Макроннинг сўзи – демократиянинг юзи

447
0

Макроннинг сўзи – демократиянинг юзи

 Франция президенти Эмануэл Макроннинг 2-октябрда Ислом ва мусулмонларга қарши айтган душманона сўзлари бутун дунё мусулмонларини яна ларзага келтирди. Бу борада дунёдаги мусулмонларнинг фикр ва туйғулари бир хил эканлиги яна бир бор ўз тасдиғини топди. Ушбу ходиса барча мусулмонлар ўз динларига интилишлари ва уни ҳимоя қилишга отланишганини англатади.

 2-октябрда Франция президенти шундай деди: “…Ислом дини дунё бўйлаб инқироз ҳолатини бошдан кечирмоқда. Биз дунёдаги барқарорлик ва тинчликка мос бўлмаган сиёсий Исломга ишонмаймиз”. “… Дунёвий қадриятларни радикал Исломдан ҳимоя қилишимиз керак”. Шунингдек у “шаккоклик” (богохульство) ни қабул қилмайдиган франциялик айирмачиларга қарши курашиш зарурлигини айтиб ўтди. (Богохульство – барча диний қадриятлар, ҳатто, Аллоҳни ҳам ҳақоратлашга йўл қўйиш).

 Булар демократия ниқоби остида дунёни бошқараётган империалистик кучлардан бири бўлган Франция президентининг айтган сўзлари эди.

 Аслида Макроннинг Исломга қарши ҳаддан ташқари душманлиги аввалдан маълум. У 2019-йилдаёқ Франция учун Ислом ва мусулмонларга қарши қонун лойиҳасини ишлаб чиққан эди. Ушбу қонун лойиҳаси Францияда “маърифий ислом”, яъни демократия, шу жумладан, француз қонунларига мослаштирилган ислом бўлиши кераклиги, масжид ва мадрасалар устидан назорат ўрнатиш, бунга бўйсунмайдиганларни мамлакатдан бадарға қилиш ва бошқа шу каби моддаларни ўзи ичига олган. Макрон бу қонун лойиҳасини 9-декабрда таклиф қилмоқчилигини айтаётган эди. Бироқ, бу қонун лойиҳасига дунё мусулмонлари қарши чиқишмади. Сабаби, оддий мусулмонлар бундан бехабар эдилар.

 Макроннинг юқоридаги душманона сўзлари – Аллоҳ оламга раҳмат қилиб юборган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни – ҳақорат қилган “Шарли Эбдо”ни қўллаб-қувватлаган сўзлари ҳам бўлди. Бу дунё мусулмонларининг ғазабини қўзғатди, чунки  оддий мусулмонлар ҳам бундан тўлиқ хабардор бўлди. Бу воқеа муслумонларнинг ғазабини қўзғаши аниқ эди, сабаби уларни ўз Пайғамбарларига бўлган муҳаббатлари чексиздир.

 Албатта, Пайғамбарнинг шаънини ҳимоя қилиш ҳар бир мусулмонга фарз. Пайғамбарни ҳимоя қилиш Исломни ҳимоя қилиш демакдир. Шу ўринда мазкур фарзни адо этилишида – Аллоҳнинг олдида ким нима учун жавоб беради – мана шунга тўхталиб ўтиш ўринли. Сабаби, даладаги деҳқон ва давлат раҳбаридан бир хил амаллар талаб қилинмайди. Шунинг учун ҳар бир инсон, ҳар бир партия ва ҳар бир ҳукуматнинг ўз имкониятига кўра Аллоҳнинг олдида жавобгарлиги бўлади. Масалан, президент Эрдогандан талаб қилинадиган амал муҳандис Абдуллоҳдан талаб қилинмайди, Абдуллоҳники ўз имкониятларига яраша бўлади. Шунингдек, Покистон ҳукуматидан талаб қилинган амаллар Ливан ҳукуматидан талаб қилинмайди. Ягона нарса шундаки, бу фарзни бажариш учун уларнинг ҳар бири бор имкониятларини ишга солишлари керак. Бундан ками узрга ўтмайди.

 Айни пайтдаги ечим:

  1. Якка шахслар ўзларидаги бор имкониятни ишга солиб Франциянинг бу сиёсатига қарши туришлари керак. Масалан, одамлар ўртасида муҳокама қилиш, ижтимоий тармоқларда қаршилик билдириш, митингларда қатнашиш, партиялардан бу ходисага қарши сиёсий ҳаракатларни ташкил этишни талаб қилиш, махсулотларини байкот қилиш, ҳокимиятни йўналтириш ва муҳосаба қилиш ва бошқа ишларни бажаришлари керак.

2. Исломий партиялар барча имкониятларини ишга солиб тушинтириш ишларини олиб бориши, матбуот анжуманлари ўтказиши, норозилик акцияларини уюштириши, ҳокимиятга Уммат овозини етказиши, ҳокимиятни йўналтириши ва муҳосаба қилиши ва бошқа шу каби амалларни бажариши зарур.

 3. Давлат ҳокимияти ҳам бор имкониятларини ишга солишлари керак.

 Масалан, бу воқеага қарши Эрдоган Макронни “телба” деб аташининг ўзи етарли эмас. Аслида, муаммо Макроннинг руҳий ҳолатида эмас, балки у кўтараётган демократик “қадриятлар”да. Макрон бу ўринда “дунёвий қадриятлар”, “сўз эркинлиги”, “шаккоклик”ни қўллаб-қувватлаб чиқди. Шу сабабли Германия ҳукумати Эрдоганни танқид қилиб, Макронни ёқлаб чиқди.

 Эрдоган сингари Саудия, Эрон ва Покистон ҳукуматларининг қаршилик кўрсатган каби берган баёнотлари ҳам улардан талаб қилинган амаллар ўрнига ўтмайди. Бу давлатлар дипломатларни ишга солиш, санкциялар жорий этиш, алоқаларни узиш каби амалларни бажариши керак. Шунингдек, ушбу давлатлар ҳарбий соҳага йилига миллиардлаб маблағ сарфлашади. Уларнинг вазифаси – армияларни сафарбар қилиш орқали душманга қўрқув солиш эди. Яна шу каби, ҳар бир мусулмон давлат ҳукуматлари бор имкониятларини ишга солиб, имкониятга эга бўлганлардан бирлашишни талаб қилишлари керак.

 Булар айни пайтдаги ечимлар эди. Энди асосий ечимга келсак, муаммонинг илдизи шундаки, дунёга бузуқ демократия мафкура орқали мустамлакачилик тузуми ҳукмронлик қилаётганида. Шу сабабли ҳар бир мусулмон – якка шахс ҳам, исломий партиялар ҳам, ҳукуматлар ҳам Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Исломий Халифаликни қайта тиклашга ҳаракат қилишлари керак. Бу Халифалик бузуқ демократияни ағдариб, Ислом мабдаъсини татбиқ қилади, мустамлакачиликни таг-томири билан қўпориб ташлайди.

 Тарихда Халифалик Исломни ҳимоя қилиб, Пайғамбарни ҳақорат қилинишига йўл қўймаган. Ҳатто, давлат заифлашган ҳолатда ҳам бунга йўл қўймаган! Масалан, Абдулҳамид II Халифалик қулатилишидан йигирма йил олдин Франция ва Британияда Вольтернинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақорат қилинган “Фанатизм” деган пьеса намойишига қарши турган. Халифа Абдулхамид II пьеса мазмунидан хабардор бўлиб, Франциядаги элчиси орқали француз ҳукуматини ушбу спектакл намойиш этилса, бу хавфли сиёсий оқибатларга олиб келиши тўғрисида огоҳлантиради. Шунда Франция спектакл намойишини зудлик билан тўхтатади. Шундан сўнг спектаклни қўймоқчи бўлган теарт Англияга кетади. Халифанинг огоҳлантириши Англияга ҳам йўлланганда, Англия ҳукумати: “Чипталар сотиб бўлинди, энди уни тўхтатиш фуқароларимизнинг эркинлигини бузиш ҳисобланади”, – деб жавоб беради. Шунда султон шундай буйруқ чиқаради: “Бу менинг бутун Ислом Умматига буйруғим! Британия Набийимизни ҳақорат қилмоқда. Мен бунга қарши жиҳод эълон қилмоқчиман…”. Тонгда Оқ саройга келган Британия элчиси халифа ва барча вазирларни ҳарбий кийимда кўради ва Британия пьеса намойишини тўхтатганини хабар қилади. 

 Тарих ибрат-ўрнак олиш учун ўқилади. Шаръий ҳукмлар эса ижро этиш учун ўрганилади. Пайғамбар алайҳис саломни ҳимоя қилиш ва Исломий Халифаликни барпо этиш барчамизга вожиб.

 Мусобақа қилувчилар шу нарса учун мусобақа қилсинлар…

Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон

28. 10. 2020

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here