Карантин жорий қилиш ва масжидларни беркитиш ҳукуматнинг навбатдаги чалғитувчи сиёсати бўлиб, бу Аллоҳнинг дини ва одамларнинг манфаатини менсимасликдир

0
428

Карантин жорий қилиш ва масжидларни беркитиш ҳукуматнинг навбатдаги чалғитувчи сиёсати бўлиб, бу Аллоҳнинг дини ва одамларнинг манфаатини менсимасликдир

Фаластин ҳукумати бош вазири Муҳаммад Аштия ҳукуматнинг коронавирусга қарши курашиш учун чиқарган қарорларини эълон қилди. Қарорда келишича, келаси пайшанба кундан бошлаб тўртта муҳофазада бир ҳафтага тўлиқ карантин жорий қилинади. Шунингдек, шу муддат ичида барча муҳофазалар ўртасида ҳаракатланиш ман қилинади. Бундан ташқари, барча муҳофазаларда масжидлар етти кун муддатга тўлиқ ёпилади.

Ушбу сийқаси чиққан ва муваффақиятсизликка юз тутган қарорлар ҳукуматнинг коронавирусга қарши курашда қанчалик адашганини ҳамда керакли тайёргарликни кўришда йўл қўйган хатоларидан қочишга уринаётганини кўрсатмоқда. Бу қарорлар Фаластин аҳлига уйқу бермаётган ёмон туш бўлиб қолган. Шунингдек, улар дин ва унинг шиорларини ҳамда одамларнинг манфаат ва қайғуларини назорат қилмайдиган масъулиятсиз сиёсат бўлиб қолмоқда. Бундай қарорлар баъзида иқтисоддан қолган-қутганини ҳам вайрон қилади. Чунки карантин соғлиқни сақлаш соҳасидаги бугунги инқирозни ҳал қилиш ўрнига ҳаётни фалаж қилади, таълимни издан чиқаради ва иқтисодни вайрон қилади.

Албатта карантин бирор кун ҳам ечим бўлган эмас. Ҳатто Фаластин ҳукумати пандемияга қарши курашда унинг таълимотлари ва йўлига юраётган халқаро соғликни сақлаш ташкилоти ҳам ўтган июн ойида карантин жорий қилишни тавсия қилмаслигини эълон қилган. Бу ҳақда Халқаро Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси Мария Ван Керкхове шундай дейди: «Биз фақат масалани ёритамиз, лекин карантин қўллашни тавсия қилмаймиз. Чунки карантин Соғликни Сақлаш Ташкилоти ишлатмайдиган иборадир. Балки бунинг акси ўлароқ ижтимоий чора-тадбирлар ҳақида гапирамиз. Бу ерда коронавирусга қарши курашиш учун бошқа бир неча йўллар мавжуд». Керкховенинг очиқлашича, бир неча давлатларда карантин жорий қилинишига уларнинг имкониятлари чекланганлиги сабаб бўлган. Чунки улар шифохоналарда жой тайёрлаш каби ишларга улгуришмаган.

Жорий йилнинг биринчи кварталида инқироз бошланган пайтдаёқ бир неча йиллардан бери эътиборсиз ташлаб қўйилган соғликни сақлаш секторини ривожлантириш учун етарли вақт бор эди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги глобал инқирозга мувофиқ келадиган ҳамда куз ва қиш кириб келиши, яъни, йилнинг охирги кварталида касалликнинг тарқалиши янада кўпайиш ҳақидаги шифокорлар ва мутахассисларнинг тахминига мос келадиган ҳақиқий ўзгаришларни амалга ошириш имконияти бор эди. Лекин ҳукумат вақтни Фаластин аҳли зарарига бекор ўтказди ва карантинлар туфайли одамларга улкан иқтисодий зарарлар етди. Чунки соғлиқни сақлаш сектори ўрнида депсиниб қолди. Натижада, инфраструктура қандай бўлса, шундайлигича кучсиз ва имкониятсиз қолаверди.

Бугун эса, ҳукумат ўз хатоларини қайта карантин жорий қилиш орқали яширмоқчи. Бу ҳақда ҳукумат вакили Иброҳим Мулҳим кеча шундай деди: «Фаластинда соғликни сақлаш тизими жар ёқасига келиб, барча оилалар деярли тўлиқ тиббий назоратга олиниши керак бўлиб қолганидан кейин, ҳукумат бошқа муҳофазалардаги жума ва шанба кунлардаги карантиндан ташқари ушбу муҳофазаларда яна бир ҳафталик карантин эълон қилди».

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги инқирозни ҳал қилиш Ислом маросимларини бекор қилиш ва масжидларни беркитиш эвазига бўлмаслиги керак. Чунки бу ҳукуматнинг динга қарши журъати ва Аллоҳнинг ҳукмларини пастга уришидир. Чунки одамлар масжидлар ёпиқ турган бир пайтда бозор ва банклар одамлар билан гавжум эканини ўз кўзлари билан кўриб турибдилар. Бу шуни кўрсатмоқдаки, ҳукумат коронавирусга қарши чора кўриш ниқоби остида, Исломга қарши курашмоқда, унинг даъватчиларига босим ўтказмоқда ва уларни қамоққа ташламоқда.

Шубҳасиз, Фаластиндаги иқтисодий вазият кўпчиликни қийнамоқда, шунинг учун одамлар қайта карантинларни кўтара олмаяпти. Чунки халқаро банкнинг октябр ойи охирида чиқарган янги ҳисоботидаги тахмини бўйича, йилнинг охирида Фаластин иқтисодидаги камомад 8 %ни ташкил қилади. Ҳисоботда келишича, жорий йилнинг иккинчи кварталида пандемия тарқалиши ортидан 121 минг шахс ўз иш жойларини йўқотган. Улардан 96 мингтаси айнан Фаластин иқтисодида, хусусан, туризм ва қурилиш соҳасидадир. Халқаро Банк ўзининг олдинги, яъни июн ойидаги ҳисоботида коронавирус тарқалиши ортидан Ғарбий Қирғоқда қашшоқлик кучайиши ҳақида айтган эди. Халқаро банкнинг тахминича «Камбағаллик даражасидан ҳам паст аҳволда яшаётган оилалар сони Ғарбий Қирғоқда 30 %га, Ғазода 64 %га кўтарилган. Коронавирус тарқалишидан олдин бу кўрсатгич Ғарбий қирғоқда 14 %, Ғазода 53 %ни ташкил қилган эди.

Ҳозирги маълумотлар билан танишиш ортидан шу нарса аниқ бўладики, ҳукумат ўзининг навбатдаги қарорлари билан соғлиқни сақлаш секторини ривожлантириш орқали инқирозни ҳал этишни ҳам, одамларни назорат қилишни ҳам, вабога қарши курашишда Пайғамбаримиз ﷺнинг йўлларига эргашишни ҳам истамаяпти. Балки унинг истаги масжидларни беркитиш, жума ва жамоат намозларини бекор қилиш каби Аллоҳнинг ғазабини қўзғайдиган, иқтисодни вайрон қиладиган ҳамда қашшоқлик, камбағаллик ва ишсизликни кучайтирадиган эски сиёсатини юргизиш, холос. Ҳукумат иқтисодни кучайтириш ва уни қўллаб-қувватлаш учун ҳеч нарса қилмаяпти. Шунинг учун аҳвол карантин даврида қандай бўлса, шундайлигича қолмоқда. Ҳукумат бунинг ўрнига акциз ва бож солиқларини солиш билан овора. Бу эса, бўлаётган ишлар фақат хато, адашиш ва масъулиятдан қочишми? ёки бу Фаластин аҳлини оч қўйиш ва тиз чўктириш учун ҳамда улар келажакда Ғарбнинг мустамлакача ечимлари ва сохта лойиҳаларини қабул қилишлари учун динга қарши курашишни кўзлаган сиёсатми? каби саволларни пайдо қилмоқда.

Ушбу масъулиятсиз чоралар Фаластин аҳлини ҳалокатга етакламоқда. Шунинг учун улар уйғоқ ва огоҳ бўлишлари лозим. Бундан ташқари, улар Фаластин режимидан ҳисоб талаб қилишлари ҳамда унга қарши чиқиб, ушбу пандемияга қарши курашдаги жинояткорона ва нотўғри чораларига қарши баралла сўзлашлари шарт.

NO COMMENTS