Иорданияда Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига қарши кампания

446
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Иорданияда Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига қарши кампания

Иордания хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан репрессив кампания бошлаб, улардан бир қанчасининг хонадонига бостириб кирди, оила-аъзоларини қўрқитди, тинтув ўтказиб, қамоққа олди. Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти матбуот бўлими нашр қилган баёнотга кўра, устоз Холид Ашқар билан устоз Муҳаммад Абу Асал қамоққа олинган. Ушбу матбуот баёнотида бундай дейилади:

«Афтидан, яқинда Ҳизб йигитлари тарқатган ва кўпчилик одамлар томонидан ижобий кутиб олинган Фаластин ҳужжати Иордания режимини қаттиқ ғазаблантирган кўринади. Чунки у яҳудий вужуди билан нормал муносабат олиб боришда давом этаётган эди. Айниқса, ҳужжатда «Фаластиннинг бир қарич еридан ҳам воз кечмаслик ва ён бермаслик» учун имзо чекишга даъват этилганди.

Баёнот йигитларнинг дарҳол озод этилишини талаб қилиб, уларнинг саломатлиги жавобгарлигини режим ва унинг хавфсизлик хизмати зиммасига юклади. Унда жумладан бундай дейилади: «Бу каби чоралар Ҳизб ут-Таҳрирни мустамлакачи кофир ва унинг исломий юртлардаги малай ҳукмдорлари тил бириктирувларини фош этишдан ҳаргиз тўхтатолмайди. Ҳизб Уммат ёнида турган ҳолда, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишдек ўзининг уйғониш лойиҳасини амалга ошириш учун шахдам қадам ташлашда давом этади. Зеро, рошид Халифалик давлати армиялари муборак Ақсони ва бутун Фаластинни озод этиб, яҳудий вужудини илдизи билан қўпортиб ташлайдилар».

Роя газетасининг 2020 йил 14 октябр чоршанба кунги 308-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here