Ташиев расмий ташриф билан Москвага борди
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) қўмита раиси Камчибек Ташиев расмий ташри билан Россияга борганини хабар қилди.
Қўмитанинг маълум қилишича, Ташиев Россия махсус хизматлари раҳбарлари билан расмий учрашувлар ўтказган, бундан ташқари, Россияда ишлаётган ватандошлар билан учрашган.
29-октябрда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Москвада қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари билан учрашганини учрашувда иштирок этган диаспора вакиллари маълум қилишган. Учрашувга қирғиз диаспораларининг 300га яқин вакиллари – Россиядаги қирғиз диаспорасининг турли туман ва вилоят бирлашмалари, жамоат ташкилот раҳбарлари ва фаоллар олдиндан тузилган рўйхат бўйича чақирилган.
Учрашувни фото-видеога олиш ва жонли эфирга узатишга рухсат берилмаган. МХДҚ ҳам сафар ҳақида 30-апрел, оммавий ахборот воситалари диаспора вакилларига асосланган ҳолда Ташиев билан учрашганлари ҳақида хабар берганидан сўнг расмий баёнот берди.
Учрашувда Қамчибек Ташиевга Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси вазифасини бажарувчи Эркин Айдит, ИИВнинг Москвадаги ваколатхонаси, миграция хизмати раҳбарлари ва элчихонанинг бошқа ходимлари ҳамроҳлик қилган.
Изоҳ: Қирғизистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари айни кучайган 7-октябр куни Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Омурбек Суваналиев Россия Федерал хавфсизлик кенгаши директори, рус армияси генерали Александр Бортников билан телефон орқали суҳбатлашди, 13-октябр куни Россия президенти маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак Владимир Путин топшириғи билан Бишкекка келиб, Жээнбеков ва Жапаров билан учрашди. Учрашувда “вужудга келган вазиятдан тинч йўл билан можарога бормай чиқиш масалалари муҳокама қилинди”. 15-октябрда Cооронбай Жээнбеков истеъфога чиққанини эълон қилди. Шу куни Қамчибек Ташиев МХДҚ раиси этиб тайинланди ва 28-октябрда парламентда қасамёд қилди. 29-октябрда эса расмий ташриф билан Москвага бориб, рус махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашгани маълум бўлди…
Буларнинг барчаси Қирғизистонда содир бўлган ва бўладиган ходисаларнинг барчаси Россия хоҳиши ва истаги билан амалга ошишини, Россия сиёсий етакчилардан тортиб қирғиз куч органларини ҳам ўз нахорати остида ушлаб турганига далолат қилади. Россия Қирғизистондан АҚШ таъсирин чиқариб юбориш учун озмунча куч сарфламади ва яна қайта унинг нуфузини кириб келишини жим кузатиб тура олмайди.
Абдураҳмон Одилов