Яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш катта давлатлар кафолатга олган жиноят бўлиб, у бу вужудга қарши урушни БМТга қарши урушга айлантиради

361
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш катта давлатлар кафолатга олган жиноят бўлиб, у бу вужудга қарши урушни БМТга қарши урушга айлантиради

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисда нашр қилувчи Таҳрир газетаси ўзининг сайтида узун тадқиқот нашр қилди. Унда Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими раиси Асъад Ажилий қуйидагиларни таъкидлади:

«Фаластин масаласи дунё гувоҳ бўлган энг мураккаб масала. Чунки у Фаластин аҳлидан ҳам, анави яҳудий вужудидан ҳам, БМТ ва йирик давлатлардан ҳам буюкдир. Бу масалани Аллоҳнинг шариатини маҳкам ушлаган мусулмонлардан бошқа ҳеч ким ҳал қилолмайди. Зеро, Қуръони Карим ва суннати набавийя кураш қоидаларини, курашнинг кимнинг қўли билан бўлишини ва унда ким ғолиб чиқишини белгилаб-кўрсатиб берган…

Трамп қудратга келиб, минтақадаги ҳукмдорларини ҳақорат қилди: уларни «соғиб-соғиб, елини қуриб қолгач сўйиб юбориладиган сигирлар», деб атади. Сўнг яҳудий вужуди билан тўлиқ равишда муносабатларни нормаллаштириш лойиҳасини фаоллаштиришга киришди. Бу лойиҳа бўйича, Америка хайр-садақа эвазига яшайдиган Фаластин давлатчасини ясамоқчи. Бунинг муқобилида эса, деярли оммавий равишда яҳудий вужудининг тан олинишини истамоқда. Тунис ҳукмдорлари ҳам тан олувчилар қаторида. Масалан, куни кеча ушбу нормаллашувни улкан хиёнат, деган президент Қайс Саид бугун Амирликларнинг бу иши унинг ички иши, деб турибди ва бу билан Жамол Абдунносир, Анвар Садат каби ўзидан аввалги ҳамкасблари тушган расволикка тушди».

Асъад Ажилий сўзи ниҳоясида бундай деди:

«Яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш йирик давлатлар кафолати остидаги жиноят бўлиб, у яҳудий вужудига қарши уруш эълон қилишни, БМТга қарши уруш эълон қилишга айлантиради. Шунинг учун ҳам Ислом Уммати мустамлакачи кофир тўқиётган фитна тўрини бузиб-парчалашга ва уруш ҳолатини сақлаб қолишга ҳаракат қилиб, бу вужудни илдизи билан қўпориб ташлашга олиб борувчи амалий урушга ўтмоғи даркор».

Роя газетасининг 2020 йил 30 сентябр чоршанба кунги 306-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here