بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Саволга жавоб
Ядрошунос олим Фахризодага қилинган суиқасд
Савол:
2020 йил 6 декабрда «France 24» телеканалида Эрон Инқилоб гвардияси қўмондони ўринбосари генерал Али Фадвий «ядрошунос олим Муҳсин Фахризодага суиқасд қилингани» тўғрисида хабар қилди. Генералнинг айтишича, суиқасд амалиёти ривожланган камера ва сунъий интеллект ёрдамида масофадан туриб бошқариладиган пулемётдан Фахризоданинг юзига 13та ўқ узиш билан амалга оширилган. Бундан олдин 2020 йил 2 декабрда Шўро кенгаши ишини (яъни, парламент ишини) назорат қилувчи Конституция ҳимоячилари кенгаши уранни бойитишни 20 %га ошириш билан боғлиқ лойиҳани маъқуллаган эди ва бу Муҳсин Фахризодага суиқасд қилиниши манзарасида рўй берганди. Бу қонун Руҳоний ҳукумати билан парламент ўртасида тортишувни келтириб чиқарди. Чунки қонунга ҳукумат қарши чиқса, парламент унинг тўққиз бандини маъқуллади! Савол шундан иборатки, нега булар ихтилоф қилишяпти, ахир, эронлик ядрочи мусулмон олимлар ичида энг етуги дея кўрилган Фахризода жонига қасд қилган томонга қарши ҳаммалари қасос ҳаракатида бирлашса бўлмасмиди, айниқса, Эрон айни суиқасд ортида яҳудийлар вужуди тургани эълон қилган бўлса? Ёки худди Эрон режими Қосим Сулаймонийнинг саҳифасини ёпиб ташлагани каби, бу ихтилоф ҳам ядрочи олимнинг саҳифасини ёпиш учун бўляптими?
Жавоб: Жавоб аниқ-равшан бўлиши учун қуйидагиларни келтирамиз:
Биринчи:
2020 йил 27 ноябр жума куни Эрон Мудофаа вазирлиги расмийси ва юртнинг ядрочи олими Муҳсин Фахризоданинг жонига қилинган суиқасд, содир этиш услуби ва жойи эътиборидан Эрон режимига қарши кўплаб муаммоларни туғдирди. Бу катта суиқасд бўлиб, аҳамият жиҳатидан 2020 йил январда генерал-лейтенант Қосим Сулаймонига қилинган суиқасддан кам эмас. Чунки «ҳисоботларга кўра, дипломатлар Фахризодани Эрон бомбаси, деб аташган». (Би-Би-Си, 2020 йил 27 ноябр). Бир томондан, у Эронинг ядро ва ракета дастури масаласида асосий фигура саналса, иккинчи томондан, суиқасд амалиёти ҳам Эрон ичкарисида ва пойтахт яқинида содир этилди, Қосим Сулаймонийни суиқасди каби Ироқда содир этилмади. Шунингдек, амалиётнинг ҳам машинага бомба қўйиш, ҳам пулемётдан отиш орқали амалга оширилиши том маънода Эронга қарши йирик миссия ҳисобланади. Гарчи Эрондаги олимларга суиқасд қилиш амалиётлари давом этиб, Эрон ҳар доим буларда яҳудий вужудини айблаб, буларга муносиб вақтда, муносиб жойда жавоб қайтаражаги билан таҳдид қилаётган ва одатдагидек ҳеч қандай жавоб қилмаётган бўлса-да, бироқ бугунги кунда халқаро вазият ҳар вақтдагидан кўра кучлироқ соя солмоқда. Айниқса, бугун АҚШ сайловлари ва унинг натижасида зиддиятлар юзага келган ва АҚШ ичкарисида реакциялар, бўлинишлар бўлаётган бир вазиятда шундай бўлмоқда.
Иккинчи:
Эрон ушбу суиқасд амалиётини уюштирганликда дарҳол яҳудий вужудини айблади. Зотан, бу амалиёт босқинчи вужуднинг Эрондаги стратегик ядро ва ракета салоҳиятини заифлаштиришга бўлган уринишлари сирасига киради. Яҳудий вужуди эҳтимолли қасосдан эҳтиёт бўлиш учун одатдагидек бу амалиётдан ўзини узоқда эканини кўрсатиб, уни содир этганликдан тониши мумкин эди. Бироқ, бу сафар ундай қилмади. Балки берган баёнотларида гўё айни суиқасдни амалга оширган ўзи эканига ишора қилаётгани кўриниб турди. Албатта, яҳудий вужудининг бундай позицияси Трамп маъмуриятининг яшил чироғисиз бўлмайди. Ҳатто АҚШ маъмурият яҳудий вужудининг суиқасд қилишига энг камида рози бўлган ҳам! Бунга далиллар қуйидагича:
- АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Твиттердаги саҳифасида суиқасд ҳақидаги хабарни қайта эълон қилди: «АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Твиттердаги саҳифасида Фахризодага суиқасд қилингани ҳақидаги хабарни қайта эълон қилди. Шунингдек, Трамп Твиттердаги саҳифасида исроиллик журналист Йоси Мельманнинг суиқасд билан боғлиқ мақоласини ҳам қайта нашр қилди. Мақолада бу олим Эроннинг махфий ҳарбий дастури раҳбари бўлгани, бир неча йилдан бери Исроилнинг «Моссад» разведка хизмати томонидан қидирилаётгани, унинг суиқасд қилиниши Эронга психологик ва профессионал жиҳатдан зарба бўлгани айтилади». (РТ телеканали, 2020 йил 27 ноябр). Бу сўзлар билан гўё Эронни бирор жавоб йўллашга мажбур қилинаётгандек!
- 2020 йил 28 ноябрда Ал-Жазира фазовий телеканали ва унинг электрон саҳифаси тарқатган хабарга кўра, яҳудий вужуди бош вазири Нетаньяху ғайриоддий баёнот бериб, Фахризодага қилинган суиқасд жавобгарлигини гўё яҳудий вужуди ўз зиммасига олганига ишора қилди: (Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху видеолавҳа чиқариб, унда ўзининг ўтган бир неча ҳафта ичида эришган ютуқларини ғайриоддий равишда баён қилди. Шуниси диққатга моликки, у айни видеода ютуқларининг баъзиларини очиқлашини, ҳаммасини очиқламаслигини, чунки бунга қодир эмаслигини айтган). Яъни, яҳудий вужуди суиқасд жавобгарлигини яширмади, инкор этмади, балки унинг жавобгарлигини олгандек баёнотлар бермоқда. Бундан ташқари, дунё бўйлаб ўзининг элчихоналарида юқори даражада эҳтиёткорлик ҳолатини эълон қилди.
- Таҳдид ва қўрқитувларга яна мисол, АҚШ ўзининг «USS Nimitz» авианосеци 2020 йил 27 ноябрда, яъни, суиқасд қилинган куни бошқа бир неча ҳарбий кемалар ҳамроҳлигида Форс Кўрфазига жўнатилганини, суиқасддан сал аввал эса, ўзининг «В-52» бомбардимончи самолёти жўнатилганини эълон қилди. Суиқасддан кейин Трамп шиддатли огоҳлантирув йўллади: «Вашингтон пост газетасига кўра, америкалик бир расмий президент Дональд Трампнинг агар Ироқда бирорта америкалик аскар ўлдирилгудек бўлса, бунга зудлик билан «қирғинбарот» жавоб йўлланиши билан таҳдид қилганини маълум қилди. Газетада ёритилган бу таҳдид жума куни пойтахт яқинида эронлик ядрочи олим Муҳсин Фахризоданинг ўлдирилиши билан бир вақтда айтилди». (Ҳурра, 2020 йил 28 ноябр).
Учинчи:
Буларнинг барчаси шуни англатмоқдаки, Трамп маъмурияти билан яҳудий вужуди иккаласи ҳам АҚШдаги ҳокимият ўтказилиши даврида, айниқса, Эрон янги «сайланган» президент Байдендан яхшилик кутаётган бир пайтда, Эрон ҳеч қандай реакция билдирмаслигини тушунишяпти! Таъкидлаш лозимки, Трамп билан Байденнинг бир-биридан фарқ қилмасликлари, фақат услуб ва воситалардагина фарқ қилишлари мумкинлиги маълум. Чунки бу икки шахс Американинг манфаатларини малай давлатлар манфаатидан ҳам, АҚШ сиёсати доирасидан чиқмайдиган давлатлар манфаатидан ҳам устун деб биладилар. Ким буни обдан ўйлаб кўрса, яққол кўриши мумкин. Шундай қилиб, Эрон суиқасдга жавоб йўллаш атрофида айланиб, асосий диққатни бошқа масалаларга қаратмоқда. Мақсади, ҳарбий жавоб йўлланишини талаб қилаётган жамоатчилик фикрини бошқа томонга чалғитиш. Мисол учун:
- Эрон ўзининг ядро ва ракета дастури масаласида энг эътиборли бир олимига суиқасдни уюштирган томоннинг яҳудий вужуди эканини билади, била туриб, бундан ўзини «муаммо»га тушириш кўзланганлиги тўғрисида баёнот бериб ётибди. Масалан, Эрон раҳбари Руҳонийнинг матбуот котиби суиқасдни уюштирувчига ва унинг ортида турган Трампга ишора қилиб, «улар бизни муаммога тиқишмоқчи, бироқ билиб қўйсинларки, биз уларнинг ўйинларини фош қилдик. Улар нопок ниятларини асло амалга оширолмайдилар», деди. Яъни, Эрон ўзига ким зарба йўллаганини, улар илгари ҳам унинг олимларига зарба беришганини, Сурия ва Ироқдаги аскарларига зарба беришганини биляпти, била туриб, уларга қарши жавоб бермаслигини ва уларнинг қопқонига тушмаслигини айтяпти… Байденнинг президентликни эгаллашини кутиб кун санаяпти! Зотан, Эроннинг бўлиши шу… У ўз душмани «катта шайтон»га қарши экани билан мақтанишдан ва «Америкага ўлим, Исроилга ўлим», деган шиорлар билан ҳайқиришдан чарчамайди. Дарвоқе, Трамп маъмурияти ҳам Эроннинг Америкага бўлган душманлиги сохта эканини жуда яхши билади. Билгани учун ҳам 2020 йил бошида Эрон Инқилоб қўриқчиларининг Қуддус гвардияси қўмондони Қосим Сулаймонийга ошкора суиқасд қилди, кейин Козимийни Ироққа бош вазир қилиб қўйди. Эроннинг бунга норози эканини, унинг Сурия ва бошқа ерларда Америкага кўрсатган шунча хизматларини била туриб, бундан кўз юмди!
- Эрон кучли жанговар жавоб йўллашдан жамоатчиликни чалғитаётган яна бир нарса бор. Бу – жамоатчиликни уранни бойитишни 20 %га кўтариш мавзусига қаратиш. Маълумки, Эрон ҳукумати илгари ядровий шартномадан сўнг унинг бойитилишини 20 %дан 3.67 %га туширишга мажбур бўлган эди. Тўғри, уранни бойитишни 20 %га кўтариш керак. Бироқ, бу Фахризода суиқасдига муносиб ҳарбий жавоб йўллашдан жамоатчиликни чалғитиш мақсадида ҳукумат билан бошқа кенгашлар ўртасида зиддият чиқармаган ҳолда амалга оширилиши керак эди. Шўро кенгаши жавоб қайтаришни яхши, дея ҳисобласа, ҳукумат ёмон ва зарарли, деб ҳисобламоқда! «Чоршанба куни Эрон раҳбари Ҳасан Руҳоний ҳукумат йиғилишида АҚШ санкцияларига қарши чиқиш ва эронлик етук олим Муҳсин Фахризода суиқасдига жавоб қайтариш тўғрисидаги қонун лойиҳасига рози бўлмади. Бу лойиҳа кеча сешанба куни Консерваторлар назоратидаги Эрон парламенти томонидан таклиф қилинган эди. Эрон телевидениеси хабарига кўра, Руҳоний парламент қарорини зарарли, деб ҳисоблаган. Эрон Консерваторлар парламенти қабул қилган бу қарорлар ичида муҳимлари уранни бойитишни 20 %га кўтариш ва Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг қўшимча протоколига амал қилишни бекор қилишдан иборат. Маълумки, Эрон ядровий шартномага эришилишидан олдин уранни 20 %да бойитиш билан шуғулланар эди. Аммо шартномадан сўнг уни 3.67 %да бойитишга ваъда берган». (Арабий Жадид, 2020 йил 2 декабр). Шунингдек, «Шўро Кенгаши ишини назорат қилувчи Конституция ҳимоячилари кенгаши уранни бойитишни 20 %га ошириш билан боғлиқ лойиҳани маъқуллади. Бу лойиҳа ядрочи олим Муҳсин Фахризодага суиқасд қилиниши манзарасида яқинда қабул қилинган… Ушбу қонун лойиҳаси Эрондаги ҳукмрон элита ўртасида тортишувга сабаб бўлди, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳукумати бу лойиҳага қарши эканини билдирди». (RT Арабик, 2020 йил 2 декабр).
Тўртинчи:
Шуни эътибордан қочирмаслик керакки, буларнинг барчаси Трамп маъмуриятининг Эрон билан муносабатини бузганини англатмайди. Билъакс, бу маъмурият Эронни таҳқирлашини ва хорлашини янада кучайтирмоқда. У ўзига Эронни турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам тинимсиз хизмат қилишини истаяпти. Яъни, АҚШ маъмурияти ўзгарсин-ўзгармасин, Америка сиёсати доирасида унинг манфаатлари ва маъмурияти истакларини тўла-тўкис бажаришини хоҳлаяпти. Илгари Қосим Сулаймоний суиқасд қилинганда Эрон таҳдид қилиб, Ироқдаги «Айнул асад» базасига «кутилган» бобма зарбасини йўллади. Бу гўё олдиндан келишиб олингандек эди… Шу билан таҳдид ҳам тўхтади, қолди! Эроннинг чет-элдаги қўллари маълум даражада қасос олишга қодир бўлишига қарамай, бу давлат қасосни истамаяпти. Мисол учун, «Қудс арабий» газетасининг 2020 йил 24 ноябр кунги сонида Британияда чиқадиган «Middle East Eye» веб-сайтига таянган ҳолда қилган хабарига кўра, Эрон Ироқдаги ўз жангари кучларига босим қилиб, у ердаги Америкага тегишли ҳар қандай манфаатни нишонга олишни тўхтатишни буюрган: «Эроннинг Қуддус кучлари қўмондони Исмоил Қоний ўтган ҳафта Бағдоддаги яшил зона ҳисобланган АҚШ элчихонасига ракета зарбалари йўлланишидан 24 соат ўтиб етиб келди. У Ироқдаги жангчи гуруҳларга Америка объектларини нишонга олишни тўхтатишни буюрди».
Бешинчи: Яҳудий вужудининг ҳужумлари, Американинг бунга рози бўлиши ва шу орқали вазиятни таранглаштирилиши каби бўлган ва бўлаётган воқеа-ҳодисаларни диққат билан кузатган киши қуйидагиларга гувоҳ бўлади:
- Президент Трамп АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчириш, яҳудийлар вужудининг Суриядаги Жўлон тепалигини аннекция қилганини тан олиш, «Аср келишуви» ишлаб чиқиб, бу босқинчи давлатни рози қилиш каби ишлар билан унга яқин бўлди. Шундан сўнг Трамп маъмурияти Эроннинг ядровий дастури яҳудий вужудига таҳдид туғдирмоқда, дарҳол уни йўқ қилиш ёки чеклаш шарт, деган хулосага келди. Шунинг учун бу ишни амалга оширишга аввалги маъмуриятлардан кўпроқ шошилди. Таъкидлаш жоизки, Республикачилар партиясининг таянчи бўлган оқ танли америкаликлар орасидаги консерватив евангелистларнинг кенг қатлами яҳудий вужуди хавфсизлигини максимал даражада таъминлаш учун АҚШнинг ушбу сиёсатини қўллаб-қувватлашмоқда. Ҳатто бунга сиёсатдан ҳам юқори турувчи «диний» мафкуравий масала, деб қарашмоқда.
- Америка ичкарисида бўлиниш кучайиб, кескин тус олгач, Трамп маъмурияти Эрон билан бўлган вазиятни таранглаштириб, янги сайланган демократ президент Байден олдида Яқин Шарқда тўсиқлар яратишга уринмоқда. Эртага АҚШ президентлигига ўтирганда уни нефть минтақаларидаги кескин курашлар ботқоғига тиқиб қўймоқчи бўляпти. Бу ният АҚШ нефть-энергетика компаниялари ва қурол ишлаб чиқарувчи компанияларнинг стратегик қарашлари нуқтаи назаридан келиб чиққан. Чунки уларнинг АҚШ сиёсатига таъсирлари салмоқлидир.
- Америкадаги президентлик сайловлари натижаси бугун ҳанузгача узил-кесил ўз тасдиқини топмай турган бир пайтда, АҚШ нефть-энергетика ва қурол ишлаб чиқарувчи компаниялари Трампнинг сайловолди кампаниясини ҳимоя қилишмоқда. Бу компаниялар:
- Афтидан, АҚШ ичкарисида зиёнга кириб қолишди. Шу сабабли уларни Американинг Париж иқлим ўзгариши келишувига қайтиши кутиб турибди, зеро, бу келишув улар учун катта зиён бўлган. Шунинг учун АҚШнинг айни келишувга қайтиши бу компанияларга коронавирус пандемияси даврида нефть нархи жиҳатидан салбий таъсир қилиши мумкин. Зотан, коронавирус пандемияси даврининг 2021 йил охиригача чўзилиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бундан ташқари, янги президент Байден бирор йўлини қилиб Эроннинг ядровий келишувига қайтиши ҳам мумкин ва бу мазкур компанияларга салбий таъсир қилади.
- Мана шундай хавф-хатарлар бўлаётган бир пайтда, айни компаниялар Трамп маъмуриятининг қолган муддатидан фойдаланиб қолишга уринишяпти. Айниқса, Қўшма Штатлардаги судлар Трампнинг сайловда фирибгарлик бўлди, деган даъвосини рад этиб, унинг сайлов натижаларини бекор қилиш имкониятини пасайтиришди. Кейин бўлса, бу компаниялар Трамп маъмуриятини Форс кўрфазидаги вазиятни таранглаштиришга ундашяпти. Буларнинг барчасидан нефть нархини ошириш ва қурол савдосини оширишни кўзлашган.
Олтинчи:
Кўрфаздаги вазият таранглашса, яҳудий вужудига бўлган реакция Саудия ва Амирликлар каби бошқа давлатлар томонга бурилиб қолади. Бунга оқлов-ҳужжат ҳам осон. Чунки бу давлатлар яҳудийлар билан муносабатларни ҳам махфий, ҳам ошкора нормаллаштириб ётишибди. Эрон Фахризодага суиқасд қилинишига нисбатан реакция билдирганда «мунофиқлар» ҳақида гапирди. Яъни, бу билан Саудия, Амирликлар ва Баҳрайнга шама қилди. Ҳатто яҳудий вужуди суиқасд жавобгарлигини ўз зиммасига олишга ишора қилаётганига қарамай, Эрон Теҳрон яқинида содир этилган ҳужумни саудияликлар амалга оширди ҳамда Саудия разведкаси Эрон ичкарисида мана шундай «яҳудийча амалиёт»ни режалаштириб, молиялаштирди, дейиши ҳам мумкин. Хусусан, яҳудий вужуди бош вазири 2020 йил 23 ноябрда яширин равишда Саудияга сафар қилганлиги, у ерда Ибн Салмон ва АҚШ Давлат котиби Помпео билан учрашганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган экан, буларнинг барчаси суиқасд амалиётини Саудияга боғлашни осонлаштирмоқда, бунинг эҳтимолини орттирмоқда. Шунингдек, суиқасдга жавоб Амирликка қаратилиши ҳам мумкин, масалан, Британияда чиқадиган «Middle East Eye» веб-сайтида бундай хабар нашр қилинди: «Эрон Фахризода суиқасдига жавобан жанговар зарбани Амирликларга йўллаш билан тўғридан-тўғри таҳдид қилди. Ушбу веб-сайтнинг исми ошкор этилмаган Амирликлардаги бир манбага таяниб хабар қилишича, Теҳрон тўғридан-тўғри Абу-Даби шаҳзодаси Муҳаммад ибн Зойидга телефон қилиб, унга Фахризодага суиқасд қилинишига жавобан унинг мамлакатига зарба йўллаяжагини билдирди…». Шунингдек, Эроннинг жавоби Ҳусийларни ракеталар ва учувчисиз самолётлар билан қўллаб-қувватлаш орқали Саудиядаги нефть объектларига зарба бериши орқали бўлиши ҳам мумкин. Зотан, бу асли бор нарса бўлиб, уни янада ошириш ортиқча жавобгарликни талаб қилмайди. Агар Эрон шундай йўл тутадиган бўлса, у суиқасдга гапни чалғитмасдан реал тарзда кучли зарба йўллашни талаб қилаётган ўз халқини лақиллатган бўлади!
Еттинчи:
Шундай қилиб, мусулмонларнинг олимлари, хусусан, Эрондаги ядрочи физик олимлари бирин-кетин ўлдирилмоқда ва бунга ҳеч қандай чора кўрилмаяпти! Чора кўрилмагани эса, муборак Фаластин замини босқинчиси бўлган манфур давлатга эронлик мусулмон олимлар жонига тўхтовсиз қасд қилишга журъат бериб келмоқда! Аламли жиҳати шуки, мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар хорликни куч-қудрат эвазига сотиб олиб, мустамлакачи кофирларга ювиндихўр ёки уларнинг сиёсати доирасидан чиқмайдиган кимсаларга айланишмоқда… Чунки улар ўзларига ҳужум қилинса, бунга сукут қилишяпти, ҳурматлари оёқ ости этилса, бунга қарши чиқишмаяпти… Халифалик ағдарилиши ортидан юзага келган аҳвол мана шу… Мусулмонлар миқ этмас ҳукмдорлар балосига учрадилар!
Халифалик қайта барпо этилмагунча мусулмонларнинг куч-қудрати қайтмайди. Зеро, Халифалик замонида румликлар томонидан таҳқирланган биргина аёлга ёрдам кўрсатиш учун халифа бутун армияни ҳаракатга келтирган эди. Худди шунингдек, дунё ва унинг лаззатларига парво қилмайдиган, балки Аллоҳ Азза ва Жалланинг инъомига интиладиган эр ўғлонларининг оёққа туриши билан мусулмонларнинг куч-қудрати яна қайта тикланади. Улар анави ҳукмдорларни супуриб, барчаларини ҳавога чанг мисол учириб ташлайдилар ва золим подшоҳликларига якун ясайдилар. Ушбу эр ўғлонлари, ўзининг мўмин қулларига нусрат берувчи Роббилари тавфиқи ила қудратли, улуғвор ва ҳурматли давлатларини, иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш билан Ислом Умматини тамсил этадилар. Ана шунда давлатимиз яҳудий вужудини йўқ қилади, Америка ва бошқа мустамлакачи кофир давлатларнинг мусулмон минтақаларига узатилган қўлларига болта уриб, то қиёмат кунига қадар уларга қайта қўл чўзолмайдиган қилиб қўяди. Ўшанда масжидларимиз мезаналаридан Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи тинимсиз янграб туради:
وَقُلْ جَاءَ الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقاً
«Яна айтинг: Ҳақиқат (яъни, Ислом) келди ва ботил (яъни, куфр) ўчиб-йўқолди. Чунки ботил йўқолгувчи нарсадир» [Исро 81]
وَيَقُولُونَ مَتَى هُوَ قُلْ عَسَى أَنْ يَكُونَ قَرِيباً
«Ҳали улар: «У (кун) қачон бўлур?» деб (сўрайдилар). «Шоядки яқин бўлса», деб айтинг!» [Исро 51]
22 рабиуссоний 1442ҳ
7 декабр 2020м