Инқоз ҳукуматига қарашли «Ватид» компаниясининг ёнилғи нархларини кўтараётгани бу ҳукуматларнинг қасддан мустабидлик қилиб, ўлпон солаётганини кўрсатмоқда

468
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Инқоз ҳукуматига қарашли «Ватид» компаниясининг ёнилғи нархларини кўтараётгани бу ҳукуматларнинг қасддан мустабидлик қилиб, ўлпон солаётганини кўрсатмоқда

Таҳрири Шом ҳайъатига қарашли нефть компанияси Идлиб муҳофазасида ёнилғи маҳсулотлари нархи кўтарилганини эълон қилди. Буни доллар курсининг турк лирасига нисбатан баландлаши билан дастаклади. Бу икки ой ичида бешинчи марта бўлиши. Илгари ҳам компания Идлиб муҳофазасида «тез-тез бўлиб турадиган сабабларга кўра, ёнилғи маҳсулотлари нархи ошгани»ни ўзининг алоқа сайтлари орқали эълон қилган эди. Ушбу ёнилғи маҳсулотлари нархи ошишида бензин 4.60 турк лирасига, мазот 5.50 турк лирасига етди. Маиший газ баллони нархи жуда баландга кўтарилиб, 65 турк лирасига етди. Бу тобора ёмонлашаётган турмуш шароитини янада мураккаблаштирди.

Роя:

Ўзини «Инқоз», дея атовчи ҳукуматга қаровчи «Ватид» компаниясининг ёнилғи маҳсулотлари нархини ошириши ва бошқа қилмишлари шуни аниқ исботлаб турибдики, бу ҳукуматлар қасддан систематик равишда ва «қўллаб-қувватловчи» давлатлар буйруғи билан зўравонлик ва репрессия қилишмоқда, шу орқали одамларга босим қилиб, уларни америкача сиёсий ечим дарвозаларидан қайта Сурия режими қўйнига киришга рози қилишмоқчи. Таъкидлаш лозимки, Таҳрири Шом ҳайъати собиқ етакчиси Абу Абд Ашдо ҳайъат етакчиларини танқид қилиб, улардан обрўларини Ғарб олдида эмас, халқ олдида яхшилаб олишни талаб қилди. Ўтган чоршанба куни у телеграм алоқа воситаси орқали қуйидагиларни қолдирган эди: «Таҳрири Шом ҳайъати етакчилари озод этилган ерлар халқи олдида ўз обрўларини тиклаб олишсин. Бу Ғарб олдида тиклаб олишларидан кўра муҳимроқдир». Кейин у ҳайъат етакчилари «раҳмдиллик, тавозелик ва маслаҳатга риоя қилишлари ҳамда одамларни «фойдасиз ва фақат зараркунанда ҳамда ислоҳ қилмай, фақат бузғунчилик қиладиган маҳкама»га топширмасликлари керак, деди. Ҳайъат етакчиларидан «қозиятни адлия ҳокимиятига топшириб, унга ҳеч ким аралашмайдиган тўлиқ ваколатлар беришни ҳамда қамоқхоналарни судлов ва назоратга топшириш орқали минтақада адлия ислоҳоти ўтказиш»ни талаб қилди.

Роя газетасининг 2020 йил 30 сентябр чоршанба кунги 306-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here