بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Кинона аҳлига ушбу янги бошлаган намойишлари тўғрисида холис, тўғри насиҳат
Эй Аллоҳнинг Кинона еридаги аҳли!
Эҳтиёт бўлинг, яна аввалги хатоингизни такрорламанг. Ўшанда сиз «Халқ режимни ағдаришни истайди» шиорини кўтариб чиққан эдингиз, аммо фақат режимнинг бошини ағдариш билан кифояландингиз ва ўзини ағдармадингиз. Бас, энди норозилик ҳаракатингизни фақат Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ризоси учун холис қилиб, Ундангина нусрат сўранг. Аллоҳдан Миср фиръавни Сисий ва унинг режими борасида мадад сўранг. Ушбу ҳаракатингизни бу дунё ва охиратда Роббингизни рози қиладиган ҳаракатга айлантиринг. Огоҳ бўлингким, Роббингизни рози қиладиган ҳаракат Мисрда ҳукмронлик қилаётган тоғут ва уларнинг туғёнини йўқ қилиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида Аллоҳнинг ҳокимиятини ўрнатишдан иборат. Ўртача ечимга рози бўлишдан сақланинг, чунки ўртача ечим ҳамон пок-мусаффо бўлиб турган намойишингизни битириб йўқ қилади. Маккор Ғарбдан, хусусан, Америкадан ҳушёр бўлинг, у билан ва унинг гумашталари билан боғланган ипларни узинг. Унутманг, анави Сисий Американинг малайи, сизга қарши барча қилмишларни шу мустамлакачи давлатнинг яшил чироғи остида содир этмоқда. Бас, унга, ёрдамига ва ваъдаларига ишониб қолишдан сақланинг. Баъзилар 2011 йилда унга ишонишган ва унинг қора уйига бориб тавоф қилишган эди. Оқибатда эса, Сисий уларнинг ўзларини қопиб, ҳокимиятларидан ағдарди, ўзларини қамоқларга ташлади. Бас, шундай экан, ҳокимиятни Аллоҳга беринг, Аллоҳ йўлида ҳаракат қилинг. Сизнинг бу норозилик ҳаракатингизга дунёнинг мағрибидан то машриқигача бутун Уммати Ислом қараб турибди, ҳамма шу жиноятчи фиръавн ва унинг режимидан қутулишни, уларнинг ҳаробалари узра рошид Халифалик барпо бўлишини орзу қиляпти. Шундай бўлгач, уларнинг орзуларини ноумид қолдирманг.
Роя газетасининг 2020 йил 7 октябр чоршанба кунги 307-сонидан