ҲАР ҚАНДАЙ ВОҚЕЪЛИКНИНГ ЎЗ ЕЧИМИ БОР

681
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

ҲАР ҚАНДАЙ ВОҚЕЪЛИКНИНГ ЎЗ ЕЧИМИ БОР

Мўмин ҳаётда дуч келаётган муаммо қаршисида ҳайрон бўлиб қолмайди. Чунки Аллоҳ Таоло ҳар қандай инсоннинг ҳаёти мобайнида тўқнаш келиши мумкин бўлган ҳар қандай ишлар ва муамммоларнинг ечимини баён қилган. Мўмин шунга ишонади, ҳамда ҳар қандай ҳолатда ҳам ечимсиз қолмайди. Довдираб қолиш, ечим тапо олмаслик бу кофирларнинг ишидир. Аллоҳ Таоло айтади:

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ

“Биз сизга Китоб-Қуръонни барча нарсани баён қилиб берувчи қилиб нозил қилдик”. [16:89]

 Тўғри, зоҳирда мўмин бўла туриб, баъзи ишларда нима қилишни билмай қолиши ҳам мумкин. Ундай кишилар жоҳил (билмайдиган) кимсалардир. Инсонлар авваламбор ўзлари дуч келган ишнинг ҳукмини билишлари керак, кейин билган ҳолларида амал қилсалар тақводор бўладилар. Аксинча фосиқ ёки мунофиқ ҳисобланадилар. Чунки Аллоҳ инсонлардан онгли равишда, билиб ибодат қилишларини талаб қилди.

وَاتَّقُوا اللَّهَ وَيُعَلِّمُكُمُ اللَّهُ

– „Аллоҳдан қўрқингиз! Аллоҳ сизларга (ҳақ-ҳидоят йўлини) билдиради“, [2:282]

яъни Аллоҳ ҳар қандай ҳолатда билдиради, сизлар эса ундан тақво қилинглар (қўрқинглар). Тақводан аввал илм ҳосил бўлиши зарур. Чунки ақлга аёнки, ҳалол ҳаромни билиш асосида тақвога буюрилади. Бу эса амалдан аввал уни билиш зарурлигини кўрсатади. Гўё Оллоҳ:

وَاتَّقُوا اللَّهَ

– „Аллоҳдан қўрқинглар!(яъни тақводор бўлинглар, фосиқ бўлманглар)“ [2:282]

деган пайтда инсоннинг хаёлига «Қандай қўрқамиз?» деган савол келгану, унга жавобан: «Аллоҳ сизларга билдиради, шундан сўнг тақводор бўласизлар», дегандай. Хуллас, амалдан аввал илм бўлиши зарур. Шунинг учун мусулмон киши аввал бажармоқчи бўлган ишнинг ҳукмини билиши ва кейин унга киришиши керак. Яъни, бажаришдан аввал унинг шаръий ҳукмини билмоғи фарз. Чунки шаръий ҳукмни билмай туриб унга амал қилиб бўлмайди. Мужтаҳид ҳар бир иш-амалнинг ҳукмини Қуръон ва ҳадислардан излаши фарз, Аллоҳ Таоло айтади:

فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ

“Агар бирор нарсада талашиб қолсангиз, уни Аллоҳ ва Расулига қайтаринглар”.  [4:59]

Аллоҳ айтади:

وَمَا اخْتَلَفْتُمْ فِيهِ مِنْ شَيْءٍ فَحُكْمُهُ إِلَى اللَّهِ

“Нимада ихтилоф қилсангиз унинг ҳукми Аллоҳга (қайтади)”. [42:10]

Дорқутний ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ(с.а.в) шундай дейди:

«كُلُّ أَمْرٍ لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَدٌّ»

“Бизнинг унга амримиз бўлмаган хар бир иш рад этилгандир”.

Шулардан, асос – шариатга эргашиш ва у билан боғланиш эканлиги маълум бўлади. Мужтаҳид бўлмаган киши шаръий ҳукмни билиш учун у ҳақида сўраши керак, чунки муқаллид Аллоҳнинг ҳукмлари-ҳақиқатларни мужтаҳидлардан билиб олади. Шаръий ҳукмни сўраб-билиш ҳамда унга амал қилиш билан тақводор бўлади. Аллоҳ Таоло айтади:

فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ

– „Агар билмасангиз, зикр аҳллари (Қуръон ва ҳадисни яхши билган)дан сўранглар“.  [16:43]

Бу барчага қаратилган Аллоҳ Таолонинг умумий хитобидир. Расулуллоҳ(с.а.в) боши жароҳатланган киши ҳақидаги воқеада айтган эдиларки: «Агар (ҳукмини) билмасалар, сўрамайдиларми?! Ахир ожизликнинг давоси сўрашлик-ку!».

Демак, ҳар бир ишнинг ҳукми, ечими бор. Тақводорлар ўша ҳукм-ечимлар асосида ҳар қандай ҳолатда ҳақ йўлни топиб кетадилар, шариат талабини бажариб, тақводор бўлишади. Аммо баъзи мўминлар борки, билиб туриб,  унга амал қилмайдилар. Бу қилмишларидан Аллоҳ Таолодан қўрқмайдилар. Улар ҳам Хитойдан келган ҳансулар эмас, диндош бродаларимиз, ака-укаларимиз. Лекин Аллоҳнинг „Аллоҳдан қўрқинглар! (яъни тақводор бўлинглар, фосиқ бўлманглар)[2:282] деган огоҳлантиришига эътибор беришмайдилар. Улар бродарларининг ёрдамига муҳтож кимсалар. Уларни шариатда фосиқ ёки фожир дейилади. Аллоҳга, У Зот ҳар бир нарсанинг ҳукмини, ечимини баён қилганини инкор қилганлар, унга ишонмаганлар кофирлардир.

Орамизда шундай кимсалар борки, улар ўзларини зоҳирда ишонганлардан, амал қилганлардан қилиб кўрсатадилару, лекин аслида ҳақни қабул қилмайдилар, улар мунофиқ (ичи кофир, ташқи кўриниши мусулмон) кимсаларир. Ўзларини ҳаққа бўйсунивчилардан, мусулмонлардан қилиб кўрсатишадилар, ҳатто баъзилари ўзларини мусулмонларнинг етакчиси қилиб кўрсатадилар, ҳамда инсониятга яхшилик олиб келувчилардан деб ҳисоблашади. Аслида улар, ҳатто ўз йўлларини топа олмайдиган энг тубан кимсалардир. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمِنْ النَّاسِ مَنْ يَقُولُ آمَنَّا بِاللَّهِ وَبِالْيَوْمِ الْآخِرِ وَمَا هُمْ بِمُؤْمِنِينَ * يُخَادِعُونَ اللَّهَ وَالَّذِينَ آمَنُوا وَمَا يَخْدَعُونَ إِلَّا أَنفُسَهُمْ وَمَا يَشْعُرُونَ * فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ فَزَادَهُمْ اللَّهُ مَرَضًا وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ بِمَا كَانُوا يَكْذِبُونَ * وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ لَا تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ قَالُوا إِنَّمَا نَحْنُ مُصْلِحُونَ * أَلَا إِنَّهُمْ هُمْ الْمُفْسِدُونَ وَلَكِنْ لَا يَشْعُرُونَ * وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ آمِنُوا كَمَا آمَنَ النَّاسُ قَالُوا أَنُؤْمِنُ كَمَا آمَنَ السُّفَهَاءُ أَلَا إِنَّهُمْ هُمْ السُّفَهَاءُ وَلَكِنْ لَا يَعْلَمُونَ * وَإِذَا لَقُوا الَّذِينَ آمَنُوا قَالُوا آمَنَّا وَإِذَا خَلَوْا إِلَى شَيَاطِينِهِمْ قَالُوا إِنَّا مَعَكُمْ إِنَّمَا نَحْنُ مُسْتَهْزِئُونَ * اللَّهُ يَسْتَهْزِئُ بِهِمْ وَيَمُدُّهُمْ فِي طُغْيَانِهِمْ يَعْمَهُونَ * أُوْلَئِكَ الَّذِينَ اشْتَرَوْا الضَّلَالَةَ بِالْهُدَى فَمَا رَبِحَتْ تِجَارَتُهُمْ وَمَا كَانُوا مُهْتَدِينَ

Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик», дейдилар. Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар. Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас Аллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Улар учун қилган ёлғонлари сабаб аламли азоб бордир. Уларга: «Ер юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, «Биз ислоҳ қилувчилармиз», дейдилар. Огоҳ бўлингизким, улар албатта бузғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмайдилар. Уларга: «Мана бу кишилардек иймон келтиринглар», дейилса, «Шу пасткашларга ўхшаб мўмин бўламизми?» — дейдилар. Огоҳ бўлингизким, уларнинг ўзлари тубан кимсалардир, лекин буни билмайдилар. Иймон келтирган зотларга йўлиққанларида: «Биз ҳам иймон келтирдик», дейдилар. Ўзларининг шайтонлари (бошлиқлари) билан холи қолганда эса: «Биз албатта сизлар билан биргамиз, фақат (уларнинг устидан) кулмоқдамиз, холос», дейишади. Аллоҳ уларнинг устидан кулади ва ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юришларини давомли қилади. Улар ҳақ йўлнинг ўрнига залолатни сотиб олган кимсалар бўлиб, бу савдоларида фойда қилмадилар ва тўғри йўлга юрувчилардан бўлмадилар  [2:8-16]

Агар Аллоҳга, У Зот ҳар бир нарсанинг ҳукмини, ечимини баён қилганига ишонсалару, лекин ечимни ақлларидан ёки ўз хоҳиш-истакларидан олсалар фосиқ бўладилар. Ҳар бир инсонни шариат асосида ким эканини билиб олиш мумкин. Тақводорлар шариатга тўла риоя қиладилар. Унга риоя қилмаётганини эслатилса, дарҳол Аллоҳга тавба қиладилар. Бу борада фикрат (ўзи учун бўлган) аҳкомлари билан тариқат (Исломни ҳаётда бор бўлиши учун бўлган) аҳкомларини ўртасида фарқ йўқ, ҳатто тариқат аҳкомлари бир неча баробар устун туради. Масалан: бир раҳбар масжидларда олдинги сафларда беш маҳал намозни адо қилса, оиласи учун нафақани олий даражада таъминласа, яхши эр ёки ғамхўр ота бўлиши мумкин, лекин зиммасидаги мусулмонлар ишини бошқариш, шариатни уларга татбиқ қилиш борасидаги шариат талабларини бажармаса, Уммат барбод бўлади, ҳатто оиласи ҳам бу балодан омонда қолмайди. Шунинг учун бундай фосиқларнинг зиёни нафақат ўзига ва оиласига, балки бутун Умматга тегади. Ислом олимлар билан амирларнинг шариатга риоя қилмасликларининг зиёнини Умматга жуда қатта таъсири бор деб билади. Бу маънони Росулуллоҳ (с.а.в) шундай ифодалаганлар: «Икки тоифа инсонлар борки, агар улар тузалиб ўнглансалар, инсонлар ҳам ўнгланадилар. Агар улар бузилсалар, инсонлар ҳам бузилади. Улар уламолар ва амирлардир». Лекин мунофиқларни қалблар эгаси бўлган Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билолмайди.

Кофирларни тўғри ечимга олиб келиш учун улар билан ақида борасида, аниқроғи Аллоҳ Таолонинг борлиги ва ҳар бир нарсага ечим берганлиги борасида ақл асосида баҳс қилиш керак. Уларда ақл бўлгани учун бу баҳс ўз самарасини беради. Чунки инсон туғилиб, вояга етгунича унда таъсирланиш қобилияти мавжуд бўлади. Ота-онаси ёки атроф-муҳитидаги ҳукмрон куфр фикрлари унга таъсир қилади. Улар шу фикрларни ёшлигидан яхши фикрламай, ота-онасига ишонгани боис, “мана шугина ҳақиқат” деб қабул қилиб олган бўлади. Шунинг учун у бошқа фикрларни хато, нотўғри фикрлар, деб, фақатгина ўзиникини тўғри фикрлар деган эътиборда қарайди.

Инсонда таъсирланиш бўлганидек, таъсир қилишлик қобилияти ҳам мавжудир. Лекин инсон қачонки бир фикрга эга бўлиб, ўз фикрини бошқаларнинг фикрларидан устун қилишга ҳаракат қилсагина бу қудратга эга бўла олади. Шу ўринда бир фикрлаб кўрайлик: одамлар сизга нима сабабдан эргашсинки?! сизга ёшлик чоғидаги каби тушунмаса ҳам эргашиши учун сиз уларнинг ота-онаси бўлмасангиз ёки сизга маймунлардек эргашиши учун ҳаётда сиёсий, иқтисодий жиҳатларда устунлигингиз бўлмаса ёки куч билан эргаштирадиган армиянгиз бўлмаса, нимангизга эргашсин, менга айтингчи? Энди ҳар қанча фикрламасин тўғрилиги ошкор бўладиган, Аллоҳ Таоло томонидан нозил бўлган, китобларимизда ҳаётий қилиб ижтиҳод орқали ўрганилган фикрларни ҳалқ тушунадиган тарзда яхшилаб ўрганиб, ўзлашлаштириб олсангиз сизни қабул қилиш учун сизда кучли асос мавжуд бўлади. Ана ўшандагина сиз таъсир ўтказувчи шахсга айланасиз. Кучли фикр бу чуқур (ҳар бир нарса ҳақида имкон қадар охиригача) фикрлаш бўлиб, у тўғриликка ва одамларни қаноатлантиришга энг яқин бўлган фикрдир. Лекин ундан ҳам кучлироқ бўлган ва ўзидан кейин ҳеч қандай кучли фикр бўлмаган, яъни айни ҳақиқат бўлган бир фикр борки, у ёрқин фикр ва тўғри фикрдир. Айнан шу фикрлар Қуръон ва ҳадисларда баён қилинган. Мана шунга ишонган, ҳамда чуқур ва ёрқин фикрга эга бўлган киши одамларга таъсир ўтказа олади. Чунки хозирча бизда уларга таъсир ўтказадиган фикрдан бошқа асос йўқ. Кимики инсонларга таъсир ўтказишни мақсад қилса, аввало асосий фикрдан бошлаб, инсон ҳаётида дуч келиши мумкин бўлган барча фикрларни билиши зарур. Яъни инсонлар ўз ҳаётида асосланаётган фикрлар мавзуларида чуқур ва ёрқин фикрлаши, сўнг ўша мавзудаги одамлар кўтариб юрган фикрларнинг хатосини яхши билиши, аслида бу борада инсонлар қандай фикрни қабул қилишлари кераклигини, хуллас бу соҳадаги ҳақиқат нимадан иборат эканини яхшилаб ўрганиши керак. Масалан: Росулуллоҳ (с.а.в.) даврларида бутларни ақида сифатида қабул қилишган. Обрўли кишилар қизларини тириклайин кўмиш, аёлларни хўрлаб, ҳайвонлардек муомилада бўлиш, қулларга ҳайвонларданда пастроқ даражада кўриш каби бузуқ фикрлар мавжуд эди. Қуръони Карим ўша инсонларни шу ҳақида фикрлашга чорлади:

وَإِذَا الْمَوْءُودَةُ سُئِلَتْ * بِأَيِّ ذَنْبٍ قُتِلَتْ

–“Тириклай кўмилган (ҳар бир) қиздан қандай гуноҳ сабабли ўлдирилгани сўралганида”.  [81:8-9]

يَاأَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ

“Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлиларингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир”. [49:13]

Фикр – шундай нарсаки, унга унамаган, унинг асосидаги хулосаларга бўйсунмаганлар ҳайвонлар кабидир. Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّ شَرَّ الدَّوَابِّ عِنْدَ اللَّهِ الصُّمُّ الْبُكْمُ الَّذِينَ لَا يَعْقِلُون

Албатта, ақлини ишлатмасдан кар ва соқов бўлиб олган кимсалар Аллоҳнинг наздида энг ёмон ҳайвонлардир”. [8:22]

Билиб туриб ҳаққа унамаганларни Қуръонда китоб ортилган эшак деб сифатлаган. Аллоҳ Таоло айтади:

مَثَلُ الَّذِينَ حُمِّلُوا التَّوْرَاةَ ثُمَّ لَمْ يَحْمِلُوهَا كَمَثَلِ الْحِمَارِ يَحْمِلُ أَسْفَارًا

بِئْسَ مَثَلُ الْقَوْمِ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِ اللَّهِ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ

“Таврот юкланган – берилган, сўнгра уни кўтара олмаган (яъни унинг кўрсатмаларига амал қилмаган) кимсаларнинг мисоли худди китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди (яъни, унинг вазминлигидан чарчаб-толадилару, аммо у Китобнинг ичидаги нарсалардан фойдаланмайдилар). Аллоҳнинг оятларини ёлғон деган қавмнинг мисоли нақадар ёмондир. Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас!”  [62:5]

Ўша даврдаги инсонлар, асосан ўша фикрлар асосида инсонларга раҳбар бўлиб олган калтабин қаллоб раҳбарлар бу янги фикрлардан ўзларига ҳатарни сезишиб, унга қарши курашга отландилар. Лекин чуқур ёки ёрқин фикрга эга бўлмаган ундай кимсалар юзаки фикр юритадиган бўлганликлари сабабли одамларга таъсир ўтказиш учун ва уларни ўз иродасига бўйсундириш ҳамда қабилачилик, қариндош-уруғчилик низоларини қўзғаб, ҳақиқатлардан чалғитиш учун ёлғончилик, макру хийла, алдамчилик, фирибгарлик, виждонни пулга сотиш, куч ва зўравонлик ишлатиш каби алдаш услубларига таяндилар. Ўзларини ноҳақ эканини яхши билганликлари боис фикрий баҳслардан қочардилар. Ҳақиқатлар юзага чиқиб қолишидан қаттиқ қўрқардилар. Шунинг учун ҳақиқатларни ўрганишдан, улар араб бўлиб, Қуръондаги ҳақиқатларни бевосита хабардор бўлишларига имкони борлиги учун ҳатто Қуръонга қулоқ солишдан ҳам ман қилардилар. Мақсадлари ҳақиқатлардан имкон қадар тўсиш, ўзларидаги ноҳақликлар асосидаги ҳукумронлигини давом эттириш эди.

Ҳозир эса бутларга асосланиш деярли йўқ бўлиш даражасида, Обрўли кишилар қизларини тириклайин кўмиш, аёлларни хўрлаб, ҳайвонлардек муомилада бўлиш каби бузуқ фикрлар мавжуд эмас. Расмий қуллар йўқ, қуллик бекор қилинган. Лекин унданда баттарроқ жирканч фикрлар мавжуд: демократия, дин ҳаётдан ажратилиши керак ёки оламда тан олинган нормативлар, замонавий иқтисодий, ижтимоий, таълим-тарбия системалари каби бузуқ асосий фикрлар борки, бу фикрлар инсонларни ҳайвонлар даражасиданда пастроқ яшаш тарзига тортиб бормоқда. Улар илмий ютуқларга эришганлиги туфайли, ҳамда сиёсий майдонда етакчилик қилишаётгани боис бизга эргашиш тугул, қулоқ солишлари ҳам амри маҳол.

Шунинг учун кофирларни ва уларга кўр-кўрона эргашаётганларни ҳаққа еталамоқчи бўлган ҳар қандай сиёсатчи шу бузуқ фикрларни хатосини ақл асосида очиб бериш учун уларнинг асосларини ўрганиши керак. Кейин уларни ақлий далиллар асосида шу фикр эгаларига кўтариб юрган фикрлари бузуқ фикрлар эканини очиб бериш, ҳамда айнан шу мавзуъдаги тўғри фикрларни уларни ақли кўтарадиган қилиб баён қилиб бериш билангина куфрларидан қайтариб, Ислом томон етаклашлари мумкин бўлади. Бунинг учун демократиянинг ақлга зид жойини ёки бошқарув, иқтисод, ижтимо тузумларининг асоси, сиёсати хато эканини очиб бериш ва Исломдаги бошқарув, иқтисод, ижтимо тузумларининг асоси ҳам, ундаги ҳар бир ҳукм ҳам – ҳар бир нарсани билгувчи бўлган – Ҳақ Таоло тарафидан эканини баён қилиш билан уларга ҳужжат қоим бўлади.

Ҳақиқатларни бошқаларга етказишдан аввал ўзимиз унга амал қилишимиз шарт, яъни Умматга Исломингларни ўрганинглар, ҳар бир ишингларни шаръий ҳукмлар асосида бажаринглар, унинг учун Исломдаги ҳукмларни: иқтсодини, ижтимосини, бошқарувини ва ҳоказоларни яхшилаб ўрганиб, ўша ҳукмлар, йўлланмалар асосида ҳаётингларни ўтказинглар деб хитоб қилишдан аввал ўзимиз шуларга амал қилишимиз керак. Усома ибн Зайд (р.а.) ривоятида Пайьамбар (с.а.в) шундай деганлар:

«يُؤْتَى بِالرَّجُلِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ, فَيُلْقَى فِي النَّارِ, فَتَنْدَلِقُ أَقْتَابُ بَطْنِهِ, فَيَدُورُ بِهَا كَمَا يَدُورُ الْحِمَارُ بِرَحَاهُ, فَيَجْتَمِعُ إِلَيْهِ أَهْلُ النَّارِ, فَيَقُولُونَ: أَيْ فُلاَنُ مَا شَأْنُكَ؟ أَلَيْسَ كُنْتَ تَأْمُرُ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَى عَنْ الْمُنْكَرِ؟ فَيَقُولُ: بَلَى, قَدْ كُنْتُ آمُرُكُمْ بِالْمَعْرُوفِ وَلاَ آتِيهِ وَأَنْهَاكُمْ عَنْ الْمُنْكَرِ وَآتِيهِ»

«Қиёмат кунида бир киши олиб келиниб, дўзахга ташланади. «Қорнининг букурлари чиқиб қолиб, ўшаларнинг атрофида эшак тегирмон атрофида айлангандек айланиб юради. Унинг ёнига дўзахийлар тўпланиб келишиб: «Эй фалончи, сенга нима бўлди, сен яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарар эдинг-ку!», дейишади. Шунда у: «Ҳа, шундай қилар эдим, аммо мен яхшиликка буюрардим-у, ўзим қилмасдим, ёмонликдан қайтарардим-у, ўзим қилардим», деб жавоб беради» (муттафақун алайҳ).

Булар кофирларга нисбатан қилинадиган ишлардир. Аммо мўминларнинг ҳаммаси ҳам тақводор эмаслар, яъни ҳозирда Аллоҳнинг ҳукмларини билиб унга буйсунувчилар жуда оз. Улардан билиб туриб унга амал қилмайдиганлари ҳам талайгина. Лекин кўпчилиги билмайдиган кимсалар-жоҳиллардир. Улар ҳам иккига бўлинади:

  1. Билмаслигини биладиган жоҳиллар. Бу турдаги инсонлар асли тоза инсонлар бўлиб, уларга ҳақ етказиши билан тақводорлардан бўлишларига умид катта. Улар билмалинликлари учун гуноҳкор ҳам бўлмайдилар. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَا كُنَّا مُعَذِّبِينَ حَتَّى نَبْعَثَ رَسُولًا

“ Пайғамбар юбормагунимизча азобловчи бўлмадик”. [17:15]

Уларнинг билмаслигига бизлар жавобгармиз, биз уларга етказмаганимиз учун жавоб берамиз. Аллоҳ Таоло айтади:

لِئلَّا يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَى اللَّهِ حُجَّةٌ بَعْدَ الرُّسُلِ

“Росуллардан кейин одамларга Аллоҳ устидан хужжат бўлиб қолмаслиги учун”. [4:165]. Аммо ҳар бир нарсани Аллоҳ Таоло баён қилган ва инсон Аллонинг амру-наҳийлари асосида ҳаёт кечиришлари кераклигини ақлий ва нақлий далиллар билан етказганимиздан кейин билмасликлари учун ўзлари жавобгар бўладилар. Биздан жавобгарлик кўтарилади, чунки Аллоҳ таъоло айтади:

فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ

“Агар билмасанглар зикр аҳлидан яъни Қуръон ва ҳадисни билганлардан сўранглар”.  [16:43] [21:7]. Расулуллоҳ (с.а.в) Абу Довуднинг Жобирдан ривоят қилган таяммум хақидаги ҳадисида шундай деди:

«أَلاَ سَـأَلُوا إِذْ لَمْ يَعْلَمُوا فَإِنَّمَا شِفَاءُ الْعِيِّ السُّؤَالُ»

“Билмасалар, сўрамабдиларда. Чунки, жоҳиллик(билмаслик)нинг давоси сўрашдир”. 2. Билмаслигини билмайдиган жоҳиллар. Уларга аввало билмасликларини тушунтириш керак. Агар қалби тоза бўлса билмаслигини тан оладида, ҳақ томон юзланади. У ҳам биринчи тоифадаги билмаслигини билганлар қаторида бўлади. Аммо билмаслигини етарлича тушунтирилгандан кейин ҳам билмаслигини тан олмайдиган, қалбида марази бор жоҳиллар ҳаққа юришлари қийин бўлади. Уларни ҳаққа етаклаш анча мушкул. Уларни ҳаққа етаклаш учун бир мавзуъда Аллоҳ Таоло томонидан келган ҳақни тан олгунларича баҳслашиш, баҳс тамомига етмагунча сабр қилиш билан ундаги кибр (ҳаққа унамаслик) кирлигини аста секин тозалаш билан ҳаққа етаклаш мумкин бўлади.

Ҳақни билиб туриб унга риоя қилмайдиганлар эса фосиқлардир. Унданда жирканчлироғи ҳаққа қарши тирғибот ишларини қилувчилар бўлиб, улар фожирлар дейилади. Улардан шаръий ҳукм сўраб бўлмайди, ишларга гувоҳ қилиниши ҳам ношаръий бўлиб қолади. Бундай кимсаларнинг гапларига ҳам ишониб бўлмайди. Уларнинг гапларини тешириб, ҳақ эканини билгандан кейингина қабул қилиш жоиз. Алло Таоло айтади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَإٍ فَتَبَيَّنُوا

Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) аниқлаб-текшириб кўринглар!   [49:6]

Энди фосиқларни ҳаққа етаклаш учун бўлган Исломнинг ечими улар билан дўстлик муомилаларини узиш бўлади. Шунда улар Аллоҳ Таолодан қўрқмасалар ҳам Уммат ичида ёлғизланиб қолишдан қўрққанликлари сабабли шариат талабларига риоя қилишга мажбур бўлишади. Дўстона муносабатларни узмаслигимиз билан биз улардан фарқсиз осийлардан бўлиб қоламиз. Шариат талабини бажармаган бўламиз. Чунки дустликни давом эттиришимиз, ношаръий ишларга рози бўлиб, шу ҳолда давом этишимиз Аллоҳ Таолонинг лаънатига ва ғазабига дучор бўлишимизга сабаб бўлади, Аллоҳ сақласин. Зотан, Расулуллоҳ (с.а.в)  Абу Масъуд (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда айтадиларки: «Бани Исроилга энг аввало кирган нуқсон шу эдики, бир киши бошқа кишига йўлиққан пайтда: «Эй фалончи, Аллоҳдан қўрққин ва бу қилаётган ишингни ташлагин, чунки бу нарсани қилиш сен учун ҳалол-дуруст эмас», дер эди. Сўнг эртаси куни у билан учрашган пайтда уни яна ўша ҳолатда кўрар эди. Лекин бу нарса у билан бирга еб-ичишдан, бирга ўтиришдан қайтармас эди. Бас, улар шундай қилишгач, Аллоҳ уларнинг баъзиларининг қалбларини баъзилари билан урди». Сўнгра Расулуллоҳ (с.а.в)  ушбу оятни тиловат қилдилар:

لُعِنَ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ عَلَى لِسَانِ دَاوُودَ وَعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ ذَلِكَ بِمَا عَصَوْا وَكَانُوا يَعْتَدُونَ  كَانُوا لاَ يَتَنَاهَوْنَ عَنْ مُنكَرٍ فَعَلُوهُ لَبِئْسَ مَا كَانُوا يَفْعَلُونَ  تَرَى كَثِيرًا مِنْهُمْ يَتَوَلَّوْنَ الَّذِينَ كَفَرُوا لَبِئْسَ مَا قَدَّمَتْ لَهُمْ أَنفُسُهُمْ أَنْ سَخِطَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ وَفِي الْعَذَابِ هُمْ خَالِدُونَ  وَلَوْ كَانُوا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالنَّبِيِّ وَمَا أُنزِلَ إِلَيْهِ مَا اتَّخَذُوهُمْ أَوْلِيَاءَ وَلَكِنَّ كَثِيرًا مِنْهُمْ فَاسِقُونَ 

„Бани Исроилдан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Исо бинни Марям тилида лаънатлангандир. Уларнинг лаънатланишига сабаб қилган исёнлари ва тажовузкор бўлишганидир. Улар бир-бирларини қилган нолойиқ ишларидан қайтармас эдилар. Бу қилмишлари нақадар ёмон иш! Улардан кўплари кофир бўлган кимсаларни дўст тутганларини кўрасиз. Уларга ҳавойи нафслари нақадар ёмон нарсани – Аллоҳнинг ғазабини келтирди. Энди улар абадий азобда қолувчидирлар. Агар Аллоҳга, Пайғамбарига ва унга нозил қилинган китобга иймон келтирганларида эди, уларни  дўст тутмаган бўлур эдилар. Лекин улардан кўплари итоатсиз кимсалардир“.         [5:78-81]

Сўнгра шундай дедилар: «Йўқ, асло, Аллоҳга қасамки, сизлар албатта яхшиликка буюрасизлар ва ёмонликдан қайтарасизлар. Сизлар албатта золимнинг қўлидан ушлайсизлар ва уни ҳаққа бурилишга мажбур қиласизлар ва албатта уни ҳаққа маҳкам боғлаб қўясизлар. Ёки албатта Аллоҳ баъзиларингизни баъзиларингиз қалби билан уради, сўнгра уларни лаънатлаганидек, сизларни ҳам лаънатлайди». Ҳадисга эътибор берсак, фосиқларнинг энг зарарлиси бўлган золимларни ҳам ҳаққа мажбурлаб қўйишни талаб қилмоқда. Акс ҳолда биз ҳам Аллоҳнинг ғазабига дучор бўламиз, лаънатига ҳақли бўлиб қоламиз, Аллоҳ сақласин.

Демак, тақводорлардан бўлишимиз учун аввло ҳақиқатларни Аллоҳ Таоло баён қилгандек, Росули (с.а.в) етказгандек ўрганишимиз керак. Акс ҳолда ноҳақ нарсани ҳақ деб билиб олиб, ўзимизни ҳам бошқаларни ҳам адаштирамиз, бизга ишонган инсонларга хиёнат қиламиз. Инсонларни тақводор бўлишлари учун эса, аввало уларга ҳақиқатларни рўйи-рост, Қуръон ва ҳадислардан саҳиҳ ижтиҳод билан баён қилинганидек  етказишимиз шарт. Буни йўли аввало Исломни яхши ўрганишимиз. Албатта, бу ўрганиш Исломни яхши билган ўргатувчи билан бўлиши шарт, аксинча Ислом (фикрат ва тариқат)ни ўрганиш мустақил ҳам бўлади, лекин муаллимсиз, ўз ҳолича ўрганиш ҳам етарли деб билиш Аллоҳ Таолонинг амрига хилофдир. Чунки Аллоҳ Таоло “Қуръон”ни араб тилининг усталарига муаммоларини ечиб берувчи қилиб, араб тилида нозил қилиши билан бирга  Росулуллоҳ (с.а.в)ни уларга Қуръонни таълим бериши ва баён қилиб беришини зиммасига юклади ва бу вазифа Росулуллоҳ (с.а.в)дан кейин меросҳўрларига қолган:

وَأَنزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ

– „Одамларга нозил қилинган нарсаларни баён қилиб беришингиз учун Сизга бу эслатмани – Қуръонни нозил қилдик“. [16:44]

Саҳобалар – Аллоҳ улардан рози бўлсин – араблар эди. Араб тили уларнинг она тили эди. Улар араб тилини нозик, атрофлича тушунадиган олимлар эди. Қуръон нозил бўлаётганда улар Росулуллоҳ (с.а.в) билан бирга эдилар, у кишидан ажрамасдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳодисалар ҳақидаги Аллоҳнинг ҳукмини уларнинг кўз ўнгида баён қилар эди. Улар шариатни атрофлича билувчи уламолар ҳам эдилар. Исломни ўрганишдаги таълим ишига бепарво бўлиб қолмасликлари учун саҳобаларга қарата Аллоҳ Таоло ушбу оятни нозил қилган:

وَمَا كَانَ الْمُؤْمِنُونَ لِيَنفِرُوا كَافَّةً فَلَوْلَا نَفَرَ مِنْ كُلِّ فِرْقَةٍ مِنْهُمْ طَائِفَةٌ لِيَتَفَقَّهُوا فِي الدِّينِ

 وَلِيُنذِرُوا قَوْمَهُمْ وَلِيُنذِرُوا قَوْمَهُمْ إِذَا رَجَعُوا إِلَيْهِمْ لَعَلَّهُمْ يَحْذَرُونَ

– “Мўминларнинг барчаси бирданига жиҳодга чиқишлари жоиз эмас. Улардаги ҳар бир гуруҳдан бир тоифа жиҳодга чиқиб, қолганлари динни ўрганиб, жиҳодга кетганлар қайтганда ўзлари ўрганган нарсаларни уларга ҳам ўргатсалар бўлмайдими? Шояд улар ҳам Аллоҳдан қўрқарлар”.   [9:122]

Исломни куфр хоҳлагандек, уларни мақсадларига мувофиқ, Ислом асосларига зид бўлиб қолмаслиги учун ёки ҳар ким ўз билганича ўрганяпман деб,  Исломни “бузмаслиги” учун Амиримиз, шаръий ҳукмга мувофиқ асосий китобларни: – Ҳалқага мушрифлик қилиш фақат сақофий ва идорий жиҳатдан мушрифлик қилишга қодир бўлган кишига топширилади- деб ҳам сақофий, ҳам идорий томондан қодир мушриф билан ўқиб чиқишни амр қилди, улар ўн учта бўлиб, буларни мушриф билан ўқиб чиқмаган ҳизбий гуноҳкор бўлади, тақводорлардан бўлолмайди. Чунки бу қарор амирга итоат бўлиб, унга хилоф иш тутиш фосиқлик-мунофиқликнинг аломатидир. Тақводорларга эслатма кифоя, унга аниқ ечим, ҳатто ечимлар тўла баён қилинганлигига ишонадилар. Улар Аллоҳга тавуккул қилиб, Унинг ғазабидан қочиб, ризосига, зулматдан юз ўгириб, нурга интиладилар. Аммо мунофиқлар эса, “ўйланиб кўрайчи, бундан қочиш йўли бормикин” деб туриб қолади, чунки у Исломни даъво қилиб қўйганда. Мўминлар: «Эшитдик ва итоат этдик. Парвардигоро, гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз. Ва фақат Ўзингга кайтажакмиз» деб, шаръий ҳукмга таслим бўлишади.

Ғариб Муслим

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here