بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ислом Уммати мисоли ёмғирдир
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Набий ﷺнинг бундай деганларини ривоят қилади:
«مَثَلُ أُمَّتِي مَثَلُ الْمَطَرِ لَا يُدْرَى أَوَّلُهُ خَيْرٌ أَمْ آخِرُهُ»
«Менинг Умматим мисоли ёмғирдир, унинг бошланиши яхшими, охирими билиб бўлмас».
Ҳа, Аллоҳ Таоло Ислом Умматини то замони охирга қадар ундан яхшилик аримайдиган қилиб қўйди. Шунинг учун у ҳақ байроғини кўтариб, ширк ва куфр зулмати узра қадам ташлаб, ўз нури билан ушбу қоронғиликларни ёритадиган ва адашганлар кўзидан пардаларни олиб ташлайдиган энг яхши, ҳидоятга бошловчи ва тақводор Умматдир.
Мустамлакачи кофир Ғарб Умматдаги ушбу яхшиликни йўқ қилишга қаттиқ ҳаракат бошлади. Унинг давлатини ағдариш билан кифояланмай, фарзандлари ақлларидан Ислом фикрларини ўчириш устида ишлади. Унинг ҳарбий босқинчилиги айни мақсадни амалга ошириш ҳамда Умматни ўз яхшилиги ва кучлилиги манбаидан бутунлай ғафлатда ушлаб туришни таъминлашга қаратилди.
Бироқ Ислом Умматининг зулм ва таҳқирга кўнмайдиган улуғвор тирик умматлигини, мустамлакачилардан қанчалар нафратланса, уларга малай ҳукмдорлару сиёсий элиталарни шунчалар ёмон кўришини Ғарб кучлари билишмади ёки бундан кўз юмишди. Бу Уммат кучли тўлқин қаршисида бир оз вақт букилса-да, бироқ тез орада қайта оёққа туриб, унинг аҳд-паймони ва имони ҳар қандай кучли тўлқинни ёриб ўтади. Ҳақиқатда ҳам шундай бўлди. Уммат мудроқликдан уйғониб, онг билан қуролланди ва шу орқали ўз ақидаси тубидан ўсиб чиққан реал мақсадларни англаб етди. Исломни қайта ҳокимиятга олиб келиш, малай ҳукмдорлардан қутулиш, демократия, ватанпарварлик ва миллатчиликдан иборат куфр шиорларидан халос бўлиш ана шу мақсадлардан асосийларидир.
Уммат ўз Роббисининг уни яхши дея берган баҳосига лойиқ бўла бошлади:
كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ
«(Эй Ислом Уммати) сизлар инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлдингиз. Зеро, сиз маъруфга буюриб, мункардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз» [Оли Имрон 110]
Умматдаги ушбу яхшилик сабаби маъруфга буюриб, мункардан қайтаришга бориб тақалмоқда. Яъни, эй Ислом Уммати, сиз маъруфга буюриб, мункардан қайтариш иши билан шуғулланганингиз ва Аллоҳга имон келтирганингиз туфайли яхши уммат бўлдингиз, яхши умматга айландингиз, демакдир.
Эй воҳ, маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш фарзи нақадар буюк экан. Чунки ушбу оятда у имондан аввал қўйилмоқда-я!
Бу шундай бир буюк фарзки, қачон Уммат уни зое кетказганда ўзи ҳам зое кетди… вазни йўқ, таъсирсиз умматга айланиб қолди.
Бу фарз ғойиб бўлган эди. Бироқ Аллоҳнинг фазли ва илтифоти ила, мана, Ислом Уммати ўзининг табиий ўрнини-умматларга пешволик қилиш маконини қайта эгаллаш сари яна оёққа туриб, янгитдан кураш бошлади. Чунки аслида, Ислом Уммати умматларнинг олдинги сафида етакчиси бўлиши керак эди, ортга тисарилмаслиги, душманлари макрига илиниб, унинг давлатини йиқитишларига йўл қўймаслиги керак эди ва бу унинг айни буюк фарзни тарк қилганлиги ҳамда Робби Азза ва Жалланинг шариатидан ғафлатда қолганлиги учун бўлди. Аллоҳ Азза ва Жалла бундай демоқда:
وَمَا كَانَ رَبُّكَ لِيُهْلِكَ الْقُرَى بِظُلْمٍ وَأَهْلُهَا مُصْلِحُونَ
«Роббингиз у шаҳарларнинг аҳли ўзларини ислоҳ қилувчилар бўлганларида (ҳақ йўлга юрганларида эди ушбу шаҳарларни) зулм билан ҳалок қилган бўлмас эди» [Ҳуд 117]
Оятдаги «مصلحون» ислоҳ қилувчилар ислоҳ қилиш билан тузалувчи, деганни англатади. Яъни, ушбу Умматдаги яхшилик унинг ислоҳ қилиш билан тузалишидадир. Бу эса, Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилиш ва маъруфга буюриб, мункардан қайтариш билан шуғулланиши билан бўлади.
Қудрати улуғ Аллоҳ марҳамат қилмоқда:
وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
«Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир» [Оли Имрон 104]
Қаранг, Умматимиз ушбу нажот йўлига-маъруфга буюриш ва мункардан қайтириш йўлига қайтмоқда, янгитдан золимнинг юзига қараб эй золим, дея оляпти, тоғутларни зулму жиноятларини инкор этяпти.
Шунинг учун биз Роббимиз ва Умматимизга ишончимизни янгилайлик, туннинг қоронғи зулмати ортидан тонг ёруғлиги башоратларини кузата олайлик. Чунки тун зулмати ҳар қанча қора ва қоранғу бўлса-да, тонг қуёшини асло тўсолмайди. Фажри содиқ албатта келиб, дунёни ўз зиёсига чулғаб, ер юзини Аллоҳ Таборака ва Таолонинг нури ила нурафшон этади. Биз умматларнинг пешқадами мақомимизни қайта эгаллайлик, бутун инсониятни Ислом аҳкомлари билан бошқарайлик, уларни куфр зулми ва зулматидан Ислом адли ва нурига чиқарайлик. Яна маъруфга буюриб, мункардан қайтариш ва Аллоҳ Роббул оламинга имон келтиришимиз билан инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлайлик.
Роя газетаси сайтидан олинди