بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Политехника университетидаги Ал-Ваъй гуруҳи яҳудийлар вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришга қарши қатор тадбирлар уюштирди
Халил шаҳри политехника университетидаги Ал-Ваъй гуруҳи «Ақсо ва унинг аҳли халоскорларни кутиб турган бир пайтда, босқинчилар найзаси остида устимизга муте хизматкорлар келди» номи остида қатор тадбирлар ўтказди.
Тадбирлардаги асосий диққат-эътибор яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришнинг моҳияти ва унинг Фаластин масаласига бўлган салбий таъсирларига қаратилди. Бунда талабалар билан учрашиб, уларнинг мияларини банд қилиши керак бўлган энг муҳим мавзулар ҳақида баҳс-мунозара қилинди. Шунингдек, босқинчилар билан қилиниши керак бўлган нормал муносабат фақат уруш ҳолатидан иборатлиги, бу яҳудийлар вужудини йўқ қилишга қодир давлат армиялари орқали бўлиши ҳақида суҳбатлашилди. Фаластин замини босқинчиси бўлмиш яҳудийлар билан бундан бошқа ҳар қандай муносабат Фаластин масаласига хиёнат экани таъкидланди.
Ал-Ваъй гуруҳи талабаларга бугунги кунда ҳукмдорларнинг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш сари чопаётганликлари индамай шундоқ ўтказиб юбориладиган иш эмаслиги, балки яқинда халқлар бу малай ҳукмдорларни тахтлардан албатта ағдариб ташлаб, ҳаммаларига ер юзини тор қилажакларини баён қилди.
Шунингдек, Ал-Ваъй гуруҳи Фаластин масаласининг ҳам, мусулмонлардаги бошқа муаммоларнинг ҳам, барчасининг туб ечими босқинчиларнинг оёқлари остига йиқилиш билан бўлмаслигини, аксинча, фарзларнинг тожи бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо қилиш билан амалга ошажагини ёритиб берди. Таъкидлаш лозимки, ушбу гуруҳ университет бўйлаб айни мавзу ҳақида плакатлар илиб, шиорлар ёпиштирди.
Айниқса, ушбу тадбирлар талабалар томонидан сезиларли равишда қизғин қарши олинди.
Роя газетасининг 2020 йил 7 октябр чоршанба кунги 307-сонидан