Эроннинг АҚШга таҳдиди совун кўпигидан бошқа нарса эмас

455
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эроннинг АҚШга таҳдиди совун кўпигидан бошқа нарса эмас

«RT» веб-сайти (ҳижрий 1442 йил 17 жумодулаввал, милодий 2020 йил 1 январ жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Жума куни Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзода «Форс» ахборот агентлигига ўз мамлакати тортган қизил чизиққа яқинлашганларга Теҳроннинг жавоби қақшатқич бўлажагини таъкидлаб, «Американинг ҳар қандай чорасига жавоб беришга ишончимиз комил, ҳар қандай сценарийга тайёрмиз», деди. Сўнг «Исроил» бизнинг қизил чиқиғимизга яқинлашадиган бўлса, қандай жавоб беришимизни англамоқда, дея қўшимча қилди. Саид Хатибзода минтақада Америка шайтоний ҳаракатлар олиб бораётганини, ҳар қандай саргузаштнинг оқибати жавобгарлиги Америка елкасига тушишини таъкидлаб, Эрон дарҳол жавоб йўллашга шошилмайди, бироқ унинг жавоби узил-кесил ва кескин бўлади, деди».

Роя:

Эрон ўз ташқи сиёсатини Америка сиёсати доирасидан ташқарига чиқармайдиган давлат ва 1979 йилги Хумайний инқилобидан бери бу доирадан бир кун ҳам чиққан эмас. У ҳар доим минтақада Америка манфаатларига вафодорлик билан хизмат қилиб келган. Бунга далиллар талайгина. Масалан, Эроннинг Суриядаги жангарилари Американинг эркатойи бўлган «Исроил»дан жуда кўп ҳаво зарбалари еган, аммо бир марта ҳам жавоб қайтармаган. Фақат Эрон ичкарисида сохта қуруқ раддия ва баёнотлар янграган, холос. Мабодо, Америка томонидан Эронга ҳужум қилинган бўлса, бу муллолар режими ҳиссасини кўтаришга хизмат қилган, ағдаришга эмас. Биз Америка билан унинг минтақадаги малайлари ўртасида бундай саҳна ўйинларини кўп кўрганмиз.

Роя газетасининг 2020 йил 6 январ чоршанба кунги 320-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here