Жээнбеков истеъфога чиқди

712
0

Жээнбеков истеъфога чиқди

 Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 15 октябр куни истеъфога чиққанини эълон қилди. Унинг бу борадаги мурожаати матнини президент матбуот хизмати эълон қилди.

 Мурожаатномада Жээнбеков пойтахт Бишкекда ижтимоий-сиёсий вазият таранглигича қолаётгани, ўз истеъфоси ҳақидаги талаблар тинмаётгани, жорий вазият икки томонлама тўқнашувга яқин эканини билдирган.

 Ўзи учун Қирғизистондаги тинчлик, мамлакат яхлитлиги, халқ бирлиги ва жамият осойишталиги ҳамма нарсадан муҳимлигини урғулаган Жээнбеков тарихда қон тўккан президент сифатида қолишни истамагани учун истеъфога чиқиш ҳақида қарор қабул қилганини қайд этган.

 У бош вазир С. Жапаров ва бошқа сиёсатчиларни ўз тарафдорларини пойтахтдан олиб кетиб, бишкекликларга осойишта ҳаётни қайтаришга чақирган.

 Изоҳ: Қирғизистонда авввал содир бўлган давлат тўнтаришлари ва ҳокимият алмашишишда асосий рол ўйнаган Россия ҳукумати бу сафарги ҳоуимият алмашишишда ҳам ўзининг “юмшоқ кучини” кўрсатди. Маълумки, Қирғизистон постсовет республикалари ичида биринчилардан бўлиб парламент бошқарувига ўтишга қарор қилган давлатлардан бири. Бу эса Россия учун исталмаган ҳолатдир. Чунки, Россия ўзининг собиқ ва амалдаги мустамлака давлатларда – Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон каби – авторитар режим ҳукм юритишини, уларда “тинчлик” ҳукм суриб, ўзининг жанубий чегараларидан кўнгли хотиржам бўлишини истайди. “”Демократия оролчаси” бўлган Қирғизистон эса қатор йилллардан бери Россия ва Ғарб давлатлари ўртасида талаш бўлиб келаётган эди. Россияга бу ерда ҳам қаттиққўл президентлик бошқаруви бўлиши манфаатли бўлса, АҚШ ва Европа давлатлари учун парламент бошқаруви афзал эди…

 Бироқ, Жээнековнинг истеъфо бериши Қирғизистондаги сиёсий вазият ўз изига тушганини англатмайди, аксинча янги босқичга чиққанига далолат қилади. Қирғизистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, БМТ бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия минтақавий маркази раҳбари Наталья Герман яқин вақт ичида Қирғизистонга келади. Таббийки, у ташрифи давомида Жээнбеков билан ҳам, Жапаров билан ҳам учрашади. Жээнбеков билан бўладиган учрашувида уни қароридан қайтишга ундаб кўриши мумкин. сабаби, Қирғизистонда содир бўлган сўнгги воқеалар жараёнида эълон қилган баёнотида БМТ Қирғизистоннинг қонуний президенти сифатида Жээнбековни тан олишини маълум қилган эди…

 Биз, Қирғизистон мусулмонлари мамлакатда содир бўлаётган воқеаларга халқаро сиёсат ва вазиятдан келиб чиқиб баҳо беришимиз, билиб ёки билмаган ҳолда бирор етакчи куфр давлати қўлида қўғирчоқ бўлиб қолиш орқали дунё ва охиратда зиён кўрувчилардан бўлиб қолишдан сақланишимиз керак. Ҳар бир ходисага исломий позициядан келиб чиққан ҳолда ёндошиб, Ислом ва мусулмонлар манфаатларини кўтариб чиқишни тўхтатмаслигимиз  зарур.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here