Халқаро конференциялар ва яҳудий вужудини қонунийлаштириш

464
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Халқаро конференциялар ва яҳудий вужудини қонунийлаштириш

«Маан» ахборот агентлиги веб-сайтида (ҳижрий 1432 йил 19 жумодулаввал, милодий 2021 йил 3 январ якшанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«Фаластин ташқи ишлар вазири Риёз Моликийнинг таъкидлашича, халқаро тинчлик конференциясини ўтказиш бўйича Маҳмуд Аббоснинг позициясини қўллаб-қувватлаш учун халқаро келишув мавжуд.

Моликий Фаластин телевидениеси ўтказган «Милафул Явм» дастурида бундай деди: Фаластин раҳбари БМТ бош котибидан конференция уюштириш ва унга тайёргарликни бошлаш учун манфаатдор мамлакатлар билан маслаҳатлашувларни бошлаш масъулиятини ўз зиммасига олишни талаб қилди. Шундан кейин Аббос Бош котибдан жавоб мактубини олди. Унда Бош котиб Фаластин раҳбари тақдим этган мактубни ўқиганини ва ундаги айтилган нарсаларга розилигини, ўзининг ушбу маслаҳатлашувларни бошлашга жавобгар эканини таъкидлади. Моликий бу маслаҳатлашувларнинг шу йил аввалидан бошланишини билдирди.

Моликийнинг таъкидлашича, Хавфсизлик Кенгашининг янги йиғини шу январ ойи охирида бўлиб ўтади ва унга Тунис раислик қилади. Фаластин томони Тунис билан суҳбат бошлаб, ушбу йиғинда қатнашиш ва унда иштирок этувчилар сонини ошириш, Фаластин раҳбарининг халқаро тинчлик конференциясини ўтказиш чақириғини амалга ошириш йўл-йўриқларига эътибор қаратиш ҳақида гаплашади».

Роя:

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббоснинг тинчлик, дея даъво қилинган халқаро конференцияга чақириғи хиёнатдир. Бу чақириқда уни қўллаб-қувватлаган унинг гумашталари, Фаластин жамоалари, мусулмон юртлар ҳукмдорлари, Ғарб давлатлари ва халқаро ташкилотларнинг барчаси хоинлардир… Шунингдек, бу Фаластин масаласини ҳал этиш эмас, балки муборак Фаластин заминидан воз кечиб, уни босқинчи яҳудий вужудига олтин патнисда топширишдир. Чунки халқаро конференциялар мустамлакачи давлатларнинг, асосан, Американинг қўлидаги қуролидир. Улар бу конференциялардан қуйидаги мақсадларни кўзлашади:

  • Яҳудий вужудига халқаро қонунийлик бериш, қоғозга ёзилган заиф давлатча эвазига муборак заминнинг катта қисмини мана шу жирканч вужудга топшириш, бу давлатча зиммасига шу вужудни мудофаа қилиш вазифасини юклаш, Фаластин аҳлини бунга рози бўлишлари учун маданий ва иқтисодий жиҳатдан тарбиялаш.
  • Яҳудийларнинг муборак заминни босиб олишлари оқибатида келиб чиққан мусибатларни музокаралар орқали ечиш мумкин бўлган гуманитар муаммо, деб ҳисоблаш. Улар яҳудийларнинг манзилгоҳлар қуришлари масаласини, сув масаласи, тўсиқлар масаласи ва асирлар масаласини, Ақсо масжидига ибодат макони сифатида киришни, буларнинг барчасини ўнлаб йиллар мобайнида яҳудий вужуди билан музокаралар ўтказиш орқали ечилиши мумкин бўлган ишлар, деб ҳисоблашади. Шу орқали улар яҳудий вужудининг ҳаловатини бузаётган муаммоларни ҳал қилиб, манзилгоҳ қураётган яҳудийлар тинчлигини таъминламоқчилар, Фаластин аҳлига ғамхўрлик қилмоқчи ҳам, муаммоларини ҳал этмоқчи ҳам эмаслар.
  • Яҳудий вужуди таянчларини мустаҳкамлаш, уни минтақа давлатлари доирасига қўшиш, малай режимларни у билан муносабатларни нормаллаштиришга ундаб, унга қарши курашга барҳам бериш. Токи, бу босқинчи вужуд Ислом Умматининг бирлашишига тўсиқ бўлиб, эълон қилинган салибчилик курашида олдинги сафда хизмат қилсин. Токи, Умматнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиши олди олиниб, уни ҳақиқий душмандан чалғитсин ҳамда шу заиф босқинчи вужуд билан овора қилиб турсин. Зотан, мустамлакачи давлатлар томонидан тузилган ҳамда ўшалар томонидан қўллаб-қувватланиб, тириклик омиллари билан таъминланаётган бу вужуд, аслида, Уммат томонидан бир кундаёқ йўқ қилиб ташланиши мумкин даражада заифдир.

Шубҳасиз, муборак Фаластин замини масаласининг ягона шаръий ечими бор бўлиб, бу ечим на халқаро конференциялар уяларидан ўтади ва на БМТнинг бадбўй йўлакларидан. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, музаффар Салоҳиддин Айюбий ушбу муборак заминимизни салибчилардан озод этиб, уларнинг қиролликларини йўқ қилган. Демак, бу ечим Умматнинг эзиб-янчиб ташловчи маъракасида гавдаланади. Бу ечим Умматнинг Сайкс-Пико орқали ясалган давлатчаларнинг ўрнига Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этишда ўз аксини топади. Ушбу Халифалик давлати Росулуллоҳ ﷺнинг Исро маскани бўлмиш муборак заминимизни озод қилиб, бизни ва Исломимизни ёмон кўрувчи мустамлакачи давлатларнинг юртларимиздаги илдизларини қўпориб ташлайди, Исломни даъват ва жиҳод орқали бутун дунёдаги инсониятга нур, ҳидоят, раҳмат сифатида етказади.

Роя газетасининг 2020 йил 13 январ чоршанба кунги 321-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here