بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Афғонистонда Австралия махсус кучлари содир этган жиноятларнинг фош этилиши
Австралия Мудофаа вазири Ангус Кэмпбелл афғон халқидан кечирим сўради. Бу – ҳарбий жиноятлар бўйича тергов-суриштирув олиб борилиб, Австралия махсус кучларининг Афғонистондаги уруш пайтида маҳбуслар ёки тинч аҳолидан камида 39 нафар инсонни ноқонуний равишда ўлдиргани фош этилиши ортидан бўлди. У бундай жиноятлар афғонларнинг австралиялик кучлардан ёрдам сўраб, билдирган ишончларига путур етказади, деди. Вазирга кўра, ўлдирилган маҳбуслар, деҳқонлар ва бошқа афғон маҳаллий аҳолисидан иборат бўлган. Улардан аксари маҳбусларни ташкил қилган бўлиб, ўлдирилган пайтда улар ҳибсда бўлганлар, бинобарин, халқаро қонун ҳимояси остида ҳисобланганлар.
Бунга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – Австралия матбуот бўлими баёнот чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:
«Австралия Афғонистонни агрессия қилган коалициянинг аъзоси бўлиб, афғон халқининг қирғин этилишига жавобгар. Бу тергов-суриштирув парчаланган обрўни тиклаш учун бир рамзий манёврлардан бошқа нарса эмас. Чиркин ҳақиқат шундаки, Австралия ўзининг уруш машинасини тўхтатмайди, бу қилмишига эзгулик улашиш вазифаси, деган ниқобни кийдириб, унга носоз-бузуқ суд тизими томонидан қонунийлик тусини берган ҳолда давом эттиради… Биз Австралиянинг собиқ бош вазири Жон Говарднинг Ироқ босқинчилигининг офат келтириб чиқаргани учун узр сўраганини ҳам, кичик Жорж Бушнинг разведка маълумотининг «хато» бўлганини тан олганини ҳам унутганимиз йўқ. Бироқ бу узрлар қуруқ сўзлардан бошқа нарса эмас. Чунки унинг муқобилида миллионлаб жонлар, вайрон бўлган халқ ва шаҳарлар турибди. Ҳеч ким бунинг жавобгарлигини ёки оқибатларини ўз зиммасига олмаяпти. Зотан, терговни қўллари қон жиноятчиларнинг ўзлари олиб боришяпти».
Матбуот баёноти сўнггида бундай дейилди:
«Бутун дунё янги бир тузум ва механизмга жуда муҳтож. Чунки бу жинояткор давлатлар Шарқу Ғарба ҳаддан ошгандан ошишяпти, улардан на ҳисоб сўровчи бор, на уларни тийиб қўювчи. Улар ўзларини узоқ-узоқ вақтгача амал қилувчи дахлсизлик билан таъминлаб олишган. Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг тузган халқаро қонун фақат ўзлари учун, нуфузларини кенгайтириб, бу давлатлар устидаги ҳукмронликларини мустаҳкамлашлари учун хизмат қилади. Урушдан кейин ўнлаб йиллар давомидаги истибдод ва бойликларни талон-торож этиш каби содир этилган ва ҳамон содир этилаётган қилмишлар инсоният тарихида содир этилган энг ваҳший қилмишлар бўлиб, уларнинг қурбони фақат камбағал ва қашшоқлар бўлди.
Роя газетасининг 2020 йил 25 ноябр чоршанба кунги 314-сонидан