Миср режими гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғ савдосини ҳамда фоҳишабозликни қонунийлаштирмоқда

523
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Миср режими гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғ савдосини ҳамда фоҳишабозликни қонунийлаштирмоқда

Устоз Ҳомид Абдулазиз қаламига мансуб

Яқинда Миср солиқ идорасининг маъмурият раҳбари Саид Фуод илгари кузатилмаган қарорни қабул қилди. Унда гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғ билан савдо қилувчилар ҳамда фоҳишабозлик билан шуғулланувчилар ҳибсга олинса, уларга даромад солиғи тўғрисидаги қонунни қўллаш айтилади. Бу ҳукумат расмийси ушбу қонуннинг қандай қўлланишини фахр билан қуйидагича тушунтирди: «Агар ноқонуний савдо билан шуғулланган шахс маълум муддат давомида шундай савдо билан шуғулланганини тан олса жавобгарликка тортилади ва бу жавобгарлик, унга ўша муддатда қилган савдоси учун солиқ солиш билан амалга оширилади». Ҳатто жаноб Саид Фуод «Биз ўша ноқонуний савдо билан шуғулланган савдогар билан қанча савдо қилганини муҳокама қиламиз ва шунга биноан унга солиқ қийматини белгилаймиз», деди.

Мана шунинг ўзи гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғлар билан савдо қилишни ва фоҳишабозлик билан шуғулланишни қонунийлаштириш ҳисобланади, гарчи режим бунинг аксини даъво қилса ҳам. Бу билан режим ноқонуний савдо билан шуғулланувчиларга зимдан – давлат сизларнинг бу ишларингизга рози, деган нарсани бермоқда. Мақсади эса, давлатнинг тобора мураккаблашиб бораётган бюджетидаги камомадни миллиардлаб доллар миқдоридаги солиқлар орқали тиклаш.  

Бугун Миср режими маблағга муҳтож бўлиб, давлат киримларини ноқонуний молга солиқ солиш орқали кўпайтириб олмоқчи бўлаётган экан, бу қабул қилиб бўлмас оқловдир. Чунки қонун режимга ноқонуний маблағнинг ҳаммасини мусодара қилишни буюради, уларнинг бир қисмини солиқ орқали ундириб олишни эмас. Демак қатъий айтиш мумкинки, бундай қадамни ташлашдан асл мақсад, гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғ билан савдо қилишни ҳамда фоҳишабозлик билан шуғулланишни қонунийлаштиришдан иборат. Режим худди шундай қилмоқчи. Чунки бу режим террористик амалиёт содир этиш ёки терроризмни молиялаштириш айблови қўйилган шахсларнинг маблағларини мусодара қиляпти, уларнинг киримларига солиқ солаётгани йўқ, худди гиёҳванд моддалар, қурол-яроғ билан савдо қилувчилар ва фоҳишабозлик билан шуғулланувчилар киримларига солиқ солгани каби.

Бу режимдан мана шундай қарор чиқиши ажабланарли ҳол эмас. Чунки у Ислом аҳкомларидан йироқ режим бўлибгина қолмай, балки Исломга қарши курашадиган ва бир вақтда, коррупцияни ва давлат мулкини талон-торож қилишни қонунийлаштирадиган режимдир. Режим юртдаги раҳбарларнинг ҳаммасига битта назарда қарайди, улардан қай бирлари ўз мутахассисликлари бўйича катта тажрибага эга, қай бирлари бошқа соҳада тажрибага эга, бу билан қизиқмайди. Унинг қўллаётган барча ечимлари солиқ йиғишдан ва ҳар қандай йўл билан маблағ ундиришдан бошқа нарсага қаратилмаган. Модомики, ечимлари Уммат ақидасидан балқиб чиқмаган экан, демак, уларнинг муваффақиятсиз ечим бўлиши табиий.

Шубҳасиз, ушбу ноқонуний молга солиқ солиш тўғрисидаги қарор Мисрда Сисий режими остида кузатилаётган адашиш ва залолатнинг оқибатидир, бундан бошқа нарса эмас. Чунки Сисий ўзининг давлат молини ўмариш ишини ниқоблаш учун сохта инвестиция лойиҳаларига ва судхўрлик қарзларига эътибор қаратмоқда. Ҳолбуки, ишлаб чиқаришни бевосита ёки билвосита оширишга на бу лойиҳалар ҳисса қўшди ва на бу қарзлар. Улар на инвестицияни жалб қилувчи инфратузилмани таъминлади, на ишчилар малакасини оширишни, на таълимни яхшилашни ва на илмий тадқиқотларни молиялаштиришни кафолатлади. Аксинча, режим Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон Банки кўрсатмаларини бажариш орқали юртни ҳам, фуқарони ҳам кофир Ғарбга гаров қилиб берди. Ўз ўзини ҳурмат қилувчи ҳар қандай давлат бундай солиқ лойиҳасини қабул қилмайди, балки уларни фақат мафия гуруҳлари қабул қилиши мумкин, холос. Шунинг учун бу режимнинг ҳар қандай қадрият, ахлоқ ва анъанани депсаб ўтаётганини кўраётганимиз ажабланарли ҳол эмас. Бу ҳукмрон элитанинг жинояткорлар ва ноқонуний ишлар билан шуғулланувчиларга қонунийлик тусини беришда устаси фаранг бўлиб кетганига гувоҳ бўлаётганимиз ҳам ғайритабиий эмас, чунки улар учун муҳими – ўзларининг тили билан айтганда – «ўлпон» тўлашса бас.

Қонун ишлаб чиқиш ва уни ижро этиш даражасида режим содир этаётган ишларнинг ҳамда келажакда гувоҳи бўладиганимиз ишларнинг барчаси унинг буюк шариатимиз аҳкомларидан узоқлашганлиги ва бадбўй капиталистик тузумни қабул қилганлиги оқибатидир. Бундан ташқари, улар ҳатто мустабидлик, коррупция ва тобеликдан иборат уч иллатни ҳам қабул қилишди. Мана шу капитализм билан учала иллат ҳамма ёмонликларнинг илдизидирки, Кинона аҳли бу илдизни ва ундан ўсиб чиққан башараларни қўпориб ташлашга жиддий ҳаракат қилмоғи даркор. Бугунги кунда бу режимнинг маблағ қидираётганлиги, ўзининг ликиллаб қолган ҳокимият курсисини сақлаб қолиш учун бу маблағни қаердан ва қандай йўл билан билан бўлмасин, ҳатто ноқонуний йўл билан бўлса ҳам топишга тиришаётгани маълум бўлди. Бу эса, қаршимизда жиноятчилар тўдаси ёки яримтаки давлат (Сисийнинг ўзи ҳукмрон режимини шундай деб атаган) турганини исботламоқда. Зеро, Сисийнинг дарди ётганда ҳам, турганда ҳам пул бўлиб қолган. Унинг ўзи юз миллиард долларни топиб, «бир четга қўйиб қўйиш»га орзу қилаётганини маълум қилди! Ҳақиқатдан ҳам «Яшасин Миср фонди»ни очиб, у орқали тадбиркорларга мажбуран солиқ солмоқда, уларнинг лойиҳалари ҳам, юрт иқтисоди ҳам танг аҳволдалигини эътиборга олмаяпти. Айниқса, Сисий очган «Миср суверен фонди» бирорта ҳам молиявий операция ўтказилмайдиган ва парламент ҳам назорат қилолмайдиган фонд бўлиб, унинг асосий мақсади тўпланиб кетган қарзларни тўлаш учун давлат активларини сотишдан иборат. Ҳолбуки, бу қарзларга режим сабабчи бўлаётган бўлса, уни тўлаш бечора халқ бошига тушмоқда.

Сисий режимининг ўзининг очкўз фондларини маблағга тўлдириш ниятида гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғ савдоси ва фоҳишабозлик учун солиқ солиш иши биринчи иш бўлиб қолгани йўқ. Балки у қонунлару қарорлар чиқариш орқали одамлар елкасига янги-янги тўловлар ва турли туман солиқларни юкламоқда, Мисрнинг коронавирус пандемияси туфайли бошдан кечираётган оғир вазиятларни ҳисобга олмаяпти.

Биз бу режимни мусулмон юртларидаги бошқа куфр ва зулм режимлари қатори ўз муомалаларида ҳалол-ҳаромга риоя қилмаслигини биламиз. Аммо у булар билангина кифояланмаяпти, балки «терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Ислом ва унинг аҳкомларига ҳужум қилиш учун ҳар қандай чегарадан ўтиб кетди. Ҳатто одамлар қонини ичиб, ҳурматларини топтаяпти, ўзига мухолиф бўлганларни қамоқларга ташлаяпти… Аллоҳ ҳеч қандай ҳужжат туширмаган ҳаром қилмишларини ҳалол қилиб беришлари учун Азҳардаги фатвочи шайхлардан ёрдам оляпти!

Шуларнинг барчасига қарамай, биз Сисийнинг ҳар бир хатти-ҳаракати тўғрисида шаръий ҳукмни баён қилишдан ҳаргиз тўхтамаймиз. Токи, одамлар бундай режимга сукут қилиш мумкин эмаслигини англасинлар. Шунингдек, бундай золим режимни илдизи билан қўпориб ташлаб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида барпо этиш учун холис жиддий ҳаракат қилиш лозимлигини тушуниб етсинлар.

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here