Фаластин халоскор ҳарбийларга муҳтож, сохта қораловчиларга эмас!

500
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин халоскор ҳарбийларга муҳтож, сохта қораловчиларга эмас!

Жазоир президенти Абдулмажид Таббун мустақил Фаластин давлатини барпо этиш ва унинг пойтахтини Қуддус қилиш зарурлигини таъкидлади. Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида қилган нутқида у – Фаластин масаласига кенг қамровли адолатли ечим бериш ва Фаластин халқининг савдолашилмайдиган ҳақ-ҳуқуқларини мустақил давлат билан таъминлаш Яқин Шарқдаги барқарорликнинг калити эканини қўшимча қилди. Туркия, Тунис президентлари ва Иордания қиролининг позициялари ҳам айнан шу маънода бўлди.

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими баёнот чиқариб, бунга изоҳ сифатида қуйидагиларни таъкидлади:

Фаластин масаласига содиқлигини ҳамда муносабатларни  нормаллаштириш битимига Амирликлар билан Баҳрайннинг имзо чекканига норози эканини даъво қилаётган режимлар позициясига назар солган киши бу давлатлар режимларида бир оз бўлса ҳам иззат-шараф бор экан, деб ўйлайди! Бироқ бунга диққат билан эътибор берса, шунга гувоҳ бўладики, бу давлатлар муносабатларни нормаллаштиришдан уни ён бериш ёки хоинлик, деб ҳисоблаётганлари учун бош тортишмаяпти. Аксинча, муносабатларни нормаллаштириш кўп ишлардан олдин бўлгани учун, яъни, Фаластин масаласи бу заминнинг тўртдан бир қисмидан ҳам озроқ ерга эгалик қилувчи заиф давлатча эвазига яҳудийлар фойдасига ҳал қилинишидан олдин бўлгани учун ундан бош тортишяпти! Яна шунга ҳам гувоҳ бўладики, Туркия ва Иордания сингари айрим давлатлар яҳудийлар билан ўн йиллар олдиноқ муносабатларни нормаллаштириб бўлишган, шу вақт мобайнида юртларида бу босқинчиларнинг байроғи ҳилпираб турибди. Шунингдек, бу давлатлар баъзи давлатларнинг яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш битимини қоралаб, бу билан ўзларининг аввалдан қилиб келган нормаллаштириш жиноятлари сабабли ўз халқлари олдида чекаётган хижолатчиликларидан чиқиб олишга уринишяпти! Бу сохта қораловлар хиёнат ботқоғига ботиш ҳамда Фаластин масаласига Америка бигизини санчиш демакдир. Бундай қораловчи баёнотларга энди алданмаётган Уммат, демак, зудлик билан бу хоин ҳукмдорларни ағдариб, худди Салоҳиддин Айюбий каби ўз армияларини муборак Фаластинни озод этишга сафарбар қилмоғи лозим.

Роя газетасининг 2020 йил 7 октябр чоршанба кунги 307-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here