ИСЛОМДА БОШҚАРУВ НИЗОМИ
Мусулмон шахс ибодатини Ислом буйриганидек адо этади, Ислом ман қилган нарсадан қайтади. Масалан, масжидлардан намоз ўқийди, одамларни ўтга-сувга ибодат қилишдан қайтаради. Овқатланганда ҳам шариат буйриганидек таомланади: ҳалолини ейди, ҳаромни тарк этади. Худди шулар каби бошқарув ва бошқарув низомини танлашда ҳам мусулмонлар шариат белгилаганини танлаши, ундан бошқасига рози бўлмаслиги керак.
Мана ҳозир Қирғизистонда президент сайлови кампанияси давом этмоқда. 10-январда президент сайлови билан бирга республика бошқарув низомини “президент бошқаруви” ёки “парламент бошқаруви” шаклларидан бирини танлаш бўйича референдум ҳам бўлиб ўтади. Шу ўринда мусулмон одам ўзига ўзи савол бериши лозим: Шариат бўйича мусулмонларни ким бошқариши керак? Шунингдек, шариат белгилаган бошқарув низоми қайси?
Исломдаги бошқарув низоми бу – Халифаликдир. У дунёдаги бошқа ҳар қандай бошқарув низомидан тубдан фарқ қилади. Халифалик бошқарув низоми Ислом ақидасига асосланади ва одамлар ишини бошқаришда фақат шариатни татбиқ қилади.
Исломдаги бошқарув низоми – республика эмас
Демократия мабдаъсининг бошқарув низоми – республика шаклидир. Ислом мабдаъсининг бошқарув низоми эса Халифаликдир. Демократик низомда халқ ҳукм юритиш ва қонун тузиш ишларига эгалик қилади. Яъни, халқ парламент орқали қонунлар ишлаб чиқади ва шу қонунлар асосида яшайди. (Шу уларнинг назарида “халқ ҳокимияти” деб аталади. Гарчи шундай аталсада, бироқ, ҳаётда ҳеч қандай халқ хокимияти мавжуд эмас. Улар айтаётган ҳокимият тармоқларининг барчасини капиталистлар эгаллаб олишган. Капиталистлар парламентда халқ ҳисобидан яшашлари мумкин бўлган қонунларни чиқартириб олишади, ижро ҳокимиятига ҳам, судга ҳам капиталистларнинг вакиллари эгалик қилишади).
Исломда Уммат ҳам, халифа ҳам қонун чиқариш ҳуқуқига эга эмас. Зеро, қонун тузувчи – ёлғиз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодир. Шу сабабли шариатдан бошқа қонун йўқ. Халифа эса конституция (дустур) ва қонунларни Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатидан табанний қилиш ҳуқуқига эга холос.
Республика низомининг президентлик шаклида давлат раҳбари президент бўлади, АҚШдаги каби. Парламент бошқаруви шаклида эса, бошқарув вазирлар маҳкамасида бўлади, яъни, унда бош вазир раҳбар бўлади, Германиядаги каби.
Қонун ишлаб чиқиш ҳуқуқини инсонларга бериб қўйган демократия низоми куфр низоми бўлиб, унинг асосида ташкил этилган республика бошқарув низоми ҳам куфр тузумидир. Ундаги ҳокимият эгаларининг ваколатлари ҳам Исломдаги Халифалик бошқарув низомидаги ваколатлардан тубдан фарқ қилади. Хулоса қилиб айтганда, у барпо бўлган асосида ҳам, низом ва тафсилотларида ҳам улкан фарқ мавжуддир.
Исломдаги бошқарув низоми – императорлик эмас
Империалистик давлатлар бошқа мамлакатларни босиб олганида уларга нисбатан империя низомини татбиқ қилишади. Халқни эзади, бойликларини талон-тарож қилади, ҳокимият, бойлик ва иқтисодиётда марказий давлат учун улкан афзалликларни яратиб беради. Буни исбатлаш учун узоқ тарихга мурожаат қилиб ўтирмай, яқин тарихдаги мустамлакачилик, шунингдек, бугунги кундаги неоколонизаторликдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Халифалик эса, бошқа мамлакатларни босиб олмайди, балки динни ёйиш учун уларни фатҳ қилади. Уларни Исломий давлатнинг бир қисмига айлантиради. Мамлакатнинг барча ҳудудларида яшовчи фуқаролар ўртасида тенглик ўрнатади, миллатчиликни йўқ қилади.
Исломдаги бошқарув низоми – федерация эмас
Федерация низомида турли давлатлар қисман мустақилликларини сақлаб қолган ҳолда умумий бошқарув марказига бўйсунадилар. Халифалик бундай эмас, балки у яхлит бир низомдир. Ислом давлатининг пайтахти Шомда бўлса Фаластинга қандай эътибор қилинса, шарқдаги Хуросон ва ғарбдаги Марокашга ҳам шундай эътибор қаратилади.
Давлат бюджети қайси вилоят бўлишидан қатъий назар, барча фуқаролар ўртасида тенг тақсимланиши керак деб эътибор қилади. Агар бирор вилоят аҳолисидан йиғилган солиқ миқдори унинг ҳожатларига икки баробар келадиган миқдорда кўп бўлса, унга ҳожатига яраша сарф қилинади, йиғилган миқдор эътиборга олинмайди. Бордию йиғилган солиқ ҳожатларни қопламайдиган даражада оз бўлса, бунга қаралмайди, балки мазкур вилоятга умумий бюджетдан ҳожатига яраша сарф қилинади.
Исломдаги бошқарув низоми – қироллик эмас
Қироллик низоми қиролни бошқа фуқароларда бўлмаган бир қанча ҳуқуқ ва имтиёзлар билан таъминлайди, уни қонундан ташқарида ва шахсини дахлсиз қилади. Қироллик низомида бошқарув оталардан болаларга мерос қолади. Бугунги кунда қиролликнинг икки шакли учрайди. Биринчисида, қирол барча ваколатларни ўз қўлида тўплаб олиб, мамлакат ва фуқароларни ўзи хоҳлагандек бошқаради. Бунга Саудия қироллигини мисол келтириш мумкин. Қиролликнинг иккинчи шаклида, қирол бошқарувга эга бўлмаган рамзий шахс бўлади, бунга Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллигини мисол сифатида келтирсак бўлади. Аслида бу давлатда республика бошқарув низомининг парламент бошқарув шакли татбиқ қилинади, шу сабабли ушбу бошқарувни “парламент монархияси” дейилади.
Бундан фарқли равишда Халифалик низомида Халифа бошқа одамлардан ҳеч бир ҳуқуқ ва афзалликлар билан фарқ қилмайди. Умматга Аллоҳнинг шариатини татбиқ этиш ва амалга оширишда умматнинг хизматкори бўлади. У умматнинг ишларини бошқаришда фақат шаръий ҳукмлар билан чекланган. Бундан ташқари, Халифалик низомида ҳокимиятни мерос сифатида қолдириш йўқ.
(Юқорида келтириб ўтилган нарсалар хусусида кенгроқ маълумотга эга бўлишни хоҳласангиз “Исломда бошқарув низоми”, “Халифалик давлати жиҳози”, “Халифалик давлати дустури лойиҳаси”, “Демократия куфр низоми” китобларига мурожаат қилишингиз мумкин).
Хулоса:
Демак, мусулмонлар сайлайдиган раҳбар бу – Халифадир. Мусулмонлар танлаши вожиб бўлган бошқарув низоми бу – Халифаликдир. Халифалик ҳаёт майдонида йўқ бўлган вақтда уни барпо этиш учун ҳаракат қилиш барчамизга бирдек вожиб. Ҳозирги куфр низомларига рози бўлиб яшаш мумкин эмас.
Шу сабабли, агар мусулмон сифатида шариатга мурожаат қилсак, 10-январда бўлиб ўтадиган президент сайловида, шунингдек, бошқарув шаклини танлаш референдумида қатнашиш ҳаром эканлиги ойдинлашади. Биз, Қирғизистон мусулмонларини сайловни бойкот қилишга чақирамиз. Шу орқали бу ҳаром ишдан тийиламиз ҳамда демократия куфр низомининг бир институтига зарба бериб, умрини қисқартиришга хисса қўшамиз. Ва яна ушбу амалимиз Халифаликни барпо этиш йўлидаги қадамларимиздан бири бўлиб қолади.
18. 12. 2020