Биз сен қўрқаётган бигизмиз, кўз эмасмиз

0
465

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Биз сен қўрқаётган бигизмиз, кўз эмасмиз

Устоз Носиршайх Абдулҳай қаламига мансуб

  • 2011 йил Шом қўзғолони бошлангандан буён, малай Асад режимининг хўжайини ва ҳимоячиси бўлган Америка унинг минтақадаги бошқа қўзғолонларга ўхшамайдиган аъло даражадаги қўзғолон эканини англаб етди. Америка қўзғолоннинг агар айни шу кучи ва тўғри йўналиши билан давом этадиган бўлса кўзлаган мақсадига етишини англаб етгани учун қўзғолонни тўхтатиб қолишга ёки йўлидан адаштириб, унга куч берувчи манбаидан маҳрум этишга бор кучи билан ҳаракат қилди ва ҳар қандай иблисона услубларни қўллади. Мисол учун, у қўзғолон душманларини икки қисмга: бизни маъюслик ва умидсизликка гирифтор этиш учун зулм қилувчи душманларга ва бизга «дўстлик» изҳор этувчи маккорларга бўлди. Бизни маъюслик ва умидсизликка гирифтор этиш учун ўзининг «сиёсий», деб аталган заҳри қотил қўрқоқлик ечимини бизга зўрлаб ўтказишга уринмоқда, бундан бошқа нарса қилолмаяпти.

Американинг Шом аҳлига қарши курашиш ва қўзғолонлари алангасини ўчириш учун қўғирчоқ ҳукмдорлари орқали қўлловчи энг нопок-ғирром услуби бор. Бу Умматни ўз ҳокимияти ва қароридан маҳрум қилишга тинимсиз уриниш услубидир. Токи, Уммат ўзини шахсияти, ўзлиги, иродаси ва қароридан айрилиб, зое кетган бир уммат, деб ҳис қилсин… Америка шуни истайди. Шунинг учун у Уммат устидан ўзининг турли қўғирчоқ ҳукмдорларини ҳукмрон қилди. Бу қўғирчоқларнинг вазифаси Америка билан алоқа қиладиган ва тил бириктирадиган ташкилотларга ҳамда уларнинг жангчи гуруҳлар ичкарисидаги етакчилари, ҳукуматлар, ёлланма жарчиларга ва булардан бошқаларнинг қўлига қўзғолон ва қўзғолончиларнинг тақдирини топшириш вазифаси бўлди. Улар ҳам, булар ҳам, барчалари битта мақсадни, у ҳам бўлса, инсонлар қалбидаги қўзғолон ва жиҳод руҳини ўлдиришни кўзлашди. Ваҳоланки, инсонлар ўзларининг бераётган қурбонлари охирини Аллоҳ ва Росули ﷺ рози бўладиган тарзда тугатишга ташнадирлар.

  • Баъзи мағлуб инсонлар «энди қўзғолоннинг кўзи режимнинг бигизига қарши тура олмайди», деган гапни тарқатишяпти. Буни улар ё билмасдан гапиришяпти ёки била туриб, анави Ислом ва шомликларнинг душманлари кўзлаган иблисона режаларни амалга ошириш учун қасддан тарқатишяпти! Бу ерда биз қуйидаги ҳақли саволларни берамиз:
  • «Ким кўзу, ким бигиз?!».
  • Бунинг ўрнига, «Ҳақ олийдир, ундан ҳеч нарса олий эмас», дейишимиз керак эмасми, бизнинг динимиз ва ақидамиз шу эмасми?!
  • Биз динимиз билан азиз, Роббимиз билан кучли эмасмизми?!
  • Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ўзининг Китобида қуйидаги сўзларни айтмаганмиди?

وَلاَ تَهِنُوا وَلاَ تَحْزَنُوا وَأَنتُمُ الأَعْلَوْنَ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ

«(Куфрга қарши курашда) сустлашмангиз ва ғамгин бўлмангиз! Агар (ҳақиқий) имон эгалари бўлсангиз, сизлар устун бўлгувчидирсизлар» [Оли Имрон 139]

بَلْ نَقْذِفُ بِالْحَقِّ عَلَى الْبَاطِلِ فَيَدْمَغُهُ فَإِذَا هُوَ زَاهِقٌ

«Биз ҳақни ботил-жаҳолатнинг устига отурмиз, бас (ҳақиқат ботилни) эзиб-янчиб, (ботил) йўқ бўлур» [Анбиё 18]

لِيُحِقَّ الْحَقَّ وَيُبْطِلَ الْبَاطِلَ وَلَوْ كَرِهَ الْمُجْرِمُونَ

«У (Аллоҳ), гарчи жиноятчи-осийлар ёмон кўрсалар-да, ҳақни ҳақ, ботилни ботил қилиш учун (шундай ирода қилди)» [Анфол 8]

Биз бигизмиз, Аллоҳ – ўз изни ила – биз билан ҳар бир ботилни янчиб ташлайди.

  • Шом қўзғолони бошдан кечирган энг ёмон балолардан бири, ўзлари битта мақсадли бўла туриб, Уммат орасида – қўзғолон тугади, душман ғолиб келди, деган ваҳималарни тарқатиб юрган мишмишчи осий бандалардир. Улар – қўзғолон қўлида ҳеч нарса қолмади, унинг халоскори давлатлардир, бу саккизоёқли забардаст давлатлар қўзғолон танасини ўз чангалларига олиб бўлишди, истаганларича унга жароҳат етказишади, деган гапларни кўтариб юришибди. Давлатларнинг юртимиз ичкарисидаги бу фожир қўғирчоқлари минбарларга чиқиб олиб, одамларни кўнглини туширувчи хутбалар қилишяпти, одамларнинг фожиаларини ўзларининг бўйнига илиб, «заифлик фиқҳи, ярашув фиқҳи, воз кечиш фиқҳи, тушкунлик фиқҳи», деган нарсаларни ўйлаб топишяпти! Ваҳоланки, берилган қурбонларни Ислом ҳукми билан поёнига етказиш учун режимни оёқлари ликиллаб қолган тахтидан ағдаришга керакли барча омиллар мавжуд: мустаҳкам ақида, олий ҳимматлар, шон-шарафга интиқ буюк қалблар… барчаси қўзғолончи фарзандлар юрагида илдиз отган… қўзғолон ғояси ҳақида афкори омма пайдо бўлиб, жиноятчилар билан ўртача ечимга киришмаймиз, қонхўр режимни илдизи билан қўпориб ташламагунимизча ҳаргиз нажот йўқ, деган фикрлар жамоатчилик фикрига айланди. Қўзғолон йилларидаги узоқ йиллик тажриба – оғир шароитга қарамасдан – ижодкорлик тажрибасига эга кишилар, сабру сабот ва қатъият соҳиблари, йирик инсоний энергия, мумтоз географик ва сиёсий потенциал борлигини исботлади. Фақат бир нарса йўқ, яъни, сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан иш ўз эгалари қўлида эмас. Шунинг учун, ҳақиқатдан, биз ҳам, қўзғолонимиз ҳам хавф остида қолдик.
  • Мазкур омилларнинг барчаси муқобилида, душманлар қўзғолонни соғайиб, қайта бош кўтармасидан олдин тириклайин кўмиб йўқ қилишга бир овоздан келишиб олишди. Чунки қўзғолон нусратга эришса, Америка ва унинг малай режимлари учун улкан хавф туғилади. Зотан, бу режимлар ўнлаб йиллардан буён одамларни қаттиқ азоб-уқубатларга солиб келишди, Исломнинг бошқарувга қайтишига қарши ҳамма имкониятларини сарфлаб курашишди. Мустамлакачи кофирнинг фойдаси учун юрт бойликларини ўғирлашди, бунинг эвазига кофир уларни хавфсизлик панжалари, зулму зўравонликлари ва систематик равишдаги жиноятлари билан ҳокимиятда ҳимоя қилиб турди. Бу режимлар одамларни қашшоқлаштириш учун ҳамда ҳукмдорларга қарши кўтарилиб, уларни ҳаққа мажбуран эгиб қўймасликлари, ҳатто илдизлари билан қўпориб ташламасликлари учун одамларни бир бурда нон топиш билан банд қилиб туришди. Зеро, бу режимлар илдизлари билан қўпориб ташлашга лойиқ режимлар эди. Чунки ҳаммалари фисқ-фужурга ботиб, Ислом асосида ҳақиқий ўзгариш сари бўлган ҳар қандай ҳаракатга қарши уруш эълон қилишган.
  • Ҳа, одамлар шуни тушуниб етдиларки, чекиниш ва таслим бўлишга асло ўрин йўқ. Чунки ҳалокат айнан мана шунда. Яримтаки қўзғолонлар қотилдир. Бунга Миср, Тунис, Ливия ва Яман тажрибаларидан яққол далил бўла олади. Бошлаган нарсамизни тўлиқ охирига етказишимизни бизга ақидамиз шарт қилмоқда. Айниқса, бизни ва қўзғолонимизни писиб-пойлаб турган душманларимизнинг зўрлаб тиқиштираётган лойиҳалари асосида эмас, балки ақидамиз тўридан келиб чиққан ва инсонлар бир овоздан ижмо қилган аниқ-тиниқ халоскор лойиҳа асосида тамомлашни буюрмоқда. Ушбу халоскор лойиҳада Дамашқни ва бутун Шом заминини – Аллоҳнинг изни ила – озод этишга қаратилган ҳаракат линияси чизиб, йўл белгилари кўрсатиб берилган. Аллоҳга бу ҳаргиз мушкул эмас. Шубасиз, бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик лойиҳасидир, бундан ўзгача эмас. Чунки ушбу Халифалик лойиҳаси билангина нусрат омиллари тўла топилади, ёлғиз шу билан Ислом бошқарувига интиқ Ислом эр кишилари топилади, фақат шу билангина биз улуғликка етамиз, берган қурбонларимизни охирига олиб бориб, кофир, золим ва жобир режимни ағдарамиз, ер юзида армиялар давлати соясида Аллоҳнинг бошқарувини барпо этамиз. Зотан, бунинг вақти аллақачон келди, инша Аллоҳ.
  • Биз то Аллоҳ дилларимизга шифо бўладиган нарса билан бизга марҳамат кўрсатгунига қадар, Унинг нусратига чуқур ишонганимиз ва арқонини маҳкам ушлаганимиз ҳолда чўғ устида юришда давом этамиз. Ё нусрат ва мақсадга етиш учун саботда турамиз ёки бу йўлда қурбон бўламиз… Биз учун Аллоҳга – Ўз изни ила – биздан рози бўлган ҳолатида йўлиқмоқнинг ўзи етарли. Аллоҳ Таоло бундай демоқда:

وَلَيَنصُرَنَّ اللَّهُ مَن يَنصُرُهُ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ

«Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларга албатта нусрат берур. Шубҳасиз, Аллоҳ кучли, қудратлидир» [Ҳаж 22]

Яна Аллоҳ Қуръони Каримида бундай деган:

وَمَكَرُوا مَكْراً وَمَكَرْنَا مَكْراً وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ + فَانظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ مَكْرِهِمْ أَنَّا دَمَّرْنَاهُمْ وَقَوْمَهُمْ أَجْمَعِينَ + فَتِلْكَ بُيُوتُهُمْ خَاوِيَةً بِمَا ظَلَمُوا إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَةً لِّقَوْمٍ يَعْلَمُونَ + وَأَنجَيْنَا الَّذِينَ آمَنُوا وَكَانُوا يَتَّقُونَ

«Улар макрларини қилдилар. Биз ҳам улар сезмаган ҳолларида бир «макр» қилдик. Энди уларнинг қилган макрлари оқибати қандай бўлганини кўринг — Биз уларни ва барча қавмларини ҳалок қилдик. Мана, улар золим бўлганликлари сабабли уйлари ҳувиллаб қолди! Албатта бунда биладиган қавм учун оят-ибрат бор. Имон келтирган ва тақводор бўлган зотларга эса нажот бердик» [Намл 50-53]

Роя газетасининг 2020 йил 30 сентябр чоршанба кунги 306-сонидан

NO COMMENTS