҳалабнинг Аториб шаҳрида жума намозидан сўнг «2254 сонли қарор қўзғолонни йўқ қилиш ва режимни мустаҳкамлаш қароридир» номли юриш ўтказдилар. Юриш қатнашчилари кўтариб чиққан плакатларда бундай дейилди: «Американинг сиёсий ечими режимни янги башараси билан қайта тиклашдир», «Американинг сиёсий ечими бир малайни бошқа малайга ўзгартиришдир», «Американинг сиёсий ечими қўзғолонни тугатиш ва режимга қарши кўтарилган қўзғолончиларни йўқ қилишдир».
Идлиб аҳолиси ҳам худди шундай юриш қилиб, шаҳар кўчаларини айланиб чиқишди. «Талабимиз қасос», номли ушбу юришда шаҳарлик икки йигитни ҳеч қандай айбсиз ўлдириб юборишгани учун Таҳрири Шом ҳайъати хавфсизлик ходимларидан қасос олишга чақирилди. Намойишчилар Таҳрири Шом ҳайъати ва унинг раҳбари Жулонийга қарши ҳайқириб, ҳайъатни Идлибдан чиқиб кетишини талаб қилдилар. Намойиш бошида иштирокчилар хавфсизлик ходимлари томонидан қаршиликка учрадилар, уларни тарқатиш учун ўқлар отилди… Бироқ бунинг ортидан жуда кўп одамларнинг намойишга келиб қўшилиши ортидан намойиш кучайиб, ўз йўлини тўғрилаб олди ва Идлиб кўчаларини айланиб чиқди.
Роя газетасининг 2020 йил 6 январ чоршанба кунги 320-сонидан