Куфрнинг миллати битта, бунинг мисоли Франциядир

0
423

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Куфрнинг миллати битта

Бунинг мисоли Франциядир

Ал-Жазира нет веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 23 сафар, милодий 2020 йил 10 октябр шанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«Франциянинг Тель-Авивдаги элчиси Эрик Данон ўз баёнотида Парижнинг «Исроил»-Фаластин можаросини икки давлат ечимидан фарқли таклиф билан ҳал этишга рози бўлиши мумкинлигини айтди. Бу баёнот янги бўлмаса-да, аммо у яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича «Исроил»-Амирликлар-Баҳрайн келишуви ортидан янгради. Шунингдек, бу баёнот президентлик сайловлари олдидан ўзининг ташқи сиёсатини муваффақиятли қилиб кўрсатишга ҳамда қўллаб-қувватлов топишга уринаётган АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти позициясига мос йўналишда айтилди.

«Маориф» газетаси Париждаги юқори мартабали дипломатик манбалардан иқтибос келтирган ҳолда Парижнинг «Исроил»-Фаластин можароси бўйича ўз позициясини янгилаганини хабар қилди. Шунингдек, Парижнинг икки давлат ечимидан фарқли ечимга рози бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилмади.

Франция позициясидаги ушбу ўзгариш аломатлари «Alliant» ташкилоти ўтказган муҳокама чоғида намоён бўлди. «Alliant» Европа-«Исроил» ўртасидаги стратегик муносабатларни мустаҳкамлашга кўмаклашувчи ташкилот ҳисобланади.

Муҳокама чоғида Франция элчиси шундай деди: «Биз фаластинликлар номидан музокара олиб бормаймиз, чунки бу икки томонлама масала. Шунинг учун биз юзага келган янги шартларни ҳисобга олишимиз ва томонларни музокара столига қайтишга чақиришимиз керак».

Элчи қуйидагиларни қўшимча қилди: «Охир оқибат нима бўлишини ҳеч ким билмайди… битта давлат ечими бўладими, икки давлат ечимими, бу Қуддус биланми ёки ундан бошқаси биланми, номаълум. Биз икки давлат ечими бўлиши афзал деб биламиз. Бироқ бу бошқа ечимни қабул қила олмаслигимизни англатадими? Йўқ албатта! Биз икки томон – Фаластин-«Исроил» – рози бўладиган ҳар қандай ечимни қабул қилишимиз мумкин».

Таъкидлаш лозимки, Франция позициясидаги бундай ўзгариш ва «исроилликлар» тарафига ўтиш Амирликлар ва Баҳрайннинг «Исроил» билан муносабатларни нормаллаштириш битими ортидан юзага келди. Бунга элчининг мана бу сўзларини мисол қилиш мумкин: «Амирликлар ва Баҳрайннинг «Исроил» билан Абраҳам битимини (муносабатларни нормаллаштириш битимини) имзолашлари мумкинлигини бундан олти ой муқаддам ҳеч ким ўйламаган эди». Кейин у «фаластинликлар ўз вазиятларининг халқаро майдонда ҳам, араб давлатлари саҳнида ҳам заиф эканини ҳисобга олмоқлари керак», дея қўшимча қилди».

Роя:

Афтидан, Франция президенти Макрон ички сиёсатдаги ўз муваффақиятсизлигини яшириш мақсадида ўзини гўё Ислом Уммати устидан ғалаба қозонган қилиб кўрсатишга уринаётган кўринади… Гоҳ Исломни жиноятчига чиқарса, гоҳ ўзини мусулмонларнинг энг муҳим тақдирий масалаларидан бирини ҳал этишга қодир қилиб кўрсатмоқчи. Бизнинг ушбу муборак Фаластин заминидаги масаламизни қўзғаш учун у Американинг икки давлат ечимини баъзи ерларини французча стилда таъмирламоқчи ва буни Қуддус тақдиридан кўз юмган ҳолда, иккитомонлама музокаралар ечимини қидириш орқали амалга оширмоқчи.

Муборак Фаластин замини масаласига нисбатан Ғарб давлатлари сиёсатларини ўрганган киши шунга гувоҳ бўладики, бу давлатларнинг барчаси бошқалар, айниқса мусулмонлар билан иккиюзламачилик билан шартлашишади. Кейин баъзи режаларини ўзларининг сиёсий ғаразларига хизмат қиладиган, мустамлакачилик манфаатларини амалга оширадиган томонга ўзгартиришади. Мутлақо уялмасдан, юзсизларча яҳудийлар манфаати ва уларнинг кенгайиш истакларини ёқлаётганлари ҳам уларнинг ана шу мустамлакачилик манфаатларидан биридир. Мусулмон юртларидаги ҳукмдорларга келсак, улар хоинлик ва малайлик ботқоғига бўғизларигача ботишган ва мана шундай ташаббусларни минтақада тинчлик ўрнатишнинг  бирдан-бир кафолати деб биладилар. Бу ташаббусларни улар минтақадаги доимий ечимнинг ягона йўли шу, дея зўрлаб тиқиштиришни исташади. Сўзимиз ниҳоясида шуни таъкидлаймизки, Франция Ислом дунёсининг уриб турган юраги ҳисобланган Фаластинда яҳудийлар вужудини мустаҳкамлашга ҳамда кўламини кенгайтириб, бу вужудга табиийлик тусини беришга ҳар қанча уринмасин, шунингдек, мутакаббир АҚШ президенти Трамп ҳар қандай келишувларни тузмасин, Ислом Уммати бундай нопок ташаббуслар ва ифлос келишувларга қайрилиб ҳам қарамайди. Чунки Уммат Фаластиннинг бир қарич еридан ҳам, Қуддусдаги покиза тупроқнинг заррасидан ҳам ҳаргиз воз кечмайди. Уммат ўзининг тортиб олинган ҳокимиятини қайтариб олиш учун қисқа вақт ичида албатта қўзғалади ва яҳудийларга қарши отилиб чиқиб, армияларини уларнинг вужудини илдизи билан қўпориб ташлаш сари ҳаракатга келтиради.

Роя газетасининг 2020 йил 14 октябр чоршанба кунги 308-сонидан

NO COMMENTS