Фаластин режими ва унинг хавфсизлик хизмати зўравонлигига қарши норозилик

0
474

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин режими ва унинг хавфсизлик хизмати зўравонлигига қарши норозилик

Пайшанба куни Рамаллоҳ муҳофазасидаги «Дайри Абу Машъал» қишлоғи аҳолиси Фаластин хавфсизлик хизматига – унинг яҳудий кучлари билан ҳамкорликда қишлоқ йигитларидан бирини жума намози ўқиганлик айблови билан қамоққа олгани учун – қарши чиқди. Режимнинг Исломга қарши курашаётганидан, коронавирусга қарши кураш ниқоби остида жума ва жамоат намозларини тақиқлаб, одамларга тазйиқ қилаётганидан шундоқ ҳам зада бўлган қишлоқ аҳолиси ушбу қамоққа олишдан қаттиқ ғазабландилар.

Шунингдек, бу хавфсизлик хизматининг қишлоқнинг тақводорлиги ва ҳусни ахлоқи билан танилган нуфузли имом-хатибларидан бири бўлган Ҳизб ут-Таҳрир аъзосини қамоққа олиш учун босқинчилар билан ҳамкорликда кўп сонли аскарлари билан келганлиги ҳам аҳолини жунбушга келтирди. Устига-устак, улар аҳолига қарши куч ишлатишди. Ҳатто йигитни қамоққа олиш учун келган хавфсизлик кучлари раҳбарларидан бири «уни ўлдириб юборишим ҳам мумкин, менда ҳеч қандай муаммо бўлмайди», дейишгача борди. Бу билан у йигитга ишора қилди, ҳолбуки, аҳоли унинг қамоққа олинишига тўсқинлик қилаётганди.

Таъкидлаш лозимки, хавфсизлик хизмати кучлари қишлоқ аҳолисига нисбатан қароқчилардек муносабатда бўлиб, уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллаб, жанговар ўқлар билан таҳдид қилди… Бу эса, аҳолини уларнинг ваҳшийлигига қаршилик кўрсатишга, машиналарига қарата тош отишга ва йўлни тўсиб қўйишга мажбур қилди.

Бу воқеа Фаластин режимининг одамларни қанчалар даражада дарғазаб қилганини кўрсатиб турибди. Чунки одамлар режимнинг Ислом ва унинг маросимларига қарши журъат қилиб, курашаётганини, инсонлар жонини, ибодатларини ва манфаатларини менсимаётганини, жирканч яҳудий босқинчилар ёрдамида Фаластин аҳлига қарши зўравонлик ва қароқчилик қилаётганини кўриб-билиб турибдилар. Ушбу ҳодиса яна инсонларнинг бу нопок режим ва унинг зўравон ваҳший чора-тадбирларидан тўйиб-тошиб, портлаш ёқасида турганини ҳам кўрсатиб турибди.

Роя газетасининг 2020 йил 30 декабр чоршанба кунги 319-сонидан

NO COMMENTS