Даъво қилинаётган тинчлик шартномаси ва мустамлакачиларнинг ёлғон ваъдалари Судан аҳлига қарши навбатдаги жиноятлардир!

0
461

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Даъво қилинаётган тинчлик шартномаси ва мустамлакачиларнинг ёлғон ваъдалари Судан аҳлига қарши навбатдаги жиноятлардир!

Устоз Муҳаммаджоме Абу Айман

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғи ёрдамчиси

Ўтиш даври ҳукумати 2020 йил 3 октябр шанба куни Жанубий Судан давлати пойтахти Жубада ўзи билан қуролли ҳаракатлар ўртасида тинчлик шартномаси имзоланганини нишонлади. «Ҳукумат раҳбарлари инқилобий фронт билан имзоланган тинчлик шартномасини тўлиқ бажаришга ваъда берди». Судан Трибюн веб-сайти, 2020 йил 3 октябрда.

Доим ёмонликдан дарак берувчи бу манзара яна такрорланди. Қуролли ҳаракатларнинг ҳукумат етакчилари ҳамда давлатнинг шартномага ҳомийлик қилган раҳбарлари билан шартнома имзолаш куни яна қайталанди. Биз буни Мачакос, Неваша, Абужа, Давҳа ва бошқа давлатларда гувоҳи бўлганмиз. Кўп ўтмай бу манзара Судан аҳлининг қони дарё бўлиб оққан, таналари сочилган ва балоларга гирифтор бўлган манзарага айланган. Бу каби шартномаларнинг барчаси мустамлакачи давлатлар буйруқлари билан, ўшаларнинг манфаатини ҳимоя қилиш ва режаларини амалга ошириш учун имзоланади. Кейин малай кимсалар ҳокимият ва бойликларни «биргаликда ишлатиш» устида бир-бирлари билан зиддиятга боришади.

Навбатдаги тинчлик шартномасининг бандлари улкан хиёнат жинояти даражасига кўтарилган. Чунки бу бандларда Судан аҳлининг тинчлик ва хавфсизлигига таҳдид бор, юртлари бўлиниб, бойликлари таланиши ва Роббилари шариатининг четга улоқтирилиши хавфи мавжуд.

Дарҳақиқат, Ҳулув билан Ҳамдук 2020 йил 3 сентябрда динни сиёсат ва бошқарувдан ажратиш шартномасини имзолашди. Ушбу Аддис-Абебада имзоланган ва Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури раҳбари Дэвид Бисли иштирок этган принциплар декларациясининг шартномаси матнида «Суданда демократик давлатни барпо этиш лозим… Судан демократик ўлкага айланмоғи учун унинг конституцияси динни давлатдан ажратиш принципига асосланиши шарт», деган сўзлар айтилди. Дастлабки имзо куни 2020 йил 31 августда Судан Инқилобий фронти раиси Ҳодий Яҳё Идрис бундай деди: «Ушбу тинчлик тўғрисидаги битим аъло баҳоланади. Унда инқирозларнинг илдизига қарши курашиш ҳамда ҳокимият билан бойликларни биргаликда ишлатиш учун самарали ечимлар ва адолатли мезонлар таклиф этилган». Судан бош вазири Абдуллоҳ Ҳамдук бундай деди: «Бу шартнома ҳокимият билан бойликларни биргаликда ишлатиш тўғрисидаги шартнома эмас, аксинча, бу Судан халқининг қайта тикланишидаги янги саҳифалардир». (Судан Трибюн веб-сайти).

Бу шартнома ҳокимиятда ўринларни эгаллаш, деган мафкурани ҳам ўз ичига олганлиги аниқ. Бу билан ҳаракатлардан уч аъзо суверен кенгашдан, тўрт вазир вазирлар маҳкамасидан ўрин эгаллайди ва уларга парламентдан 75 % ўрин берилади. Шартномада яна демократия ва федерализм, фуқаролик ҳуқуқларнинг асоси, халқаро шартномаларга мувофиқ инсон ҳуқуқлари ҳам алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, ушбу тинчлик шартномасининг «Шарқ масаласи» ҳақидаги бандида демократия, федерализм ва инсон ҳуқуқларининг асоси халқаро шартномалардир, дейилган. Шу билан бирга, шарқий вилоятларда Бажа конгресси билан Бирлашган Халқ фронтига давлат мансабларидан 30 %ни бериш ҳам таъкидланган. Бу эса, фитна ва бало ўчоғи бўлган тарафкашликни келтириб чиқаради.

Мана, айни шартноманинг оқибатлари кўрина бошлади ҳам. Шарқий Судандаги сиёсий тарафкаш ташкилот ҳисобланган Бажа қабиласи ташкилоти ўз тақдирини ўзи белгилаш қарори қабул қилганини эртаю кеч таъкидлаб ётибди. Бу чақириқни шартнома имзолашидан икки кун олдин бошлаган. Санкот районидаги мустақил нозирлар ва оқсоқоллар Олий кенгашининг Тинчлик, ривожланиш ва адолат ташкилоти ҳам 2020 йил 29 сентябр сешанба куни қарор қабул қилди. Мазкур тинчлик шартномаси бандлари асосида чиқарилган ушбу қарорда «БМТ Уставидаги халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига амал қилган ҳолда, биз Бажа халқи ушбу ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан фойдаланишга бир овоздан қарор қилдик», дейилади. (Судан Трибюн веб-сайти, 2020 йил 1 октябр). Икки минтақа (Нуба тоғлари билан Мовий Нил) масаласида Молик Аққор билан Ёсир Армон ўртасида мухторият бошқаруви бўлиши ва икки минтақага битта конституция тузиш устида келишув имзоланди. Шубҳасиз, бу ушбу қисмларнинг бўлинишига тайёрлов ҳамда худди хоинона Неваша шартномаси каби навбатдаги улкан хиёнат ҳисобланади. Кишида – нима учун бу ҳукмдорлар бундай жиноятлар ва улкан хиёнатларни содир этишяпти, деган савол туғилади? Бунинг жавоби мустамлакачи давлатлар ва уларнинг ташкилотлари бераётган ваъдаларга нисбатан оладиган бўлсак, уларнинг баёнотларидан очиқ кўриниб турибди. Масалан, Судан Трибюн веб-сайтининг 2020 йил 3 октябрдаги хабарига кўра, Судан Суверен кенгаши раиси Абдулфаттоҳ Бурҳон шартнома имзолаш тантанаси чоғида «бу шартнома Суданнинг терроризм рўйхатидан чиқарилиши учун барча давлатларга Суданнинг ёнида туришларига туртки бўлади», деди. «Судан Фронти раиси Ҳодий Идрис Яҳё халқаро ҳамжамиятдан донор давлатлари конференциясини уюштириш ва тинчлик тамойиллари бўйича мажбуриятларни бажариш орқали ушбу тинчлик шартномасини қўллаб-қувватлашни ҳамда урушда вайрон бўлган ерларни тиклашни талаб қилди». Сўнг «ўтган тинчлик шартномаларининг муваффақиятсизлигига қўллаб-қувватловнинг бўлмаганлиги асосий сабаб бўлгани»ни қўшимча қилди.

Жанубий Судан давлати президенти Сальваторе Киир араб ва Европа давлатларидан тинчлик шартномасининг бажарилишини қўллаб-қувватлаш бўйича ўз мажбуриятларини садоқат билан бажаришни талаб қилди. Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель Европа Иттифоқининг сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларни қўллаб-қувватлашни давом эттиришига ваъда берди. Учлик давлатлари (АҚШ, Норвегия ва Британия) ҳам «учликнинг тинчлик ўрнатишда барча суданликларни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга интилаётгани»ни таъкидлади. ЮНАМИД (Африка Иттифоқи ва БМТ Қўшма инсонпарварлик миссияси) раиси Ж. Мамаболо «Миссиямиз БМТ бош котибининг Судандаги ҳаракатни қўллаб-қувватлаш истагига содиқдир», деди. (Судан Трибюн).

Яна Судан Трибюн веб-сайтининг 2020 йил 3 октябрдаги хабарида бундай дейилади: «Тинчлик шартномасини амалга ошириш учун жуда катта маблағ керак. Судан эса, бошдан кечираётган иқтисодий кризис шароитида бунга қодир эмас. Шунинг учун Судан ўз ҳамкорларининг донорлар конференцияси ўтказишларини кутмоқда. Шунингдек, келаси йилда ҳаракатга келадиган БМТ сиёсий миссияси томонидан тинчлик шартномаси қўллаб-қувватланишини ҳам умид қилмоқда!».

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:

يَعِدُهُمْ وَيُمَنِّيهِمْ وَمَا يَعِدُهُمُ الشَّيْطَانُ إِلاَّ غُرُوراً

«(Шайтон) уларга ваъдалар берур, хомхаёлларга мубтало қилур. Охир-оқибатда шайтон берган ваъдалар фақат ёлғон-сароб бўлиб чиқар» [Нисо 120]

Шу ва бошқа шартномаларнинг асл моҳияти мана шу. Чунки уларнинг ортида мустамлакачи давлатлар ва уларнинг муассасалари бўлиб, улар ҳукмдорлар ва ёлланма сиёсатчиларни қўғирчоқ қилиб ўйнатишяпти. Шунингдек, Исломнинг сиёсат ва бошқарувга келишига қарши курашиш, юртларимизни бўлиб ташлаш ва бойликларимизни ташиб кетишга қаратилган ўз режаларини ўшалар қўли билан амалга оширишяпти. Хўш, шундан ҳам ёмонроқ жиноят бўлиши мумкинми?!

Буларнинг барчаси ҳаргиз рози бўлинмайдиган нарсалардир, чунки улар шаръий ҳукмга зид. Масалан, илмонийлик ва юртни бўлишга Суданнинг барча аҳолиси рози бўлган тақдирда ҳам бу ботил ҳисобланади. Чунки Набий ﷺ бундай деганлар:

«مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ»

«Кимда-ким бизнинг ушбу ишимизда янгилик чиқарса, ҳаргиз унга рози бўлинмайди».

Агар мусулмонларнинг рошид Халифалик давлатлари мавжуд бўлганида эди, бу жиноятларнинг бирортаси ҳам содир бўлмас эди. Чунки Ислом шариатига кўра, Халифалик давлати мансабларининг эгалланиши шахснинг лойиқлиги асосида бўлади. Шахснинг мансабга лойиқлиги ушбу мансабга оид аҳкомларга мувофиқ белгиланади. Чунки Исломда ўринлар, деган нарса ҳам, бир вилоятнинг бошқа вилоятдан ёки бир қабиланинг бошқа бир қабиладан афзаллиги ҳам бўлмайди. Айнан шундай бўлганлиги Халифалик давлатида барқарорлик ва хотиржамликни таъминлаб туради. Зотан, бу ҳам раббоний фарз, ҳам дунёвий заруратдир. Судан аҳли учун бундан ўзга на чиқар йўли бор ва на нажот.

Роя газетасининг 2020 йил 14 октябр чоршанба кунги 308-сонидан

NO COMMENTS