Ким кофир Ғарбдан ечим умид қилса гўё тиканакдан узум ҳосили олишни умид қилибди!

0
510

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ким кофир Ғарбдан ечим умид қилса гўё тиканакдан узум ҳосили олишни умид қилибди!

Икки ҳафтадан бери Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти томонидан олиб борилаётган «Сиёсий ечимга – Йўқ, режимни ағдариб Халифалик барпо этишга – Ҳа» номли кампанияни Ҳизб аъзолари давом эттирмоқдалар. Улар Ҳизб ансорлари билан биргаликда Идлибда ҳам жума намозидан сўнг бир вақтда қатор намойишлар ўтказдилар. Бу ушбу кампания доирасида бўлиб ўтди. Намойишларда сиёсий ечим жиноятини қораловчи шиорлар кўтариб чиқилди. Шунингдек, намойишларда Айни Шайб қишлоғидагилар «Американинг сиёсий ечимини қоралаганларни кимнинг фойдасига қамоққа олишяпти?!» каби саволларни ўртага ташладилар. Ғоб жамлоғидагилар «Ким кофир Ғарбдан ечим умид қилса, гўё тиканакдан узум ҳосили олишни умид қилибди!», дейишди. Сурия-Туркия чегараларига туташ бўлган Ғарбий Атма жамлоғидагилар «Қўзғолон маъноси режимни ағдариш демакдир, сиёсий ечим маъноси қўзғолонни йиқитиш ва бир малай ўрнига бошқа малайни олиб келишдир», дедилар. Талли Карома қишлоғига келсак, намойишчилар «Хон Шайхундаги номусларнинг топталиши Американинг сиёсий ечимига кичик бир мисол» эканига одамлар эътиборини қаратдилар. Килли шаҳарчасидаги намойишда эса, сиёсий ечим «бизни қонхўр режим қўлига қайта топшириш»ни англатади дейилди. Тафтаноз шаҳарчасида пайшанба куни намойиш ўтказилган эди, унда ҳам Американинг сиёсий ечимини қораловчи шиорлар кўтариб чиқилган.

Роя газетасининг 2020 йил 2 сентябр чоршанба кунги 302-сонидан

NO COMMENTS